Бугунги кунда фуқаро хонадонлари ва шахсий мулкига бўлган тажовужлар учраб турган бир пайтда, ҳар бир шахс авалло меҳнат қилиб топган, пешона-тери эвазига ортирган мулкини даҳлсиз бўлишини, уларни бегона кўзлардан асрашни ҳоҳлайди. Шу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида, шунингдек давлатимиз раҳбари ва ҳукуматини олиб бораётган кенг кўламли ислоҳотлари натижасида давлат ва шахсий мулкни асраш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган жумладан; Президентимизнинг 2021 йил 20 февраль кунидаги ПҚ-4997 сонли қарори ҳам шулар жумласидан. Қарорда шахсий мулк ва фуқаро хонадонларини даҳлсизлигини таъминлашга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш хизматига асосий вазифалар юклатилган. Шу каби ҳужжатлар асосида юртимизда фуқаро хонадонларини қўриқлашнинг энг қуйи нархлари белгилаб қўйилган. Бунинг натижасида фуқароларимиз томонидан Қўриқлаш хизматидан фойдланишлари кундан-кун ортиб бормоқда.
Хонадонларни ишончли қўриқлаш, уларни турли хил кўринишдаги мулкий тажовузлардан асраш мақсадида янги, замонавий Приток ускуналари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш хизмати фаолиятига татбиқ этилиб келинмоқда. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, туманимизда Қўриқлаш хизматидан фойдаланиб келаётганлар сони кундан-кун ортиб бормоқда. Буни Миллий гвардиянинг Учқудуқ туманидаги Қўриқлаш бўлими Техник қўриқлаш Марказига ариза билан мурожаат этаётган фуқаролардан ҳам билсак бўлади. Ҳурматли ҳамшаҳарлар, Сиз ҳам ўз мулкингизни ишончли бўлишини, даҳлсизлигини таъминлашни энг асосийси ҳамёнбоп нархларда ишончли, сифатли қўриқланишини истайсизми? Унда Миллий гвардиянинг Учқудуқ туманидаги Қўриқлаш бўлими Техник қўриқлаш марказига мурожаат этинг. Сиз, меҳнат таътилида, саёҳатда, дам олишда, даволанишда бўлган вақтингизда, қолаверса ишда, ўқишда бўлган вақтингизда куннинг исталган вақтида Техник қўриқлаш марказига қўнғироқ қилиб, хонадонингизни ёки объектларингизни қўриқланишини бошлайсиз ва ўз мулкингизни ўзингиз асрайсиз. Янги замонавий технологиялар асосида қўриқланаётган мол-мулкингизга ёмон мақсадлар билан ташриф буюрган кимсалар тўғрисида Техник қўриқлаш марказига хабар келиб, ҳар қандай ҳуқуқбузарни қўлга олишга шай, жисмонан чиниққан, бақувват Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари томонидан уйингизга кирган шахслар қўлга олиниб, мулкингиз даҳлсизлиги таъминланади.
Учқудуқ тумани бўйича Миллий гвардиянинг Қўриқлаш бўлими бошлиғи подполковник З.М.Ўроқов