Yangiliklar (2206)
Бугун Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг навбатдаги эллик иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туман кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, кун тартибида муҳокама қилинган масалаларга алоқадор бўлган корхона-ташкилот раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Мажлисни туман ҳокими, Кенгаш раиси С.Хамроев бошқариб борди. Депутатлар…
Бугунги кунда «Солиқчи-кўмакчи» тамойили асосида давлат солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлар ҳузурига борган ҳолда уларнинг муаммоларини ўрганиб, ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 2022-йилнинг июль ойи давомида Учқудуқ туманидаги 187 та корхоналарнинг муаммолари батафсил ўрганилди. Натижада, солиқ хизмати органлари ходимлари кўмаги билан 49 та муаммолар ижобий ҳал…
Халқимиз азалдан ардоқлаган дўстлик – мақсадларни муштарак этувчи, тинчликни таъминловчи ришта. “Кончи” сиҳатгоҳида – “Халқаро дўстлик куни” нинг кенг миқёсда нишонланиши бу риштани янада мустаҳкамлашга хизмат қилади, десак муболаға бўлмайди. МУХБИРИМИЗ.
Аслини олганда, дўстга садоқат, бирдамлик каби эзгу туйғулар халқимиз орасида қадрият даражасига кўтарилган. Азал-азалдан ота-боболаримизнинг ўгитларида, мақол ва ҳикоятларда, шунингдек шоиру донишмандларимизнинг асарларида дўстлик туйғуси улуғланган, таъбир жоиз бўлса, бундай дунёқараш асрлар давомида қон-қонимизга сингиб кетган. Халқлар дўстлиги ва умумхалқ бирдамлик кунини байрам сифатида белгилашдан асосий мақсад – жамиятимизнинг турли…