Yangiliklar (2202)
Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев COVAX (Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш механизми) фонди орқали Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши Comirnaty вакцинасини Ўзбекистонга 100 минг доза миқдорида олиб келиниши бўйича буюртма берилганини 18 январь куни маълум қилган эди. Юсупалиевнинг сўзларига…
19 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлашга бағишланган фракциялараро мунозара ўтказилди, деб хабар беради парламент матбуот хизмати. Таъкидланишича, қонун лойиҳасида лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этишга оид ҳуқуқбузарлик…
Ўзбекистонда интернет жаҳон ахборот тармоғи, шу жумладан, ижтимоий тармоқларда содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш чоралари такомиллаштирилади. Бу ҳақда 2021 йил учун давлат дастури лойиҳасида қайд этилган. Дастурга мувофиқ, бу борада норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада Интернет жаҳон ахборот тармоғида, шу жумладан, ижтимоий тармоқларда содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг…
Тошкент шаҳрида 15 январь куни поезд вагони устига чиқиб, расмга тушмоқчи бўлган 18 ёшли йигитни 27 минг волтли ток урди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати. Таъкидланишича, «Сергели» бекатидаги 3-йўлнинг 8-километри 1-тўсиғида турган вагон устига 2002 йилда туғилган меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси селфига тушиш мақсадида чиққан. Натижада уни 27 минг волтли ток урган. Оқибатида…