Аёл киши учун оналикдан ортиқ бахт йўқ!. Яхши ният билан турмушга чиққан ҳар бир қизнинг пинҳона орзуси бу боласига алла айтиш бўлади. Азизанинг ҳам келин бўлиб келган хонадонидаги илк тилаги ана шундай эди. Аммо, ҳаёт дарёсининг оқимларида оқсангда у сени қайсидир қирғоғида иложсиз қолдириб кетавераркан.
Азиза Ҳошимова ўзи туғилган Учқудуқ шаҳрида вояга етди, яхши ўқиди, НКМК сингари кўплар ишлашни орзу қиладиган улкан корхонага ишга жойлашди. Бу орада севиб-севилиб Самариддинга турмушга чиқди. Аммо тақдир шундай чиройли оилани фарзанд деган неъмат билан синади. Шифокорлар даволанишлар самарасининг давоси фақат чет элда эканлиги маълум қилишди. Бу эса катта маблағни талаб этар, бироқ бу хабар оила учун энг яхши хушхабар, умид учқуни эди.
ШКБ га қарашли иссиқлик сув таъминоти цехи аппаратчиси Азиза Ҳошимова НКМКнинг бош директори Қ. Санақуловнинг 2021 йил 13 февралдаги фуқароларнинг шахсий масалалар бўйича қабулида бўлиб, даволаниш учун фоизсиз ссуда олиш масаласида мурожаат қилди. Ана шу мурожаатдан кейин Азиза ва унинг турмуш ўртоғи Геотехнология кони ишчиси Самариддин ҳаётида кутилмаган воқеалар содир бўлди. Раҳбарнинг топшириғи билан оналик, оталик бахтидан бенасиб бўлиб келаётган ходимларга моддий ёрдам кўрсатилиши ҳақида қарор қабул қилинди.
Улар учун Санкт –Петербургнинг “Репродуктив саломатлик халқаро маркази” билан шартнома тузилди. Эр-хотин комбинат ҳисобидан бу ерда даволанишди.
Ҳамма нарсадан инсон қадри улуғланган юртнинг қизи бўлган Азизанинг бугун орзуси ушалди. 9 йиллик интизор кутилган фарзанд Муҳаммаджон 2021 йилнинг 17 декабрида дунёга келди.
- Ёши улуғлар дуо қилганда ҳамиша: "Фарзандларинг бахтини, роҳатини кўргин" дейишади. Зотан, ана шу ҳикматона сўз маъносини, яъни фарзанд бахти, роҳати қандай азиз ва тотли туйғу эканлигини бугун янада теранроқ англадим. Қалбимга бениҳоя қувонч ҳадя этган бу туйғу оналик бахти эканлигини ҳис этдим, - дейди Азиза кичкинтойини бағрига босиб. Турмуш ўртоғим билан даволанган Россия давлати шифохонасида кўплаб мамлакатлардан биз каби тирноққа зор инсонлар даволанишарди. Аслида фарзандли бўлиш учун одам бор бойлигини ҳадя этишга тайёр бўлади. Бироқ, қиммат даволаш муолажааларини олаётганимизда улар бизга ҳавас қилишганига кўп марталаб гувоҳ бўлдим. Наҳотки, Ўзбекистон оддий ишчисининг ҳамма харажатларини ўзи тўлашни бўйнига олган, дея ҳаттоки шифокорларнинг ўзлари ҳам ҳайрат билан сўрашарди. Шунда менинг руҳиятимда бир тетиклик бўларди. Мен албатта она бўламан!
Бугун Ўзбекистонда янги давр бошланди. Бу баландпарвоз гаплар эмас. Бугунги кунда давлатимиз инсон учун, халқ учун очилди. Президентимизнинг раҳбарлар фақат давлатга эмас, аввало, инсон ва оилага, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилиши керак, деган чақириқлари бир оиланинг бахтли кунига сабабчи бўлди. Аслида НКМКдай қудратли корхонанинг энг катта бойлиги – ишчи ходимларидир.
Кончилар оиласидаги бир олам қувонч билан дунёга келган чақалоқнинг ҳар бир куни НКМК масъулларининг диққат эътиборида бўлди. Бугун эса бир оилани парокандаликдан, умидсизликдан асраб қолган “НКМК” АЖ раҳбарияти ва касаба уюшмаси вакиллари чилласидан чиққан Муҳаммаджонни совға-саломлар билан кўргани келишди.
ШКБ ахборот хизмати.
Серқуёш ўлкамизга олам-олам қувонч-у шодликларга ва ширин ҳис туйғуларга бой баҳор фасли кириб келди!
