LOTIN-КИРИЛЛ

     Ҳукуматнинг 210-сон қарори билан, хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси сифатида қайта ташкил этилган.

     Қарор билан тасдиқланган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисида” ги низомга кўра, мазкур жамғарманинг асосий вазифаларидан бири, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларга, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадалини тўлаб беришдан иборат.

    Ўзбекистонда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Бу ҳақда депутат Расул Кушербоев Telegram каналида маълумот берди.

    Қайд этилишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмаган. Янги таклиф этилаётган лойиҳага кўра, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхатига киритилган маълумотларни эълон қилиш тартибини бузиш мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан (810 минг сўм) беш бараваригача (1 миллион 350 минг сўм) миқдорда жаримага тортилади.

   Агар шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача (2 миллион 700 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилмоқда.

   Бундай ҳуқуқбузарликлар бўйича Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиб, судга юборади. «Жамоатчиликнинг кўплаб муҳокамаларига сабаб бўлиб келаётган қонуннинг парламентда кўриб чиқилаётгани қувонарли ҳол, албатта. Энди давлат идоралари масъуллари очиқлик масаласига янада масъулият билан ёндашади», — дейди депутат.

    Аввалроқ Ўзбекистонда хотин-қизларга гап отганлик, уларнинг интим ҳаёт дахлсизлигини бузганлик учун алоҳида жавобгарлик белгиланиши ҳақида хабар берилганди.

 

     Маълумки, шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ватанпарварлик ойлиги доирасида турли тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

    Ана шундай тадбирлардан бири “Халқ ва армия бир тану бир жондир!” шиори остида ўтказилди. Мазкур ёшларни ҳарбий хизматга бўлган иштиёқини ошириш, қалбида юртга меҳр, садоқат туйғуларини янада жонлантиришга қаратилган ватанпарварлик тадбирида ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси намойиш этилди.
Учрашувда 99818-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан аскарларнинг жанговар чиқишлари, сафда юриш ва турли спорт мусобақалари ташкил этилди. Ёшлар ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишларини катта қизиқиш билан томоша қилдилар.
    “Учқудуқ” ва “Қизилқум” маданият уйи бадиий жамоалари томонидан Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.

 Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.


     Учқудуқ туман ҳокими Хамроев Соли Фармоновичнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган табриги
    Ассалому алайкум ҳурматли ҳарбийлар!
    Қуролли Кучларимиз фахрийлари!
    Муҳтарам тумандошлар!
   Аввало, сиз, азизларни, сизлар орқали бутун Учқудуқ аҳолисини Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Айтиш жоизки, ушбу қутлуғ айём том маънодаги умумхалқ байрамига, азалдан халқимизга хос бўлган ватанпарварлик, мардлик ва жасурлик каби юксак фазилатлар тимсолига айланиб бораётгани барчамизни қувонтиради.
    Мутафаккир шоир Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, бу дунёда эр йигитнинг энг буюк, эзгу ва муқаддас вазифаси аввало ўз оиласи, Ватани ва халқини муносиб ҳимоя қилишдан иборатдир.
Биз сизлар билан – ана шундай масъулиятли ва олижаноб вазифани шараф билан адо этиб келаётган мард ва жасур, эл-юртга садоқатли ҳимоячиларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз.
Қолаверса, ҳимоячиларимизни Алпомишдек ботир, чинаккам ватанапарвар инсонлар этиб тарбиялаётган барча ота-оналарга каттадан-катта раҳматимизни билдирамиз!
    Ҳурматли Президентимиз таъкидлаганларидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Армия ва халқ – бир тану бир жон!” деган олижаноб ғоя ва амалий ҳаракат барча бўғиндаги ҳокимият ва бошқарув идоралари, маҳалла, ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар ташкилотлари, таълим-тарбия муассасалари фаолиятини, кенг жамоатчилик ҳаётини қамраб олмоқда. Бу эса Ватан ҳимояси чиндан ҳам барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки шарафли бурчимизга айланиб бораётганидан яққол далолат беради” деб айтган гапларида ҳам Қуролли Кучларимизнинг халқ билан ҳар қачонгидан ҳам яқинлигини англашимиз мумкин.
    Ҳурматли мард ва жасур Ватан ҳимоячилари!
    Сизларни ва сизлар орқали ота-оналарингизни, оилаларингизни бугун мамлакатимизда кенг нишонланаётган бугунги шону-шараф айёми – Ватан ҳимоячилари куни билан яна бир бор табриклар эканман, сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, масъулиятли фаолиятингизда улкан ютуқлар тилайман!
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин!!
     Эътиборингиз учун рахмат!

       ЎзР ФА Биоорганик кимё институти олимлари томонидан яратилган «Рутан таблеткалари, 100 мг» препарат COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш протоколига киритилди.   Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова маълум қилди.

     Тақдим этилган маълумотга кўра, эндиликда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Рутан препаратини коронавирусга чалинган беморларда, ўткир респиратор инфекция билан боғлиқ бўлган ҳолсизликнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида, шифокор тавсиясига кўра қўллаш белгиланди. Рутан препарати Rhus coriaria (Тотум) ўсимлигидан ажратиб олинган дори препарати бўлиб, клиник синовлар натижасига кўра, грипп вирусининг турли штаммларига, шунингдек, SARS-Cov-2 вирусига қарши самарали таъсир кўрсатиши аниқланди.

    Мазкур тадқиқотлар Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тақдим этилган грант маблағлари ёрдамида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-тадқиқот институти томонидан амалга оширилди.

    Клиник синовлар натижасида Рутан дори препаратининг 100 миллиграммлик оптимал дозаси 6 ёшдан катта беморларда хавфсиз қўлланиши мумкинлиги ва уни кунига 2 маротаба ичиш вируснинг кўпайишига тўсқинлик қилиши, шамоллаш ва яллиғланиш жараёнларининг олдини олиши, хусусан, ўткир ва атипик пневмония юзага келишига тўсқинлик қилишини кўрсатди. Вируснинг патологик таъсирга эга бўлган барча функционал ва структуравий оқсилларининг ҳосил бўлишида иштирок этувчи иккита асосий консерватив ферментини - 3СL протеазасини ва РНКга боғлиқ РНК полимеразасини ингибирлаш (тўхтатиш) хусусияти ва у ўсимликлардан олинган дори воситаси экани эътиборга моликдир. Натижада, организмда структуравий ва функционал оқсиллар пайдо бўлмайди ва инфекциялаш қобилиятига эга бўлмаган етилмаган вируслар ҳосил бўлади.

    Рутан препаратининг афзаллиги унинг вирусларга қарши қўлланилаётган бошқа препаратларга нисбатан токциклик даражаси ниҳоятда паст экани, даволаш самараси юқорилиги ва ножўя таъсирлари йўқлигидадир.

    «Рутан таблеткалари, 100 мг» препаратини қўллаш COVID-19 касаллигидаги яллиғланиш жараёнларининг асосий медиатори бўлган С-рекатив оқсилининг сезиларди камайишига олиб келди ва синов натижаларига кўра, даволаш гуруҳидаги беморларининг ҳеч бирида оксигинация ўтказиш талаб этиладиган критик ҳолат ривожланиши қайд этилмади.

    Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Биохимия ва биофизика институти билан ҳамкорликда олиб борилган изланишлар натижасида Рутан препарати кучли антигипоксик, мембранани барқарорлаштирувчи, антирадикал, антиоксидант хусусиятларга эга эканлиги ва унинг терапевтик самарадорлиги вирусга қарши фаоллиги билан уйғунлашганлиги муносабати билан COVID-19 билан касалланган беморларни даволашда препаратнинг самарадорлиги юқори бўлади. Тадқиқотлар Рутан 100 мг. дори препаратини коронавирус инфекцияси ўрта оғирликда кечаётган беморларга кенг қўллашни тавсия қилиш мумкинлигини кўрсатди.

 

    Вазирлар Маҳкамаси "Маданият, санъат ва спорт йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига кириш учун белгиланган имтиёзлар оптималлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорини эълон қилди.
Унга кўра, Ҳукуматнинг "Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида"ги қарорининг айрим бандларига ўзгартиришлар киритилган. Жумладан, 4-илованинг 4-бандида "мусиқа" сўзи "рақс, театр, фольклор йўналишлари" сўзлари билан бойиган. 5-илованинг 1-бандидаги "спортнинг олимпия турлари, шу жумладан, спортнинг техник ва амалий турлари, "Кураш, миллий спорт тури, шахмат, шашка, автомобиль ва мототцикл спорти, спортнинг авиамодель ва ракетамодел" сўзлари "Олимпия ва паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича фақат олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишлари" сўзлари билан алмаштирилади.

    2- банд қуйидаги таҳрирда ўқилади:

"2.Республика (1 ўрин) ва халқаро танловлар ва спорт мусобақаларининг (Олимпия ва Паралампия ўйинлари дастурларига киритилган спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатларида охирги тўрт йилда ҳамда республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) индивидуал турларида ғолиб чиққан академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларининг битирувчилари олий таълим муассасасига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадилар, мусиқа, рақс, театр, фольклор, шунингдек тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларидаги танловлар бундан мустасно".

    2-1 банд қуйидагича баён қилинади:

"2-1. Катталар ва ёшлар ўртасида Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия, Осий ва Параосиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатларида охирги тўрт йилда ҳамда республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб ва совриндорлар (1-3 ўрин) бўлган умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус профессионал таълим муассасаларининг битирувчилари олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатлар қабул қилиш бошлангунига қадар олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишларига қўшимча давлат гранти асосида кундузги, сиртқи, кечки таълим шаклларига имтиҳон синовларисиз қабул қилинадилар"

 
 

     "Аёллар дафтари"ни юритиш ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан манзилли тарзда кўмаклашиш бўйича аниқ тизим яратилишига асос бўлади.

     Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокидаги брифинг 2021 йилда «Аёллар дафтари» бўйича амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланди.
Ўтган йил давомида мазкур дафтар самарадорлиги қандай кечди?
Мутахассис томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан тегишли вазирлик ва ташкилотлар, маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда бугунги кунга қадар «Аёллар дафтари»нинг мавжуд 9 та тоифаси бўйича рўйхатга олинган хотин-қизларга ҳар томонлама ёрдам берилган.

     395 минг 729 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашилган. 75 минг 469 нафар боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизларга 58 миллиард 928 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам берилган ва 66 минг 394 нафар ногиронлиги бўлган ва ўзгалар парваришига муҳтож хотин-қизларга 55 миллиард 87 миллион сўмлик моддий ёрдамлар белгиланган тартибда тўлаб берилган.


    5 минг 140 нафар уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларга моддий ёрдам берилиб, уй-жойлари таъмирланган. Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган 5 минг 406 нафар хотин-қизларга 9 миллиард 975 миллион сўмлик ижара компенсацияси тўлаб берилган. 5 минг 186 нафар аёлларнинг имтиёзли арзон уй-жойлар олишлари учун 18 миллиард 918 миллион сўм маблағ тўлови амалга оширилган.
Шунингдек, қарамоғида ногиронлиги бўлган боласи мавжуд ёлғиз аёлларга «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан моддий ёрдамлар ажратилган. Эҳтиёжманд хотин-қизларга тиббий хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилган.

3-БОСҚИЧ БОШЛАНДИ...

    Қайд этилишича, ҳозирги кунда «Аёллар дафтари» билан ишлаш тизимининг 3-босқичи бошланди. 
«Аёллар дафтари» тизимининг 3-босқичини ташкил этиш бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Касаба уюшмалари федерацияси томонидан тегишли вазирлик ва ташкилотлар, маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда жорий йилда ҳам қатор ишлар амалга ошириш белгиланган.
Айни вақтда республикамиздаги барча маҳаллаларда яшовчи 30 ёшдан ошган хотин-қизларни хонадонма-хонадон юриш орқали қайта рўйхатдан ўтказиш ишлари бошланган. 2022 йил 31 январига қадар давом этиши белгиланган мазкур жараёнлар ҳар бир маҳаллада ташкил этилган Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан олиб борилади. Ушбу Ишчи гуруҳга фуқаролар йиғини раиси, унинг ҳуқуқ-тартибот ва оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича икки нафар ўринбосари, ҳудудий давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари жалб этилган.

МУАММОЛАР ҚАЙТАДАН ЎРГАНИЛАДИ...

    «Аёллар дафтари»нинг 3-босқичида кимлар дафтарга киритилмайди?
3-босқичда аввало аёлларнинг муаммолари қайтадан ўрганилади. Бунда ҳеч бир ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қиз четда қолиб кетмаслигига алоҳида эътибор берилади. «Темир дафтар»га киритилган оилалардаги хотин-қизлар ва фарзанди «Ёшлар дафтари»га киритилган аёллар, 1- ва 2-босқичларда 1-тоифа бўйича рўйхатга олинган ҳамда доимий иш ўрни билан таъминланган ёки тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган хотин-қизлар «Аёллар дафтари»га киритилмайди.


     2021 йилда 9 та тоифа бўйича хотин-қизлар «Аёллар дафтари»га киритилган эди. Бу йил эса 6 та тоифага кўра киритилади, рўйхат нега камайтирилди?
Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг 2021 йил 29 декабрдаги кенгайтирилган йиғилишида 3-босқичда амалга ошириладиган ишлар белгилаб берилди.


     Жорий йилда «Аёллар дафтари» билан ишлаш тизими бўйича мавжуд қонунчилик ҳужжатларида қуйидаги муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, ҳуқуқий, тиббий ва психологик ёрдамлар «Аёллар дафтари»нинг қайси тоифасига киритилишидан қатъи назар, барча хотин-қизларга кўрсатилади. 


    «Аёллар дафтари»га киритиладиган хотин-қизларнинг эҳтиёжмандлик даражаси, яъни рўйхатга олиниши тоифалари сони ўзаро мувофиқлаштирилиши натижасида олдинги 9 тадан 6 тага камайтирилди. 


     Хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича Ўзбекистоннинг халқаро индексларда юқори кўрсаткичларга эриштириш мақсадида «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича ҳуқуқий-норматив ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. 


      Лойиҳага мувофиқ, 2022 йилда «Аёллар дафтари»га ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар: бандлиги таъминланмаган, аммо ишлаш истагида бўлган, даромад манбаига эга бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган аммо бандлиги таъминланмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар, боқувчиси вафот этган ёки жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ёхуд руҳий касалликка чалинган, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, боқувчиси бедарак йўқолган ҳамда никоҳи бекор қилинган эҳтиёжманд хотин-қизлар ҳамда ФҲДЁ органларининг маълумотномасига кўра ёлғиз аёллар, ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, меҳнатга лаёқатсиз, ўзгалар парваришига муҳтож хотин-қизлар, уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд, нотурар жойларда истиқомат қилаётган, доимий турар жойи йўқ ёки турар жойида яшаш учун шароити бўлмаган, бир хонадонда 3 ва ундан ортиқ оила бўлиб яшаётган, бироқ ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар ва қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар 6 та тоифалар бўйича рўйхатга олиниши режалаштирилмоқда.  
     Маълумот учун айтиш лозимки, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган оилалардаги хотин-қизлар ҳам «Аёллар дафтари»га киритилиши мумкин.
«Аёллар дафтари»нинг 3-босқичи рўйхатига киритиладиган эҳтиёжманд хотин-қизлар рўйхатини шакллантириш ишлари жорий йил 10 февралида якунланади.

 

 

   Геотехнология кони мисолида

    1958 йилда ташкил этилган комбинатнинг асосий вазифаси уран ишлаб чиқариш эди. 1962 йилда мутахассислар томонидан “Учқудуқ” конида ер остида танлаб эритмага ўтказиш усулини қўлланиш илгари сурилди. Бунга дренаж қудуқларида ва тоғ лаҳмларидаги сувларнинг уран билан тўйинганлиги туртки бўлди. 

     Бу ерда табиий ҳолда ётган уран маъданларини ер остида танлаб эритмага ўтказиш усули устида ҳамда “Учқудуқ” фойдали қазилма конида уран маъдан таналарини аниқлаш юзасидан тадқиқотлар ўтказиш учун махсус гуруҳлар тузилди. Натижада уранни ер остида эритмага ўтказиб қазиб олиш усули Ўзбекистонда биринчи бўлиб, бундан ярим аср муқаддам, бошқармага қарашли Геотехнологик конда бошланган эди. 

     Бугунги кунда илмий-техникавий тараққиёт, маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босиш дастурлари эвазига уран қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича технологик жараёнларни бошқариш тизими такомиллаштирилди, модернизация қилиш ва автоматлаштириш бўйича техник чора-тадбирлар амалга оширилди. Бу эса, ўз ўрнида ишлаб чиқариш ва унинг таннархини пасайтириш бўйича ҳамда, ишлаб чиқариш режасининг бажарилишини таъминлашда муҳим рол ўйнади.

