LOTIN-КИРИЛЛ

Мамлакатимизда жорий йил 1 июндан пенсия таъминоти тизимида қандай ўзгаришлар бўлади?

Қонун ва ижро

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-моддасига биноан ҳар ким қариганда, меҳнат лаёкатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни талабларининг тўлиқ бажарилиши фуқароларнинг ижтимоий таъминотга бўлган конституциявий ҳуқуқларининг кафолати ҳисобланади.

Республикамиздаги мавжуд қонун бўйича фуқароларимизга ёшга доир, ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик пенсия турлари тайинланиши мумкин.

Шу кунга қадар фуқароларимиз томонидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармси туман(шаҳар) бўлимларининг фуқароларнинг пенсия таъминоти билан боғлиқ қарорлари ёки мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиб келиняпти.

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминотига оид ҳуқуқни амалга ошириш билан боғлиқ мурожаатлари иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, меҳнат фаолияти даврлари, иш стажини тасдиқловчи ҳужжатнинг тегишлилик факти, иш ўринларининг аттестация қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларида ишлаганлик фактини белгилаш ҳақидаги ишлар судда кўрилиши мумкин. Шунингдек, фаолиятнинг суғурта бадаллари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги асоси бўйича Пенсия жамғармасининг пенсия тайинлаш бўйича комиссиясининг фаолият даврларини меҳнат стажига қўшишни рад этиш ҳақидаги қарорлари устидан шикоят берилади. Пенсия жамғармасининг пенсия тайинлаш бўйича комиссиясининг пенсия тайинлашни рад этиш, пенсияни бир турдан бошқа турга ўтказишни рад этиш, пенсиядан чегирмалар қилиш тўғрисидаги қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги масалалар ҳам кўрилади.

Ҳозирда фуқаролар пенсия ёшига етгач, уларга ёшга доир пенсия тайинлаш ёки турли сабабларга кўра, нафақа тайинлашда амалдаги қонунларга кўра бир нечта тўсиқларга дуч келаётган эди.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг туман(шаҳар)лардаги бўлимлари томонидан фуқароларимизга пенсия ёки нафақа тайинлашда талаб қилинаётган ҳужжатлар бир талай эди. Оворагарчиликларга сабаб бўлаётганди.

Бугунги кунда пенсия ёшига етган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг беҳуда оворагарчиликларининг олдини олиш мақсадида, пенсия ва нафақаларни тайинлашда фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратилди. Шу мақсадда жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр, 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобга олинади. Уч йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ва улар бўйича аниқланган ортиқча тўловни ундириш бекор қилинади. Ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоқларининг келгусида пенсия таъминотига эга бўлиши учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи берилади. Пенсия ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинланади ва тўланади. Пенсия ва нафақаларни нақд пулсиз шаклда олиш учун аризалар фуқаролар томонидан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига мурожаат қилмаган ҳолда, тижорат банклари филиалларида банк пластик карталарини очиш жараёнида ёки банк мобиль иловалари орқали электрон шаклда расмийлаштирилади. Фуқароларнинг пенсияга бўлган ҳуқуқи йўқолганлигини тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этиладиган электрон маълумотлар асосида аниқлаш орқали пенсияларни нақд пулсиз шаклда олувчи шахслар томонидан ҳар олти ойда Пенсия жамғармасининг бўлимига келиш ва масъул ходимлар томонидан жойларга чиққан ҳолда мониторинг ўтказиш мажбурияти бекор қилинади.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши билан фуқароларга эндиликда пенсия ёшига етгандан сўнг қонунда белгиланган тартибда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига пенсия тайинлашни сўраб қилган мурожаатлари асоссиз равишда рад этилганлиги судда ўз тасдиғини топган тиқдирда, суд томонидан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими мансабдор шахслари зиммасига фуқарога пенсия у дастлаб мурожаат қилган вақтдан бошлаб тайинлаш мажбурияти юклатилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган сиёсат ва амалга оширилаётган барча ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон манфаатлари энг олий қадрият эканлигига эришиш, фуқароларимизнинг мустақил Ўзбекистонда эркин ва фаровон ҳаёт кечиришларининг кафолатидир.

O'qilgan: 792 bora

Leave a comment

Make sure you enter all the required information, indicated by an asterisk (*). HTML code is not allowed.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: