Ўзбекистон хорижий ОАВ ва ёзувчилар нигоҳида
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, янги ғоя ва марралар сари йўналтиришда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, мамлакатимизда 30 июнь санасини Ёшлар куни сифатида кенг нишонланиши давлатимиз томонидан ёшларга берилаётган эътиборнинг бир ифодасидир.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ёшлар кунига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқи мамлакатимиз аҳолиси, хусусан ёшлар учун катта ифтихор бағишлади. Шунингдек, президентимизнинг ушбу тадбирдаги иштироки хорижий экспертлар томонидан эътироф этилмоқда.
Хусусан, “Medium” халқаро интернет нашрида “Ўзбекистоннинг Учинчи Ренессанс пойдеворига инсонпарварлик ва илм-фан асос бўлади” мавзусида берилган мақолада сўнгги йилларда президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида юртимизнинг илм-фан ва таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар эътироф этилган.
Мақола аввалида давлат раҳбаримизнинг жорий йилда Ёшлар кунига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқларидан “Айни вақтда бизнинг кўп миллатли халқимиз ватанимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилиб, Ўзбекистоннинг янги уйғониш даври пойдеворини яратмоқдалар. Бу йўлда буюк ишонч ва режалар билан улғаяётган ёшларимиз бизнинг асосий кучларимиздир” деган маънодаги сўзлари иқтибос қилиб келтирилган.
Мақолада мамлакатимизда ҳукуматимиз томонидан таълим, илм-фан соҳалари ривожига қаратилаётган эътибор, ёшлар сиёсатида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистоннинг жаҳон илм-фанига кириб боришдаги интилишлари эътироф этилган.
Хусусан, мақоладаги “Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатда нишонланган Ёшлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан тарихан ривожланиш жараёнида ҳар доим ғоялар асосий куч бўлишини англаш мумкин. Инсоният илғор ғояларсиз ҳеч нима қила олмайди...”
“...Янги Ўзбекистон тарихининг олтин саҳифаларига киритилган "Учинчи Ренессанс" иборасининг маъносига чуқур кириб борган ҳолда шу давр ғояларнинг улкан қудратини ҳис қилиш мумкин. Уйғониш - бу қайта туғилиш. Илм-фандаги уйғониш, асрларга тенг йилларни ўз ичига олса-да, уни қисқа вақт ичида кесиб ўтиш мумкин. Aммо бундай сакрашни кўпчилик амалга ошира олмайди, фақат ўз тақдирини ҳис қилган халқгина буни уддалай олади” деган жумлаларда хорижий экспертларни давтаимиз сиёсатига берган юксак баҳоси ифодасини кўришимиз мумкин.
“Шавкат Мирзиёевнинг сиёсати халқ орзусини рўёбга чиқаришга имкон берди. Буни оддий бир мисол – мамлакатда ёшларни олий маълумотлилик даража қамрови ошиб бораётганлигида ҳам кўришимиз мумкин. Сўнгги уч йилда мамлакатда таълим муассасалари сони 65 дан 117 га, қабул квоталари 66 мингдан 181 минггача кўпайган. Ҳар йили юз мингдан зиёд йигит-қиз олий ўқув юртларига кириш имкониятига эга бўлмоқда...”
“...Шавкат Мирзиёев томонидан чет тилларини ўрганиш тўғрисидаги фармонни имзоланиши мамлакатни жаҳон илм-фанига қўшилиш йўлидаги мустаҳкам пойдевори бўлди. Зеро, мамлактда ёшларини хорижий тилларни пухта билиши уларни жаҳон илм-фанига кириб боришида муҳим аҳамиятга эга...”
“...Жаҳон ҳамжамияти сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотларда дунё сиёсатидаги янги тўлқинни кўриши мумкин. Буни қатор хорижий эспертлар алоҳида эътироф этмоқдалар. Ушбу тўлқинни ҳаракатга келтирувчи куч – бу Шавкат Мирзиёев томонидан белгилаб берилган янги ривожланиш йўлидир. Бу ёпиқ иқтисодиётдан шаффоф ва самарали иқтисодиётга ўтиш билан тавсифланадиган, халқ манфаатлари устувор бўлган ривожланишнинг ўзига хос йўлидир. Дарҳақиқат, мамлакатда бешта устун - интеграция, инновация, инсон капитали, ишонч ва иқтисодий ўсишга асосланган янги ривожланиш формуласи ишлаб чиқилди. Шавкат Мирзиёев томонидан таклиф қилинган ривожланиш формуласининг натижаси кластерлар фаолиятидир. Уларнинг ёрдами билан олимлар, талабалар ва мактаб ўқувчилари пахтадан ўз ишларига қайтарилди, улар бевосита касб-ҳунар ва тадқиқот билан шуғулланмоқда...”
Муаллиф мақолада америкалик олим Эфорим Гурмфаннинг Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарлари орасида биринчилардан бўлиб, ўз сиёсатида халқини келажакда эмас бугундан бошлаб яхши яшаши керак деган ғояни илгари сурди, деган фикрларини келтириш билан Ўзбекистоннинг ҳозирги сиёсати бошқа кўплаб халқаро эксперт томонидан ҳам эътироф этилаётганлигини қайд этган.