Учқудуқ тумани Абай МФЙ ҳудуди Чўл гули кўчасидан фуқаро Бозоров Бахтиёр Омоновичга 32.0 кв.м ер участкасига “сартарошхона” ва “гўзаллик салони” биносини қуришга вақтинчалик 10 (ўн) йил муддатга рухсат бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 20–23-моддаларига асосан, Абай МФЙ ҳудуди Чўл гули кўчаси 11-уй 40-хонадонда яшовчи фуқаро Бозоров Бахтиёр Омоновичнинг 2020 йил 9 ноябрдаги 523/049-39-сон билан рўйхатга олинган мурожаатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига асосан;
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- Учқудуқ тумани Абай МФЙ ҳудуди Чўл гули кўчасидан фуқаро Бозоров Бахтиёр Омоновичга 32.0 кв.м ер участкасига “сартарошхона” ва “гўзаллик салони” биносини қуришга вақтинчалик 10 (ўн) йил муддатга рухсат бериш тўғрисидаТуман ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг далолатномаси тасдиқлансин. (Далолатнома илова қилинади).
- Учқудуқ тумани Абай МФЙ ҳудуди Чўл гули кўчасидан фуқаро Бозоров Бахтиёр Омоновичга 32.0 кв.м ер участкасига “сартарошхона”ва “гўзаллик салони” биносини қуришга вақтинчалик 10 (ўн) йил муддатга рухсат берилсин. (Ер участкасининг чегаралари режаси илова қилинади).
- Туман қурилиш бўлими (И.Бахромзода)га ушбу объектни қурилиш ишларини тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида назорат қилиб бориш топширилсин.
- Туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими (А.Қиличов)га белгиланган тартибда туман ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритиш топширилсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О.Рамазонов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими С.Хамроев
2020 йил 19 ноябрь № Қ-297
Учқудуқ шаҳри