LOTIN-КИРИЛЛ

Кадастр соҳасидаги давлат хизматлари нархлари арзонлаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 майдаги тегишли қарори билан 2014 йил 10 июлдаги «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Мазкур ҳужжатга асосан соҳага татбиқ этилаётган янгиликлар ҳақида ЎзА мухбирига Кадастр агентлиги матбуот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов сўзлаб берди.

- Ушбу ҳужжатга асосан кадастр соҳасидаги давлат хизматлари нархлари арзонлаштирилди, – дейди Н.Атамуродов. – Агарда рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, 5 та йўналишдаги 20 дан ортиқ хизматларнинг нархлари 8 фоиздан 50 фоизгача камайтирилди.

Мисол учун, кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк учун илгари 306 минг 250 сўм тўланган бўлса, ушбу қарор билан 245 минг сўмгача нарх арзонлаштирилди.

Умумий майдони 100 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк учун илгари 306 минг 250 сўмдан 3 миллион 62 минг 500 сўмгача тўловлар амалга оширилган бўлса, ушбу қарор билан 281 минг 750 сўмдан 2 миллион 817 минг 500 сўмгача нархлар белгиланди.

Кўчмас мулк объектларининг тураржой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш кўп квартирали уйдаги квартираларга кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун олдин 320 минг 809 сўмдан 1 миллион 186 минг 566 сўмгача тўловлар амалга оширилган бўлса, эдиликда 295 минг 144 сўмдан 1 миллион 91 минг 640 сўмгача нархлар белгиланди.

Шунингдек қарор билан қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғимлар ундирилмаслиги белгиланди.

– кадастр паспортини расмийлаштириш;

– кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

– кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига;

– реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

– кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан);

– кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда;

– фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;

– тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда.

Шу билан бирга, I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун юқорида айтиб ўтилган давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилиши белгиланган.

Яна бир маълумот, кадастр соҳасидаги давлат хизматларидан фойдаланиш учун сиз ўз ҳудудингизда жойлашган давлат хизматлари марказларига ёки интернет орқали ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза беришингиз мумкин. Кадастр агентлигининг хизматлари 100 фоиз давлат хизматлари марказлари орқали амалга оиширилиши йўлга қўйилган.

Агарда хизматлардан фойдаланиш давомида бирорта мауммога дуч келсангиз, агентликнинг @ygkuzbot тезкор телеграм боти орқали агентлик раҳбариятига ариза, шикоят, таклиф ёки мурожаат йўллаш мумкин.

O'qilgan: 765 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 22 May 2021

Leave a comment

Make sure you enter all the required information, indicated by an asterisk (*). HTML code is not allowed.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: