LOTIN-КИРИЛЛ

“ЁШЛАР ДАФТАРИ” ДА РЎЙХАТДА ТУРГАН ЁШ БУГУН ИШ БЕРУВЧИ

“ЁШЛАР ДАФТАРИ” ДА РЎЙХАТДА ТУРГАН ЁШ БУГУН ИШ БЕРУВЧИ

Бугунги кунда ёшларга оид давлат сиёсати — давлат томонидан амалга ошириладиган ҳамда ёшларни ижтимоий жиҳатдан шакллантириш ва уларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа йўналишдаги салоҳиятини камол топтириш учун шарт-шароитлар яратилишини назарда тутадиган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар тизимини амалга ошириб келмоқда. Шундай чора-тадбирлардан бири бу ишсиз ёшлар учун ишлаб чиқилган "Ёшлар дафтари"дир. 

Учқудуқ туманида “Ёшлар дафтари” га  киритилган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот “КЕLАJAК” ёшлар марказида ўтказилиб, унда “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси Атаев Камолиддин Райимжонович, Учқудуқ туман ҳокими Хамроев Соли Фармонович иштирок этди.

Очиқ-ошкора ўтказилган мулоқотларда Учқудуқ касб-ҳунар мактаби ўқувчиси Сухроб Олимов, Илёс Жўжамов, Санимай Тумешова сўзга чиқиб,  ўз таклиф, талаб ва истакларини баён этишди.

-Турмуш ўртоғим “Ёшлар дафтари” да рўйхатда туради, уйда тикувчилик қилади. Фаолиятини кенгайтиришда амалий кўмак беришингизни сўрайман, - деди Илёс Хўжамов.

Учрашувда сўзга чиққан  Санимай Тумешова: ““Шалхар” овулида яшайман, имтиёзли фоизларда кредит ажратилса чорвачилик билан шуғулланмоқчиман. Майда шохли мол парваришлаш учун етарли малакага эгаман”.

“Қулқудуқ” овулидан учрашувда иштирок этган Қуришбек Жарқуатов ҳам “Ёшлар дафтари” да рўйхатда турган. У 39 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, “Ерлер ата” тозаланган сувини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Бир пайтлар ишсизлиги боис, рўйхатда турган Қуришбек бугун иш берувчи. Ҳозирда 3 нафар тенгдошини  иш билан таъминлаган.

Учрашувда сўзга чиққан Қ.Жарқуатов ишлаб чиқараётган маҳсулотига талаб катта, буюртма кўплиги боис, фаолиятини янада кенгайтиришни мақсад қилган. Унинг мурожаати учрашувнинг ўзида ҳал этилиб,  имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди.

Шунингдек,  Юлдуз Абдумуродова, Гулираъно Қаҳҳорова, Гулчеҳра Эшпўлатова, Маҳбуба Пармонова, Зайнабхон Асқарова, Озода Аъзамова сингари “Ёшлар дафтари” да рўйхатда турган ёшларга газ плита, электр печ, электр гўштмайдалагич, тикув машинкаси, компьютер жамламаси, дазмол буюмлари бепул берилди.

Эндиликда бу ёшлар тикувчилик, пазандачилик, компьютер хизмати  йўналишларида  фаолият олиб бориб, ўзини ўзи банд қилишади.

Бундан ташқари, учрашувда “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси Камолиддин Атаев томонидан ёшларнинг  иқтисодий билимларини ошириш  борасида тушунчалар бериб ўтилди.

O'qilgan: 1061 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 12 Jun 2021

Leave a comment

Make sure you enter all the required information, indicated by an asterisk (*). HTML code is not allowed.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: