Ўзбекистонда коронавирус билан курашиш бўйича янги чора-тадбирлар қабул қилинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, энди санаторий, пансионат ва болалар оромгоҳларига бориш учун ПЦР-тест таҳлилининг манфий натижа қайд этилган маълумотномаси талаб этилади.
ПЦР-тест ушбу муассасалардан бирига келишдан аввал 72 соат ичида амалга оширилиши керак.
Ушбу тартиб шу турдаги барча объектлар учун, мулк шаклидан қатъи назар, янги талаблар нашр этилгунга қадар ўрнатилади.