Бу янгиланиш фасли юртимизга шунчаки ташриф буюрмайди. Ўзбек халқининг таниқли ва иқтидорли шоираси Зулфияхоним таваллуди билан қадам ранжида қилади.
Учқудуқ туманидаги 20-сонли умумий ўрта таьлим мактабида баҳорнинг биринчи куни Зулфияхоним таваллудининг 107-йиллиги билан қарши олинди. "Баҳор келди сени сўроқлаб..." деб номланган тадбирда 20-мактабнинг "Зулфияхоним издошлари" тўгарагининг энг фаол қизлари иштирок этди. Истеьдодли қизлар шеьр шаклидаги нафосат маликаси - Зулфияхоним шеьрларидан, унинг ҳаёти ва ижодига оид маьлумотлар билан даврага кўтаринки рўҳ бағишлаган бўлса, куй ва қўшиқлар, баҳорий рақслар кетма-кетлиги даврага янада файз киритди. Тадбир иштирокчилари ва меҳмонлар томонидан Зулфияхоним каби ўзбек қизлари юксак ҳурмат ва эҳтиромга муносиб эканлиги тарғиб қилинди.
20-мактабнинг она-тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Аннақулова Х.
Ҳурматли Президентимиз томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил “Яшил йиллик” умуммиллий тадбир йили деб эълон қилинди.
Ўз навбатида, баҳорнинг илк кунида туманимизнинг ҳар бир фуқаросини ён-атрофни хушманзара бўлишига ҳисса қўшишини хоҳлаймиз.
Шу кунларда Шимолий кон бошқармаси тасарруфидаги Дауғизтау кони ўзининг навқирон 20 ёшини нишонламоқда. Сана муносабати билан ўтказилган тадбир аввалида “Яшил йиллик” умуммиллий ҳаракат доирасида фахрийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида кўчат экиш ишлари олиб борилди.
Ватан боғини обод ва файзли бўлишига муносиб ҳисса қўшиб, кўчат экишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ нуронийлар қадаган ниҳоллар эрта бир кун азим дарахтга айланишига шубҳа йўқ!
Фарруҳ АБДИМЎМИНОВ,
ШКБ ёшлар етакчиси.
Мамлакатимиз саноатининг фахри, байроқдори бўлган Навоий кон-металлургия комбинати Шимолий кон бошқармаси тасарруфидаги “Дағизтау” кони ташкил этилганлигига 20 йил тўлди.
Бугун ўзининг навқирон 20 ёшини нишонлаётган меҳнат жамоаси, соҳа фидоийлари ҳамда корхонада узоқ йиллар ишлаб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган нуронийлар иштирокида тадбир ўтказилди.
Шунингдек тадбирда Навоий кон-металлургия комбинати АЖ бош директори Қ.Санақулов, Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев, Шимолий кон бошқармаси директори Н.Ахатов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда таъкидланганидек, “Дауғизтау” кони мустақил Ўзбекистон тарихида иш бошлаган дастлабки конлардан бири бўлиб, 3 - сонли гидрометаллургия заводининг хомашё базаси ҳисобланади. Албатта, 20 йил тарих учун қисқа давр бўлиши мумкин. Аммо, ана шу муддатда “Дауғизтау” конининг узунлиги қарийб 3 минг метрга етказилди. Бу эса ҳали унинг ён - бағирларида очилмаган мўъжизалар кўплигини англатади. Шу боис бу ерда кон умрини узайтириш мақсадида геологик қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Бундан 20 йил муқаддам “Дауғизтау”да бошланган бунёдкорлик ишларини кенгайтириш, янада юқори босқичга кўтариш, мустақил юртимиз иқтисодий қудратини юксалтиришни кўзлаб, конда руда қазиб олиш режа-топшириқларини ортиғи билан адо этиш – бугунги жамоа зиммасидадир!
“Дауғизтау” кони – 20 ёшда мавзусида ўтказилган маърифий тадбирда корхона ишчи-ходимларининг бир гуруҳи 1,2,3 даражали “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан мукофотландилар.
-Бугунги кунда 3 - сонли гидрометаллургия заводига олтинга бой маъданларни етказиб бераётган конда 500 нафарга яқин ишчи-ходим фаолият юритаяпти. Айни вақтда “Дауғизтау” кони 270 метрдан зиёд чуқурликка эга бўлиб, ундан фойдаланиш вақтидан бошлаб, 217 миллион куб метрга яқин тоғ жинслари 3 - сонли гидрометаллургия заводига хомашё сифатида етказиб берилган. 2021 йилда эса кон ташкил топгандан буён қазиб чиқариш бўйича рекорд натижа қайд этилди. “Дауғизтау” ва “Мағрибкон” карьерларидан 33 миллион куб метрдан ортиқ кон массаси қазиб олинди, - дейди кон бошлиғи Шерзод Ҳамроев.
-“Дауғизтау” кони ташкил этилганлигининг 20 йиллиги катта тантаналар билан нишонланмоқда – дейди кон бош маркшрейдери Шахобиддин Гадоев. -Менинг камтарона меҳнатларим юксак баҳоланиб, сана муносабати билан менга 3-даражали “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони берилди. Албатта бу каби эътироф ва эътибордан кўнглимиз тоғдек юксалди. Белгиланган режа-топшириқларни ортиғи билан уддалашга бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.
Тадбир доирасида йиғилганлар “Дауғизтау” кони кузатув майдончасида бўлиб, техникаларнинг ҳаракатланиш жараёнини онлайн кузатишди. Кон фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Ҳа, бугунги дориламон кунларга шукроналик ҳисси билан меҳнат қилаётган Ҳуррият, деб аталмиш муқаддас неъматни кўз қорачиғидек асраш, уни ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва боқийлигини таъминлашга муносиб улуш қўшаётган “Дауғизтау” кони жамоасига мустаҳкам соғлик, оилаларига тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат тилаймиз. Олган тупроғингиз зар, иродангиз мустаҳкам бўлсин, деймиз!
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Пенсия жамғармаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида соҳага оид маълумотлар тақдим этилди.
Қайд этилишича, жорий йил 1 апрелдан ногирон бўлиб қолган муддатидан қатъий назар имконияти чекланган шахсларга бир хил миқдорда нафақа тайинланади. 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларни парвариш қилувчи она-оталарга минимал истеъмол харажатлардан кам бўлмаган миқдорда янги нафақа жорий этилади.
Шунингдек, меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ҳамда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 440 минг сўмдан 622 минг сўмгача оширилади. Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилади.
Парваришлаш нафақаси Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.
2022 йил 1 апрелдан ўзгалар парваришига муҳтож болалар тўғрисидаги, 2022 йил 1 октябрдан ўзгалар парваришига муҳтож болаларнинг қонуний вакиллари тўғрисидаги маълумотлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига электрон тақдим этиб борилади ҳамда октябрдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақалар ҳамда парваришлаш нафақаси фуқаролардан қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда “проактив шакл”да тайинланади.
Ҳозирга қадар 5 турдаги имтиёзли тоифага эга салкам 70 минг фуқарога уй-жой коммунал хизматлари харажатларини қисман қоплаш учун компенсация пуллари тўлаб келинган. Жорий йил 1 мартдан эътиборан яна 30 минг нафар ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз нафақа олувчига ҳам 130 минг сўм миқдорида компенсация тўлови жорий қилинади. Шунингдек, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган пенсионерларга ҳар ой 289 минг сўм миқдорида қўшимча тўлов амалга оширилади.
2022 йил учун давлат бюджети лойиҳасига кўра, иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар миқдорларини ва айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатларга 11,7 триллион сўм йўналтирилиши режалаштирилган.
– Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг барчасидан мақсад битта – аҳолини турмуш даражасини яхшилаш, – дейди Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори Абдулазиз Ҳайдаров. – Жумладан, сўнгги икки йилда пенсия ва нафақа миқдорларини сезиларли даражада мунтазам равишда ошириб борилди.
Жорий йилдан ишламайдиган ва пенсия олмайдиган Афғонистондаги урушда ўз байналмилал бурчларини бажарганларга уй-жой коммунал тўловлари учун компенсация тўлови жорий этилади. Ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда – пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўлаб берилади.
2022 йил 1 июлдан бошлаб пенсияларни биргина паспорт асосида тайинлаш тизими ишга туширилади. Эндиликда жорий йил 1 октябрдан бошлаб болаликдан ногиронлиги бўлган болаларга нафақаларни ариза талаб этилмаган ҳолда "проактив" тарзда тайинлаш хизмати амалиёти йўлга қўйилади.
Шунингдек, парваришга муҳтож ёлғиз пенсионерлар ва 100 ёшдан ошган фуқароларга компенсация тўлови учун бюджетдан 36,4 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилган
Ҳукумат қарорига (89-сон, 25.02.2022 й) кўра Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
? Регламентга кўра:
➖ Тиббиёт муассасаси ходими – ўлим ҳолати тасдиқлангандан сўнг, вафот этган шахс ҳақидаги маълумотларни ФҲДЁ бўлимига автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юборади.
➖ ФҲДЁ бўлими – ахборот тизими орқали автоматик равишда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этади ва маълумотни тиббиёт муассасаси ва Пенсия жамғармасига электрон шаклда юборади.
➖ Тиббиёт муассасаси ходими – QR-код тасвири туширилган ўлим ҳақидаги маълумотномани ариза берувчиларга дарҳол икки нусхада чоп этиб беради.
➖ Пенсия жамғармаси бўлими – ҳар ойнинг 5-санасигача ўтган ойда ушбу ҳудудда тўланган дафн этиш учун нафақаларнинг умумий миқдоридан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Тижорат банкининг ҳисобварағига молиялаштиради.
➖ Тижорат банки – QR-код туширилган ўлим ҳақидаги маълумотнома асосида Пенсия жамғармасига электрон сўров юбориш орқали тасдиқлайди ҳамда олдиндан молиялаштирилган маблағлар ҳисобидан нафақа тўловини амалга оширади.
➖ ФҲДЁ бўлими вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ва меросхўрларининг исталган вақтдаги талабига асосан экстерриториал тамойил асосида ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани чоп этиб беради ёки почта алоқаси орқали аризада кўрсатилган манзилга юборади.
? Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳрида, 2022 йил 1 июлдан эса бутун республика ҳудудида тиббиёт муассасалари томонидан ўлим ҳақида тиббий гувоҳнома бериш тартиби бекор қилиниб, фақат электрон тизим орқали ўлим ҳақида тиббий маълумотнома шакллантириш тартиби жорий этилади.
Учқудуқ туман адлия бўлими
Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 21 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2022 йил 3 февралда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 291-модданинг иккинчи қисмидаги «2021, 2241-моддаларида» деган сўзлар «2021-моддаларида, 2241-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 2241-модда қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузганлик учун ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган жаримани тўламаган тақдирда, кейинчалик Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи бир йил муддатга чекланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юборилади.
Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузишни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этиб, ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган жаримани тўламаган тақдирда, кейинчалик Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи уч йил муддатга чекланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юборилади»;
3) 245-модданинг биринчи қисмидаги «222, 2241, 2242-моддаларида» деган сўзлар «222-моддасида, 2241-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 2242-моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) қуйидаги мазмундаги 2482-модда билан тўлдирилсин:
«2482-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига ушбу Кодекснинг 224-моддасида ва 2241-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бўлинмаларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима тарзида маъмурий жазо чораси қўллашга ҳақли»;
5) 287-модданинг 2-бандидаги «224, 2241, 2242-моддаларида» деган сўзлар «224-моддаларида, 2241-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 2242-моддасида, 22721-моддаси биринчи қисмида, 22723-моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 291-модда биринчи қисмининг «е» бандидаги «224, 2241, 2242-моддаларида» деган сўзлар «224-моддаларида, 2241-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 2242-моддасида, 22721-моддасининг биринчи қисмида, 22723-моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 305-модданинг учинчи қисмидаги «2021, 2241-моддаларида» деган сўзлар «2021-моддаларида, 2241-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 3461-модданинг учинчи хатбошисидаги «2241-моддасида» деган сўзлар «2241-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 3462-модданинг иккинчи қисмидаги «Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси» деган сўзлар «Чегара қўшинлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 15 февраль,
ЎРҚ-753-сон
Учқудуқ тумани олис чўл ҳудудида жойлашган бўлиб чорвачиликка ихтисослашган туманлардан ҳисобланади. Туманда асосан чорвачиликнинг қўйчилик, қорамолчилик, йилқичилик, туячилик тармоқлари кенг ривожланган. Учқудуқ туманида бугунги кунда 114 та чорвачилик фермер хўжаликлари ва 27 та чорвачилик МЧЖ лари фаолият юритмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва чорвачи-ликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6059 сонли Фармони ва вилоят ҳокимининг 2020 йил 23 сентябрдаги К-125 сонли ҳамда туман ҳокимининг 2020 йил 29 сентябрда 250-Қ сонли қарорлари асосида Республикада Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилди.
Қабул қилинган фармон негизида ҳудудларда қоракўл зотли қўйларни кўпайтиришга мўлжалланган барча яйловлар қўмитанинг доимий эгалигига ўтказиш белгиланиб вилоят ҳокимининг 2020 йил 2 октябрдаги Қ-131 сонли ва туман ҳокимининг 2020 йил 15 октябрдаги 265-Қ сонли қарорлари асосида туман ҳудудида қоракўл зотли қўйларни кўпайтиришга мўлжалланган туман заҳира ерларидан жами бўлиб
3309.2 гектар яйлов ерлари ҳамда туман Давлат ўрмон хўжалиги балансидаги 389477 гектар яйлов ерлар қўмитасининг доимий эгалигига ўтказилди.
Қабул қилинган Фармон ва қарорлар негизида 2021 йил 21 октябрда туманда чорвачиликга иҳтисослашган “Учқудуқ чорва Кластер” МЧЖ ташкил этилди.
Бугунги кунда “Учқудуқ чорва Кластер” МЧЖ билан 114 та Чорвачилик фермер хўжалиги ва 27 та чорвачилик МЧЖ лар шартнома асосида фаолият юритмоқда.
“Учқудуқ чорва Кластер” МЧЖ га жами 400 минг га ер майдони ажратилган бўлиб, шундан чорвачилик фермер хўжаликлари ва МЧЖ ларга жами бўлиб 292387,5 га ер майдонлари ижара асосида фойдаланишга берилган. Ҳозирда “Учқудуқ чорва Кластер” МЧЖ таркибида 107613 га ер майдони заҳирасида сақланмоқда.
2022 йил 1 январь ҳолатига “Учқудуқ Чорва Кластер” МЧЖ таркибидаги 114 та чорвачилик фермер хўжаликларида чорва моллари ва паррандалар бош сони бўйича:
Ўтган йилга нисбатан йирик шоҳли қорамоллар жами 1371 бош бўлиб, 112,0 фоизга, сигирлар 697 бош бўлиб, 109,9 фоизга, қўй ва эчкилар 74611 бош бўлиб, 109,3 фоизга, отлар 1495 бош бўлиб, 112,1 фоизга ошган.
2022 йил 1 январь ҳолатига ишлаб чиқарилган чорвачилик маҳсулотлари бўйича:
Ўтган йилга нисбатан 737 тонна (тирик вазнда) гўшт етиштирилган бўлиб, 116,2 фоизга, соғиб олинган сут 652 тонна ташкил этиб, 173,9 фоизга, қирқиб олинган жун 149 тоннани ташкил этиб, 101,4 фоизга бажарилган.
Туманда 2022 йилда чорвачилик ва унинг тармокларини ривожлантириш учун умумий киймати 64 млрд 726 млн.сўмлик
53 та лойиҳалар амалга оширилиб янгидан 206 нафар иш ўринлари яратилади.
Биргина 2022 йилда чорвачиликнинг қўйчилик йўналишида 30 та лойиҳа амалга оширилиши назарда тутилиб умумий қиймати 36,0 млрд.сўм сарфланиши режалаштирилган.
Тажриба асосида туман марказидан 75 км узоқликда жойлашган “Мингбулоқ” овул фуқаролар йиғинида наслли қўйчилик ва эчкичиликни ривожлантириш мақсадида чорвачилик йўналишда фаолият юритиб келаётган “Uchquduq chorva klaster” МЧЖ томонидан умумий қиймати 8,0 млрд. сўм маблағ сарфлаб қўшни Қозоғистон Республикасидан 1,5 минг дона “Эдилбай” зотли қўйлар ҳамда 0,8 минг дона ангор зотли эчкилар олиб келиниб аҳоли хонадонларига имтиёзли кредит маблағлари асосида тарқатилади.
Бундан ташқари четдан олиб келинган наслли қўй ва эчкиларга ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан ветеринария ва сервис хизматлари кўрсатилади. Ушбу лойиҳаларнинг ишга тушириш натижасида қўшимча яна 21 та доимий иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Президент томонидан 2022 йил 18 февралдаги «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-755-сон Қонун имзоланди.
Ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидагилардан иборат:
биринчидан, 3-модда еттинчи хатбоши билан тўлдирилди ва унга кўра божхона органларининг вазифалари доираси кенгайтирилди. Эндиликда, улардан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида иштирок этишдир;
иккинчидан, 7-модда ҳам тўртинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилди ва уларга мувофиқ, божхона органлари божхона аудитини амалга ошириш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларга қонунчиликда белгиланган тартибда пулли хизматлар кўрсатишга ҳақли;
учинчидан, 13-модданинг тўртинчи қисми янги таҳрирда баён этилди ва унда қуйидаги алоҳида ҳолларда божхона органлари хизматга қабул қилиниши белгиланди:
• Президентнинг фармони, қарори ёки фармойиши, шунингдек розилиги ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёхуд ДБҚ раисининг буйруғи асосида – бошқа давлат органларининг ва ташкилотларининг ходимлари;
• ДБҚ раисининг буйруғи асосида – ёши 30 дан ошган, тор ихтисосликдаги юқори малакали мутахассислар.
тўртинчидан, 13-модданинг бешинчи қисми ҳам ўзгартирилди. Ўзгартишларга мувофиқ, ярашув муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган фуқаролар божхона органларига хизматга қабул қилиниши мумкин бўлмаган шахслар қаторига қўшилди;
бешинчидан, 17-модданинг биринчи қисми янги таҳрирда баён этилди ва унда айтилишича, ДБҚ раиси Бош вазирнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимига биноан Президент томонидан лавозимга тасдиқланади ва лавозимидан озод этилади;
олтинчидан, 18-модда иккинчи қисм билан тўлдирилди. Эндиликда, божхона органларига қабул қилинган ходимлар (Божхона институти битирувчиларидан ташқари) мажбурий тартибда бирламчи касбий қайта тайёргарликдан ўтади.
Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.02.2022 йилдан кучга кирди.
Суд-ҳуқуқ ислоҳатлари, янги қабул қилинган қонунлар ва унинг мазмун-моҳияти ҳамда ҳуқуқбузарлик профилактикаси юзасидан тузилган “Медиа-режа” ижросини таъминлаш, шунингдек “Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси остида жорий йилнинг 24 февраль куни Учқудуқ туман судлари раислари ва Учқудуқ туман адлия бўлими билан ҳамкорликда Учқудуқ тумани “Шалхар” ОФЙда сайёр учрашув ташкил этилди.
Амалга оширилган сайёр қабул давомида ОФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи 7 та фуқаролар мурожаатлари юзасидан батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сайёр қабул жараёнида фуқаро Р.Санакулов мурожаат қилиб, унда у 2002-2010 йилларда НКМК Шимолий кон бошқармасига қарашли
3-сонли Гидрометаллургия заводи сулфат кислота ишлаб чиқариш цехида ўта зарарли ва ўта хавфли иш ўринларда меҳнат фаолиятини амалга оширганлик фактини белгилаб беришни, ушбу ишлаган йилларида айрим даврлари аттестация кўригидан ўтказилмаганлиги сабабли имтиёзли равишда пенсияга чиқа олмаётганлигини билдирди.
Суд раиси Б.Шерматов томонидан фуқаро Р.Санакулов имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берувчи ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларида ишлаганлик фактини белгилаш ҳақидаги аризаси қабул қилиниб, мурожаатчининг мурожаати ижобий ҳал қилинди.
Шунингдек, учрашув давомида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг бузилиш ҳолатларини олдини олиш, аёллар ва вояга етмаган ёшлар жиноятчилиги келиб чиқиши сабаблари ва уларни олдини олиш, оилавий ажримларни сонини камайтириш юзасидан тушунтиришлар берилди.
Фуқаролик ишлари бўйича
Учқудуқ туман суди раиси Б.Шерматов
More...
Ҳукумат қарори (81-сон, 21.02.2022 й.) билан Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорларга омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартибитўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорларга 2026 йил 1 январгача омборхоналарни жиҳозлаш харажатларининг 30 фоизи, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия берилади.
Бунда талабгорлар ҳар йили 1 апрелгача ЯИДХП (my.gov.uz) ёки “Агросубсидия” АТ орқали электрон ариза тақдим этади.
Аризага кооперация асосида иш ташкил этилганлигини тасдиқловчи туман фермерлар кенгаши ва туман ҳокими ёрдамчиси тавсияномаси илова қилинади.
Туман фермерлар кенгаши молия бўлими билан бирга 5 иш кунида ариза ва ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини, талабгорларнинг молиявий ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Ҳар йили 15 апрелгача талабгорларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, республика ишчи гуруҳига тақдим қилинади.
Ҳар йили 20 апрелгача субсидия ажратишга кўмаклашувчи республика ишчи гуруҳи ҳудудлар ва туманлар кесимидаги манзилли рўйхатни таҳлил қилиб, умумлаштиради.
Субсидия объекти харид қилингандан сўнг манзилли рўйхатга киритилган талабгорлар субсидия олиш бўйича аризани зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ЯИДХП ёки “Агросубсидия” АТ орқали электрон шаклда юборади.
Ариза келиб тушган кундан бошлаб 5 иш кунида талабгорларнинг субсидия объекти жойига чиқиб ўрганилиб, хулоса расмийлаштирилади.
Талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар ва маълумотлар 3 иш кунида республика ишчи гуруҳига тақдим этилади. Сўнгра республика ишчи гуруҳи:
5 иш кунида хулоса ва маълумотларни ўрганиб чиқади. Заруратга кўра талабгорларнинг таклифларини жойига чиққан ҳолда ўрганади;
3 иш кунида субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларни расмийлаштиради.
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси хулоса келиб тушган кундан бошлаб 3 иш кунида талабгорлар билан шартнома тузади.
Шартнома имзолангандан 3 иш кунида субсидия талабгорларнинг банкдаги асосий ҳисобварақларига “UzASBO” дастурий мажмуи орқали ўтказиб берилади.