    Кон жамоасининг пухта, мувофиқлаштирилган ишлари ва бирлашуви, мамлакат томонидан қабул қилинган ижтимоий-иқтисодий дастури туфайли, Шимолий кон бошқармасининг геотехнологик кони саккиз йилдан буён режали кўрсаткичларни муддатидан олдин бажариб келмоқда. Шу билан бирга, уран ишлаб чиқаришнинг йиллик ўсиши ўртача 3-5 фоизга етган.  

      Уран асосан Учқудуқ, Мейлисой, Киндиктепа конларидан қазиб олинаётган бўлсада, бошқа майдонларни ўзлаштиришга ҳам етарли эътибор берилаётганлиги туфайли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш режаси ошириб бажарилмоқда.

     Ўзбекистон бугун дунёда уран ишлаб чиқариш бўйича етакчи ўринларни эгаллаётгани бу - олис Учқудуқ кончиларининг ҳам заҳматли меҳнати маҳсулидир. Корхонада табиий уранни гидрометаллургик жиҳатдан концентратлаш билан шуғулланадиган маҳсулдор қоришмани қайта ишлаш участкаси томонидан амалга ошираётган ишлар мақтовга лойиқ. Илмий-техник тараққиётни ҳисобга олган ҳолда участкада уранни қайта ишлаш бўйича технологик жараёнларни такомиллаштириш, модернизациялаш ва автоматлаштириш юзасидан қатор тадбирлар амалга оширилганлиги режа бажарилишини таъминлаш, маҳсулот таннархини арзонлаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

    Кончилик ишларида уюм-уюм тупроқ ва тоғ-кон чиқиндилари ҳосил бўлиши табиий ҳол. Учқудуқ томонларга борган киши шаҳар остонасидаёқ бунга амин бўлади. Комбинат ва Шимолий кон бошқармаси мутахассисларининг саноат чиқиндиларини қайта ишлаб, тайёр маҳсулот олиш мақсадида олиб борган изланишлари ўз самарасини бермоқда.

    2016 йил Навоий кон-металлургия комбинати бир гуруҳ олим ва мутахассисларининг “Радиоактив кон ағдармаларни рекультивация қилиш усуллари” ихтирочилик ишига патент олинди. Натижада, ҳудуддаги Геотехнологик конда таркибида уран металли мавжуд чиқиндиларни рекультивация қилиш участкаси ташкил этилди.

    Ҳар куни 600-800 тонна ағдармани қайта ишлаш қувватига эга бу участкада 44 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Эндиликда чиқиндилардан маҳсулот олиш билан бирга улар эгаллаб турган майдон рекультивация қилиниб, фойдаланишга мақбуллиги таъминланмоқда.

    Ҳозирда асосан Учқудуқ туманининг Мейлисой кенглигида жойлашган уран конларида амалга оширилган тадқиқотлар коннинг ҳажмини, унинг захирасини, гидрогеологик хусусияти ва минераллар жойлашув шароитини аниқлашга имкон берди. 

    Корхонада ишлаб чиқариш жараёнида тежамкор технологияларни қўллаш туфайли маҳсулот таннархи камайтирилмоқда. Ёқилғи-мойлаш материалларидан фойдаланиш жараёни тўлиқ онлайн тарзда қаттиқ назорат қилиб борилади. Барча бурғулаш, компрессор ва автотранспорт воситаларига GPS трекерлари ўрнатилган. Кон жамоаси 2020 йилнинг ўтган даврида қарийб, 815 минг киловатт соат электр энергиясини иқтисод қилди. Кон участкаларининг иссиқ сув таъминотини яхшилаш учун қуёш энергиясида ишлайдиган гелиоколлекторлар ўрнатилдиИшлаб чиқаришга тадбиқ этилаётган инновацион ишланмалар кон ривожига муносиб ҳисса  қўшмоқда. Сульфат кислотаси концентрацияси оширилган эритмаларни қудуқларга мақсадли йўналтириш, конлардан юқори карбонатли уранни кислородли технология орқали олиш, қудуқлар ишлашини маромида ушлаш учун онлайн назорат тизимини такомиллаштириш шулар жумласидандир. Уранни кислородли технология орқали олиш юқори самара бериб, ушбу технологик ускуналарнинг сони олтитага етди.

     Коннинг таъмирлаш-механика устахонасида бурғулаш ускуналари, компрессорлар ва бошқа технологик жиҳозлар тўлиқ таъмирланади. Турли механик деталлар шу ернинг ўзида тайёрланмоқда. Ютуқларни кўпайтиришда тажрибали мутахассисларнинг хизмати катта бўлмоқда. Кон бошлиғи Фазлиддин Мамажонов, бош муҳандис Дилшод Икромов, бош геофизик Эркин Маҳмудов  раҳбарлигида,  ишлаб чиқариш топшириқларининг муддатида бажарилишида геотехнологик қудуқлар  операторлари Отабек Ҳайдаров, Обид Раҳмонов, Учқун Жалилов, электрчилангарлар Карим Райимов, Бахтиёр Ҳасанов, участка гидрогеологлари Фахриддин Амирқулов, Ғолиб  Юлдошев, участка механиклари Улуғбек Боймирзаев, Сирож Ботировларнинг муносиб улуши бор. Конда 700 нафарга яқин ишчи-ходим меҳнат қилади. Улар сафига ҳар йили ёш мутахассислар келиб қўшилмоқд

   Қизилқум саҳроси бағрида яшириниб ётган минерал-хомашё заҳиралари Геотехнологик коннинг бир неча ўн йил барқарор ишлашини таъминлайди. Кон жамоаси келгусида ҳам замонавий технологиялар асосида яна кўплаб лойиҳаларни амалга ошириш мақсади билан меҳнат қилмоқда.

.

 

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармони ижроси юзасидан Учқудуқ туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2021 йил   давомида бир қанча ишлар амалга оширилди.

         Туман қабулхонасининг 2021 йил I-II-ярим йиллигига мўлжалланган иш режасига мувофиқ ишлар ташкил этилди.

    Учқудуқ туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ва бошқа алоқадор идоралар билан биргаликда 2021 йил 30 декабрь ҳолатига жами 73 маротаба сайёр қабул ташкил этилди.

    Хусусан, сайёр қабул тумандаги Бош вазир қабулхонаси мудири бошчилигида ташкиллаштирилди. Ушбу ўтказилган сайёр қабулларда туманда фаолият юритиб келаётган 800 та тадбиркорлар ва тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқаролар иштирок этди,  55 та мурожаатлар тегишли тартибда жойида ижобий хал этилди. Ўрганиш талаб этилганлари яъни, 230 та мурожаатлар белгиланган тартибда “kb.business.gov.uz” порталига киритилиб, ваколатли органларга ижро муддати қўйилган ҳолда юборилди ҳамда ижроси таъминланишига эришилди. Мурожаатларнинг   199 таси ижобий ҳал қилиниб, 31 тасига ҳуқуқи тушунчалар берилди. Мазкур сайёр қабулларда тадбиркорлар томонидан билдирилган муаммолар тегишлилиги бўйича назоратга олиниб,  ўз муддатида ижобий қаноатлантирилди.

     Жорий йилнинг 30 декабрь холатига қабулхонага 399 та мурожаатлар (шундан 413 та масалалар) келиб тушган ва ижрога олинган. (Жумладан декабрь ойида 18 та мурожаатлар тегишли тартибда  ягона интерактив порталига рўйхатга олиниб, ижроси таъминланди. декабрь ойида 5 маротаба сайёр қабул ўтқазилди, сайёр қабулда 35 нафа тадбиркор ва тадбиркорлик истагини билдирган фуқаролар иштирок этди, иштирок этган тадбиркорлардан 21 та мурожаат қабул қилиниб, 6 тасига жойида тушунчалар берилдиб ҳал қилинди, шундан, хал қилинмаган 15 таси “kb.business.gov.uz” порталига киритилиб, назоратга олиниб, ҳал қилинди.

         Мурожаатларнинг 218 таси (55%) сайёр қабулларда, 170 таси (43%) туман қабулхонасига, 10 таси (3%) саll-center орқали, 1 таси (1%) тадбиркорларнинг шахсий кабинети орқали қабул қилинган.

