LOTIN-КИРИЛЛ

Ўзбекистондаги ўзга тилли синфларда ўзбек тили чет тили каби ўргатилади

  Ўзбекистондаги мактабларда таълим тили ўзга тилда бўлган синфларда давлат тили — ўзбек тили чет тили каби ўргатилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази матбуот хизмати хабар берди.

  Маълум қилинишича, миллий ўқув дастури асосида ўзга миллат вакиллари учун 2-синф ўзбек тили дарслиги яратилди. Ушбу дарслик 2021/2022-ўқув йилида амалиётга жорий этилади. Ўзбек тилини чет тили сифатида ўқитиш кўзда тутилган янги дарсликлар тил ўргатишнинг халқаро стандартлари асосида яратилмоқда.

  Бунда:

  Нутқий компетенциялар:

  •   актив — гапириш, ёзиш;
  •   пассив — ўқиб тушуниш, тинглаб тушуниш.

  Лексик компетенциялар:

  •   грамматика;
  •   лексика — А1, А2, B1, B2 кўринишида синфлар кесимида тақсимланган.

  Қайд этилишича, айни пайтда яратилган дарсликда ўз даври учун муҳим бўлган яна бир қанча қулайликлар мавжуд. Хусусан, ўқув дарслиги асосида ўқитувчи китоби ва ўқувчи машқ дафтари жорий этилди. Илгари иккинчи тил китобларидаги луғат-таржималар, одатда, икки тилда ҳавола қилинган бўлса, эндиликда улар кенг аудиторияни ҳисобга олиб қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ, туркман, тожик, рус ва инглиз тилларига ҳам таржима қилинган. Ўқувчининг психологик, ёш хусусиятлари ҳам ҳисобга олиниб, расмлар 70 фоиз, матнлар 30 фоиз ўрин эгаллаган. Фанлараро интеграция (STEAM) тўла таъминланган. Улар ҳам ўқувчида тил ўрганиш кўникмасини фаоллаштиради.

  ЎзАнинг ёзишича, янги яратилаётган дарсликлардаги бу каби ўзгаришлар, такомиллашувлар ўқувчиларни дарсдан безиб қолмасликка, дарс жараёнига қизиқиши ва ўзбек тилига ҳурмат-эътиборини шакллантиришга хизмат қилади.

 

O'qilgan: 918 bora

Leave a comment

Make sure you enter all the required information, indicated by an asterisk (*). HTML code is not allowed.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: