Учқудуқ тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудуди Шарафли кўчасида жойлашган фуқаро Курбанов Кодиржон Кучкаровичга тегишли савдо дўкони биноси ён томонидан67.0 кв.м вақтинчалик 10 (ўн) йил муддатга қўшимча бино қуришга рухсат бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 20–23-моддаларига асосан, “Дўстлик” МФЙ ҳудуди Шарафли кўчаси 4-уй 2-хонадонда яшовчи фуқаро Курбанов Кодиржон Кучкаровичнинг 2020 йил 9 ноябрдаги 526/049-39-сон билан рўйхатга олинган мурожаатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига асосан,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- Учқудуқ тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудуди Шарафли кўчасида жойлашган Курбанов Кодиржон Кучкаровичга тегишли савдо дўкони биноси ён томонидан 67.0 кв.м вақтинчалик 10 (ўн) йил муддатга қўшимча бино қуришга рухсат бериш тўғрисидаТуман ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг далолатномаси тасдиқлансин. (Далолатнома илова қилинади).
- Учқудуқ тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудуди Шарафли кўчасида жойлашган Курбанов Кодиржон Кучкаровичга тегишли савдо дўкони биноси ён томонидан 67.0 кв.м вақтинчалик 10 (ўн) йил муддатга қўшимча бино қуришга рухсат берилсин. (Ер участкасининг чегаралари режаси илова қилинади).
- Туман қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу объектни қурилиш ишларини тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида назорат қилиб бориш топширилсин.
- Туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш топширилсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О.Рамазонов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими С.Хамроев
2020 йил 19 ноябрь № Қ-294
Учқудуқ шаҳри