Yangiliklar (2202)
Президентнинг 2021 йилги давлат дастурига оид фармони лойиҳасида республика ҳудудида давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига жорий этилган мораторийнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабрга қадар узайтириш таклиф қилинмоқда. Бу даврда ҳар бир кесилган дарахт ва бута учун компенсация тарзида қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан…
Президент Шавкат Мирзиёев 15 январь куни Юнусобод тумани фаоллари билан учрашувда маҳалла вакиллари ва бир гуруҳ ёшларнинг таклиф ҳамда фикр-мулоҳазаларини эшитди. «Дарё» мухбири Миролим Исажоновнинг хабар беришича, тадбирда Юнусобод туманидаги маҳалла фаолларидан бири ўз ҳудудида ёш оилалар ўртасида ажримлар кўпайиб бораётгани, бу каби ҳолатларнинг олдини олиш ва камайтириш мақсадида…
Ўзбекистонда магистрал газ қувурларида барқарор газ босимини таъминлаш мақсадида мамлакатдаги барча газ-заправкаларнинг иш вақти тонг соат 05:00 дан туш соат 15:00 гача қилиб белгиланган эди. Сўнгги бир ҳафта давомида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши муносабати билан автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари аста-секин чекловсиз ишлай бошлаган. Вилоятлардаги аҳвол «Дарё» мухбирининг хабар беришича, Андижон вилоятдаги газ тўлдириш шохобчалари…
Халқимизга хос хислатлар ҳақида сўз кетганда, меҳр-оқибат, саховатпешалик алоҳида тилга олинади. Чиндан ҳам, бу каби инсоний фазилатлар юртдошларимизнинг кундалик ишлари, ниятлари, саъй-ҳаракатлари билан уйғунлашиб кетган. Шу маънода, вилоят ҳокими К.Турсунов Мингбулоққа ташрифи доирасида Ширинкул аже Смайлова хонадонида бўлди. Дарвоқе, қозоқ халқида ёши улуғ онахонларни аже, дейишади улуғлаб. …