Yangiliklar (2186)
Ассалому алайкум, ҳурматли тумандошлар! Қадрли тадбир иштирокчилари! Шу кунларда барчамиз тинч ва фаровон ҳаётимизнинг муҳим кафолати ҳамда жамиятимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлган Бош қомусимиз - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма саккиз йиллигини кўтаринки кайфият, меҳнатда улкан ютуқлар билан қарши олмоқдамиз. Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни ва сизлар орқали барча туманимиз аҳлини…
Rossiya O‘zbekiston tomonidan Toshkent viloyati Qibray tumanidagi Tashkent Pharma Park innovatsion ilmiy-ishlab chiqarish farmatsevtika klasteri hududida koronavirusga qarshi vaksinani ishlab chiqarish bo‘yicha taklifni oldi. Bu kabi taklifni Farmatsevtika tarmog‘ini rivojlantirish agentligi direktori Sardor Kariyev bildirgan, deb xabar beradi “Gazeta.uz”. 43,75 gektar joyda Tashkent Pharma Park’ni qurish ishlari 2020-yilning yanvar oxirlarida boshlangan. Klaster o‘z infratuzilmasi, shuningdek,…
АҚШ президенти Доналд Трамп президентлик сайловларида ютқазганидан кейинги илк митингини ўтказди. У митингда республикачи номзодларни ташвиқот қилиши керак эди, аммо икки соатни ўзига ва ўзининг «ўғирланган ғалабаси»га бағишлади. Жоржияда ўтказилган акция январда Сенат учун ўтказиладиган сайловлардан олдинги кампаниянинг бир қисми эди, бўлажак сайловда юқори палатада ким устунлик қилиши масаласи ҳал бўлади.…
Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ота-оналар ва ўқитувчиларга мурожаат қилиб, болаларни тил ўрганиш бўйича мавжуд имкониятлардан фойдаланишга ундашга чақирди. Вазирнинг ёзишича, ёшлигида инглиз тилини ўрганаётганида энг катта муаммо асл инглиз тилида сўзловчининг (native speaker) нутқини топиш бўлган. “Таниш-билишлардан анча қидириб битта кассета топсак, қандай хурсанд бўлиб, роса эшитиб ўрганар эдик.…