          2021 йил 30 декабрь холатига келиб тушган жами 399 та (100%) мурожаатлар кўриб чиқилди. Шундан,

  • 345 таси ёки (86,4%)ижобий қаноатлантирилган;
  • 54 таси (13,6%) тушунтириш бериш орқали ҳал қилинган;

     Ҳозирда мурожаатларнинг аксаряти “Ҳар бир оила - тадбиркор” давлат дастури дирасидаги имтиёзли кредитлар, ер, кадастр, архитектура ва қурилиш, инфратузулма масалалари, солиқ масалалари бўлиб, тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан кўриб чиқилган мурожаатларни даражаси бўйича туман, вилоят ва респулика даражасидаги масалалар ижобий хал қилинишида амалий ёрдамлар бериб келмоқда,                                                                                                                   Ҳурматли, тадбиркорлар, тадбиркорлик қилиш истаги бор фуқаролар ва чет эл инвесторлар туман Бош вазир қабулхонаси тадбиркорлик фаолиятини бошлашингизда тўсиқ ва муоммоларингизни ечишда ва ўз бизнесингизни бошлаш учун тавсия ва масалаларга ечимлар топиш учун мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаатлар учун Манзилимиз: Давлат хизматлари маркази биносида жойлашган. Тел: 79 593-51-39

 Қабулхона мудири                                  Ҳайдаров Иномжон  Нўъмонқулович

      Саволларга Марказий банкнинг Нақд пул муомаласи департаменти директори Фазлиддин БОЗОРОВ жавоб қайтарган.
— Ғижимланган, йиртилган пулларни банкларда алмаштириб олиш имкони борми? Бунинг тартиби қандай?
– Агар банкнот юқорида айтиб ўтилган “тўловга яроқсиз” пул тоифасига мансуб бўлмаса, уларни банкларда ҳеч қандай муаммосиз алмаштириб олиш мумкин. Бунда банклар кассалари орқали шикастланган, эскирган банкнотлар қабул қилиниб, уларнинг умумий суммасига тенг бўлган миқдорда яроқли банкнотлар билан алмаштириб берилади.
“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунда ҳам банклар шикастланган пул белгиларини       Марказий банк томонидан белгиланган қоидаларга мувофиқ чекловларсиз алмаштириб бериши қайд этилган.
“Эскирган” пуллар банкларда қабул қилингач, улар қайта муомалага чиқарилишига йўл қўйилмайди. Эслатиб ўтаман, “тўловга яроқсиз” пуллар банкларда алмаштириб берилмайди.
— Ҳозирда 1000 сўмлик қоғоз пуллар жуда эскириб кетган. Ҳатто шу эскирган пулларни топиш ҳам муаммо бўлмоқда.    Пулларни янгилаб борилиши тартиби мавжудми? Яқин муддатда 1000 сўмликни муомаладан чиқариш айтилган эди? Бу хабар қанчалик асосли?

– Барчага маълум, 1000 сўм номинал қийматдаги банкнот 2001 йилда муомалага чиқарилган. Уларнинг аксарият қисми узоқ вақт давомида муомалада бўлгани сабабли хақиқатда уриниб қолганлигини кузатиш мумкин.
Бунинг асосий сабабини ушбу пулларнинг бошқа йирикроқ номиналдаги банкнотларга нисбатан кўпроқ муомала жараёнига кириши, яъни қўлдан-қўлга ўтиши фаол бўлгани сабабли тез эскириши ҳамда шу ҳолатда, банкларга келиб тушмасдан аҳоли қўлида узоқ муддат қолиб кетиши билан изоҳлаш мумкин. Бу қийматдаги банкнотлар ҳозирда ҳам босиб чиқарилмоқда ва талабдан келиб чиққан ҳолда муомалага киритиб борилмоқда.
Бироқ бугунги кунда банкнотлар муомалага асосан банкоматлар орқали чиқарилаётгани ва банкоматлардан асосан йирик номиналдаги банкнотлар жойлаштирилиши сабабли 1000 сўмлик банкнотлар муомаладан камайиб бораётгани ҳақиқат. Бу табиий жараён бўлиб, худди товарларга ўхшаб талаб камайса, банкнотлар ҳам муомаладан камайиб боради.

— Банкоматларга 1000 сўмлик ҳам жойлаштирилса бўлмайдими?

— Бўлади. Лекин банкнотлар сиғими чеклангани сабабли уларни бир марталик тўлдириш орқали имкон қадар кўпроқ аҳолига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлиши, яъни жойлаштирилган пул тез тугаб қолмаслиги учун кўпроқ йирик қийматдаги банкнотлардан фойдаланилади. Нақд пулларни бевосита банк кассаларидан олганда зарур ҳолларда бир қисмини 1000 сўмлик банкнотлар сифатида олиниши мақсадга мувофиқ.

     Яқин орада 1000 сўмлик номиналдаги банкнотларни муомаладан чиқарилиши кўзда тутилмаган.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: