Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармони ижроси юзасидан Учқудуқ туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2021 йилнинг ўтган даврида бир қанча ишлар амалга оширилди.
Жорий йилнинг ўтган даврида қабулхонага 153 та мурожаатлар (шундан 161 та масалалар) келиб тушган ва ижрога олинган. Мурожаатларнинг 121 таси (79,3%) ижобий ҳал қилинди, 32 тасига (20,7%) тушунтириш берилган, 9 таси кўриб чиқиш жараёндаги мурожаатлар ҳисобланади. Тадбиркорлар мурожаатлари Бош вазир қабулхонасининг “business.gov.uz” порталига киритилиб, тегишлилиги бўйича масъул корхона ва ташкилотларга юборилиб, қаноатлантириш чоралари кўрилди.
Тумандаги Бош вазир қабулхонаси ва 4 та сектор ҳамкорлигида Тадбиркорлар ва тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқаролар билан сайёр учрашувлар графиги тасдиқланган бўлиб, хар ҳафтасигатумандаги МФЙ ва ОФЙда 2 мартадан Тадбиркорлар ҳамда,“Темир дафтар”, “Аёллар дафтири”, “Ёшлар дафтари”га киритилган ва тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқаролар билан мунтазам равишда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида сайёр қабуллар ташкил этилиб келинмоқда.
Ҳозирда мурожаатларнинг 86%ни сайёр қабулда қабул қилинган мурожаатлар ташкил қилади, бу мурожаатларнинг аксаряти “Ҳар бир оила - тадбиркор” давлат дастури дирасидаги имтиёзли кредитлар, ер, кадастр, архитектура ва қурилиш, инфратузулма масалалари, солиқ масалалари бўлиб, тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан кўриб чиқилган мурожаатларнидаражаси бўйича туман, вилоят вареспулика даражасидаги масалалар ижобий хал қилинишида амалий ёрдамлар бериб келмоқда,
Ҳурматли, тадбиркорлар, тадбиркорлик қилиш истаги бор фуқаролар ва чет эл инвесторлар туман Бош вазир қабулхонаси тадбиркорлик фаолиятини бошлашингизда тўсиқ ва муоммоларингизни ечишда ва ўз бизнесингизни бошлаш учун тавсия ва масалаларга ечимлар топиш учун мурожаат қилишингиз мумкин.
Мурожаатлар учун Манзилимиз: Давлат хизматлари маркази биносида жойлашган. Тел: 79 593-51-39
Қабулхона мудири Ҳайдаров Иномжон Нўмонқулович