Учқудуқ туман адлия бўлими
Президент сафари 3 кун давом этишини айтганди
Шавкат Мирзиёев 23 февраль куни Қорақалпоғистонга ташриф буюргани ҳамда давлат раҳбари бу ерда 3 куни бўлиши ҳақида хабар берилганди. Президент матбуот хизмати Президент ташрифини 24 февраль куни якунлаганини маълум қилди.
Президент Мўйноқ аэропортида фаоллар билан суҳбат давомида ташрифи 3 кунга режалаштирилгани ҳақида айтганди. Ташриф давомида Шавкат Мирзиёев Орол денгизининг қуриган тубини бориб кўрган. Шунингдек, Беруний туманида 24 февраль куни шамол электр станцияси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимига қатнашиб, нутқ сўзлаганди.
«Дунё кун сайин эмас, соат сайин таҳликали бўлиб боряпти. Биз иқтисодиётимиз, мудофаамизни мустаҳкам қилиб, ишонч билан жонажон ватанимизнинг қудратини кўтаришга ҳаракат қилишимиз керак», — деганди Президент.
Давлат раҳбари 24 февраль куни Нукус шаҳридаги инвестиция лойиҳалари ситуацион маркази фаолияти билан танишган. Шу билан Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги тадқиқотчилари ковидга қарши профилактика мақсадида инсон вакциналари билан эчки ва сигирларни эмлаш орқали ковидга қарши антитаначаларга эга сут ишлаб чиқди.
Маълумки, COVID-19 дан эмланган ёки касалликдан тузалган аёлларнинг она сутида SARS-CoV-2’га қарши антитаначалар борлиги ва у орқали COVID-19’га қарши эмланган сигир ва эчки сутидан аҳолини иммунизация қилишда фойдаланиш мумкинлиги аниқланган. Мутахасислар фикрига кўра, лактация даврида аёлларда ҳам, сигирларда ҳам етарлича юқори концентрацияда антитанчалар бўлади.
Сигирлар ва эчкилар одамларга мўлжалланган вакцина билан уч марта эмлаган. Биринчи эмлашдан икки ҳафта ўтгач, молларда нейтраллаштирувчи антитаначалар аниқланган. Тадқиқот шуни кўрсатганки, антитаначалар SARS-CoV-2’ни муваффақиятли нейтраллаган — қон зардобида самарадорлик 100 фоизга, сутда эса 40 фоизга етган. Эмланган сигирнинг қон зардоби ва сутида SARS-CoV-2 рецепторлари билан боғловчи домен ва S-оқсилига хос IgG мавжудлиги маълум бўлган.
Бундан ташқари, антитаначалар пастерлашдан кейин сақланиб қолган.Бу эса эмланган сигир сутини катта ҳажмда тайёрлашга имкон беради. Экспериментал синовларнинг биринчи натижаларига кўра, ‘ZF-UZ-VAC2001’ вакцинаси SARS-CoV-2’га қарши иммунобиологик фаол сут ва антитаначаларга эга зардоб олиш учун уй хўжалик ҳайвонларини эмлаш учун мутлақо хавфсиздир. Олимлар шу тарзда ишлаб чиқарилган сутни аҳолини оммавий пассив иммунизация қилиш учун ишлатиш мумкинлигига умид билдирган.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, SARS-CoV-2 вирусига қарши иммун сути Қорақалпоғистон фермер хўжалигидаги сигирлардан олинган
Бугунги кунда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергология маркази ҳамда Австриянинг Вена Тиббиёт университети билан ҳамкорликда SARS-CoV-2 вирусига қарши иммун сутини олиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Халқаро молекуляр аллергология марказининг Биотехнологиялар ва компаратив тиббиёт соҳасидаги олимлар жамоаси ZF-UZ-VAC2001 Ўзбекистон-Хитой вакцинаси билан эмланган сигирларнинг иммун сутидан тажриба намуналари олди. Олинган иммун сути коронавирусга қарши антитаначаларга эга бўлиб, SARS-CoV-2 вирусини одам ҳужайрасидаги АПФ-2 рецептори билан боғланишини нейтраллаштириш хусусиятига эга, бу вируснинг инсон ҳужайрасига кириши ва кўпайишига тўсқинлик қилади. Келажакда мазкур иммун сути ва ундан олинган маҳсулотлар саноат даражасида ишлаб чиқаришга тавсия этилиши мумкин.
Халқаро молекуляр аллергология маркази ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган «PanaevFarms» ФХ компанияси ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномасига кўра, ҳозирда 31 бош симментал (говмиш) наслдор сигирлар ҳамда Австрия ва Германиядан олиб келинган Голштин зотли сигирлар хавфсиз ва самарали бўлган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 3 дозаси билан тўлиқ эмланди.
Бўғозлик даврида ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланган сигирларнинг оғиз сутида SARS-CoV-2 вирусига қарши таначалар максимал даражада бўлиши олимлар томонидан тасдиқланди. Оғиз сути ва сутдан олинган тажриба намуналари устида клиник-лаборатория тадқиқотлари давом эттирилмоқда.
Бундан ташқари, ЎзР давлат стандартларига риоя этган ҳолда узоқ муддатли пастеризация жараёни сутнинг барча хусусиятларини, жумладан, антитаначаларнинг нейтраллаштирувчи фаоллигини сақлаб қолди. Иммун сутидан ташқари, олинган хомашёдан сўриладиган таблеткалар ҳамда ваниль, ялпиз, лимон мазали оғиз бўшлиғига сепиладиган спрейлар ишлаб чиқариш режалаштирилган. Олинган маҳсулот аҳолини оммавий пассив иммунизация қилиш учун қўлланилиши кўзда тутилган.
Harvard Medical School олимларининг тадқиқотлари натижаларига кўра, сигирларнинг IgG иммуноглобулин концентрати инсон ошқозонидаги ҳазм қилиш жараёнларида барқарорлиги йўқотмайди ҳамда специфик боғловчи ва нейтралловчи хусусиятларини сақлаб қолади. Олинган маҳсулот қўшимча ҳазм қилувчи дори воситаларини қабул қилишни ёки ошқозонда эрийдиган капсулалар шаклида ишлаб чиқаришни талаб этмайди.
Шавкат Мирзиёевнинг Мўйноқ фаоллари билан суҳбати давомида Қорақалпоғистондаги мактабларнинг 142 минг нафар бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат берилаётгани маълум қилинди. «Буни энди бошқа вилоятларда йўлга қўямиз. Ҳали юқори синф ўқувчиларига жорий этамиз», — деди у. Қолаверса, давлат раҳбари болаларни боғчаларга 2 ёшдан қабул қилишни йўлга қўйиш нияти борлигини, бунинг учун эса мамлакат иқтисодиёти янада мустаҳкамланиши кераклигини айтди.
Чоршанба куни Шавкат Мирзиёев Мўйноққа ташрифи чоғида фаоллар билан учрашувди ва улардан Қорақалпоғистонда мактаб ўқувчиларига бепул овқатлар берилаяптими деб сўради.
Дарёнинг хабар беришича, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев ўқувчилар учун овқатлар берилаётганини тасдиқлади.
Унинг сўзларига кўра, айни вақтда 142 минг нафар болалар бепул овқат билан таъминланмоқда. «Ҳатто баъзилари уйларига ҳам олиб кетяпти», — деди Сариев.
«Уйига олиб кетишса ҳам майли. Еса, кучли бўлса, соғлиғи тикланса бўлди. Насиб қилса, пулимиз кўпайгандан кейин уйларига ҳам қилиб берамиз. Бу ҳам „Қорақалпоғистон тажрибаси“ бўлди. Буни энди бошқа вилоятларда йўлга қўямиз. Ҳали юқори синф ўқувчиларига ҳам бу нарсани жорий этамиз», — деди президент.
Қолаверса, суҳбат давомида «Ҳаким ота» овулидан ташриф буюрган мактабгача таълим соҳаси вакили Бахтигул Китайбекова боғчаларга болаларни 2 ёшдан қабул қилиш масаласида давлат раҳбарига мурожаат қилди.
У Мўйноқдан 70 километр наридаги овулда яшашини ва овулда икки қаватли боғча қурилганини айтди. Таъкидланишича, боғча «Адолат» деб номланган. Президент буни эшитиб самимий кулган.
Боғчамиздаги шароит Тошкент шаҳрида ҳам йўқ бўлса керак, деб ўйлаб қоламан. Сиздан бир илтимос, ҳеч бўлмаса олис ҳудудлар учун болаларни боғчага 3 ёшдан эмас, 2 ёшдан олишга рухсат берсангиз», — деган Бахтигул Китайбекова.
Давлат раҳбари ўзи ҳам шуни режа қилганини таъкидлади.
«Қорақалпоғистонда биринчи босқичда мактабларда бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат беришни жорий этдик. Бу жуда маъқул иш бўлди, дейиш мумкин. Боғчаларга болаларни 2 ёшдан қабул қилиш бўйича менинг ҳам ниятим бор. Аммо ҳали озроқ вақт бор. Иқтисодиётимизни салгина мустаҳкамлаб олайлик, кейин бу ишни амалга оширамиз», — деди Шавкат Мирзиёев.
Президентнинг сўзларига кўра, «агар ҳозир бу фақат Қорақалпоғистон учун йўлга қўйилса, бошқа ҳудудларга нисбатан тўғри бўлмайди».