LOTIN-КИРИЛЛ

«Янги Ўзбекистон» университетини тамомлаганлар раҳбарликка тайинланадиган номзодлар рўйхатига киритилади

       Президент "Янги Ўзбекистон" университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

 

      Мамлакат пойтахти Тошкент шаҳрида "Янги Ўзбекистон" университети ташкил этилмоқда. 

     Белгиланишича:

  •       Университет давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади;
  •       Университетда таълим жараёни нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилади;
  •       Университетни тамомлаган Ўзбекистон фуқаролари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Миллий кадрлар захирасига олинади ҳамда 5 йиллик иш тажрибасидан сўнг раҳбарлик лавозимига тайинланадиган истиқболли номзодлар рўйхатига киритилади;
  •       Университет Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ва давлат тилида номи туширилган муҳр, банк ҳисобварақлари, штамп ва бошқа реквизитларига эга бўлади.

      Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • нуфузли хорижий олий ўқув юртларининг таълим дастурлари асосида юксак замонавий касбий билим ва малакага эга бўлган, халқаро миқёсда рақобатбардош, истиқболли кадрларни тайёрлаш;
  • ўқув-тарбия жараёнини илғор педагогик ва замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда жаҳоннинг етакчи университетларида жорий этилган таълим технологиялари ва усуллари асосида ташкил этиш;
  • талабаларнинг интеллектуал қобилиятини ривожлантириш, билимини амалий тажрибалар орқали мустаҳкамлашга, ўқув материалларини самарали ва пухта ўзлаштиришга хизмат қиладиган ҳар томонлама қулай таълим муҳитини шакллантириш;
  • ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги мавжуд эҳтиёжлардан келиб чиқиб, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, шунингдек, чет эллардаги нуфузли, тан олинган илмий марказлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, талабаларни илмий ва инновацион фаолиятга кенг жалб этиш;
  • таълимнинг узлуксизлиги ва сифатини таъминлаш борасида Президент мактаблари, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга методик ёрдам кўрсатиш.

       Белгилаб қўйилишича:

а) Университет қуйидагиларни мустақил равишда амалга оширади:

  • Университетнинг тузилмасини ва штатлар жадвалини тасдиқлаш, шунингдек, бакалавриат ва магистратурада ўқиш тартибини белгилаш;
  • хорижий олий таълим муассасалари билан тузилган келишувлар асосида таълим йўналишларини белгилаш, ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлаш ҳамда педагог ходимларнинг меҳнатини меъёрлаштириш;
  • юқори малакали, жумладан, хорижий мамлакатлардаги етук мутахассисларни жалб этиш, уларга меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда Университет ходимларининг иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорини белгилаш;
  • бакалавриат, магистратура ва докторантурага қабул қилиш шартларини, шунингдек, талабаларни қабул қилишда тест синовлари фанлари мажмуасини ва ўқиш учун тўлов миқдорини белгилаш;
  • инновация ва илмий фаолиятни олиб бориш, илм-фан ютуқларини тижоратлаштириш ҳамда молиявий ресурсларни жалб этиш учун тижорат ва нотижорат ташкилотлар (стартап, жамғарма ва бошқалар) тузиш;
  • хорижий таълим ва илмий ташкилотлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш ҳамда ўз фаолиятига оид молиявий-иқтисодий ва маъмурий бошқарув юзасидан қарорларни қабул қилиш;

б) Университетда таълим-тарбия жараёнлари миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида олиб борилади ҳамда талабаларда юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларни ривожлантириш, Ватанга муҳаббат ва садоқат, халқ манфаатлари учун хизмат қилиш туйғуси билан яшайдиган баркамол авлод сифатида тарбиялашга хизмат қилади;

в) Университетда таълим жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади ҳамда давлат ва инглиз тилларида, кредит-модуль тизими асосида олиб борилади;

г) Университетда таълим жараёни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади;

д) талабаларни қабул қилиш параметрлари Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги билан келишган ҳолда Университет томонидан ўрнатилади;

е) Университетда унинг илмий салоҳиятидан келиб чиқиб, илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади;

ж) Университетда таълим жараёни “фан – таълим – ишлаб чиқариш интеграцияси” тамойили асосида ташкил этилиб, талабалар 1-курсдан ишлаб чиқариш ва илмий-тадқиқот марказларига бириктирилади ҳамда битирувчи курс талабалари учун “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳисобидан етакчи хорижий олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириш ва битирув олди амалиётини нуфузли хорижий компанияларда ўташ имконияти яратилади;

з) Агентлик Университетга малакали профессор-ўқитувчиларни, жумладан, хорижий мамлакатлар мутахассисларини жалб қилишга яқиндан кўмаклашади;

и) Университет битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университет томонидан белгиланган намунадаги диплом берилади;

к) Университетда талабалар бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун спорт тўгараклари, санъат студиялари, кутубхона ва экскурсиялар ташкил этилади, турли тренинг ва маданий учрашувлар ўтказилади.

Университетда иқтидорли талабаларнинг таълим олишини қўллаб-қувватлаш учун давлат гранти қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилади:

  • халқаро даражадаги тегишли дастурлар (International Baccalaureate, Advanced Placement, International Advanced Levels) дипломи ёки сертификатига эга Президент мактаблари битирувчиларига;
  • Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ажратиладиган қабул параметрларига мувофиқ кириш имтиҳонлари асосида ушбу мактаблар битирувчиларига;
  • Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган Халқаро математика олимпиадаси (IMO), Халқаро физика олимпиадаси (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси (IChO), Халқаро биология олимпиадаси (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси (IOI) ғолибларига;
  • Университетга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган Ўзбекистон фуқароларига;
  • Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандларига.
O'qilgan: 1000 bora

Leave a comment

Make sure you enter all the required information, indicated by an asterisk (*). HTML code is not allowed.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: