Бугун Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг навбатдаги эллик иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туман кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, кун тартибида муҳокама қилинган масалаларга алоқадор бўлган корхона-ташкилот раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Мажлисни туман ҳокими, Кенгаш раиси С.Хамроев бошқариб борди.
Депутатлар кун тартибидаги биринчи масала туманда 2022 йилда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш ва ички истеъмол бозорида нархлар барқарорлигини таъминлаш ҳақидаги масала юзасидан туман ҳокими С.Хамроевнинг ахборотини тингладилар.
Тиббий меъёрларга асосан, туманда истиқомат қилаётган 38,7 минг аҳоли истеъмоли учун бир йилга 1 658,1 тонна мол ва қўй гўшти, 4 486,1 тонна сут, 8,1 млн. дона тухум, 774,8 тонна балиқ, 573,4 тонна парранда гўшти, 4 455,1 тонна сабзавот, 379,7 тонна гуруч, 426,1 тонна шакар, 352,5 тонна ўсимлик ёғи, 2535,3 тонна ун маҳсулотлари талаб этилади.
Туманда барча тоифадаги хўжаликлари томонидан бир йилда 7500 тонна мол ва қўй гўшти, 6500 тонна сут маҳсулотлари етиштирилиб, аҳолини гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондириш имконини беради.
Бундан ташқари, тумандаги шахсий ва ёрдамчи хўжаликлар ҳамда қишлоқ хўжалиги тизимидаги корхоналар томонидан 907 минг дона тухум, ёки талабга нисбатан 22,5 фоиз маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Юқоридаги таҳлиллардан кўриниб турибдики, истеъмол талаби ва ишлаб чиқариш ҳажмларини таҳлил қиладиган бўлсак, асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари гўшт ва сут маҳсулотлар билан тўлдириш ҳамда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида туман деҳқон бозорида “арзонлаштирилган савдо ярмаркалари” ўтказилиб турилади.
Шакар маҳсулоти нархини доимий баркарорлигини таъминлаш мақсадида "Учқудуқ деҳқон бозори" МЧЖ томонидан аҳолига арзонлаштирилган нархларда шакар етказиб берилмокда.
Ички истеъмол бозорларида нархлар барқарорлиги таъминлаш ва аҳолини узлуксиз озиқ овқат маҳсулотлари билан таъминлаб бориш мақсадида 2022-2023 йиллар қиш-баҳор мавсумида жами 2 436 тонна, шундан 351 тонна картошка, 152 тонна сабзи, 62 тонна пиёз, 77 тонна гуруч, 178 тонна шакар, 1 469 тонна ун, 147 тонна ўсимлик ёғи маҳсулотларини захираси яратилади.
Жумладан туман аҳолисининг асосий турдаги қишлок хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабини узлуксиз таъминлаш мақсадида “Учқудуқ – деҳқон бозори” МЧЖ Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги "Акмал Тошпўлатович" фермер хўжалиги билан 250 тонна картошка, 150 тонна пиёз, 100 тонна сабзи маҳсулотлари етказиб бериш бўйича шартнома тузилган.
Бундан ташқари, тумандаги тадбиркорларнинг ташаббуслари билан Нурота туманидаги “Рахмон карвон Шамшодбек келажаги” ФХ далаларида етиштирилган 50 тонна картошка маҳсулотларини етиштириб аҳолига етказиб бериш режалаштирилган.
Туманда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш аҳоли эҳтиёжини чорвачилик маҳсулотига бўлган талабини қондириш мақсадида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Белгиланган дастурлар доирасида 2022 йилда 3 тa қорамолчилик, 5 тa қўйчилик, 12 та йилқичилик, 4 тa паррандачилик жами 24 та чорвачилик соҳасида лойиҳалар амалга оширилади.
Бунинг натижасида, қўшимча равишда 263 тонна мол ва қўй гўшти, 10 200 тонна парранда гўшти, 342 минг дона тухум, ишлаб чиқарилиб, 88 та янги иш ўринлари яратилади.
Бугунги кунда ушбу чорвачиликка ихтисослаштирилган лойиҳаларининг 8 таси белгиланган муддатларда ишга туширилган бўлиб, қўшимча 17 та янги иш ўрни яратилишига эришилди.
Мажлис кун тартибида Учқудуқ туман судлари ва адлия бўлими томонидан жорий йил ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишларнинг ахбороти эшитилди.Шунингдек, туманда давлат бюджети ва маҳаллий бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичларининг ижроси, маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча захираларни аниқлаш бўйича ишлар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўлаганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисида туман молия бўлими мудири Ж.Бобомуродов ва туман ДСИ бошлиғи Ў.Шодиев ҳисобот берди.
Кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан П.Амонов, Р.Кодирова, Ш.Тилавов ва бошқалар музокараларда сўзга чиқдилар.
Сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва ижрога қаратилди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.