LOTIN-КИРИЛЛ

УЧҚУДУҚ ТУМАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПEКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ 2022 ЙИЛ ИЮЛЬ ОЙИ ЯКУНИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ

   Бугунги кунда «Солиқчи-кўмакчи» тамойили асосида давлат солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлар ҳузурига борган ҳолда уларнинг муаммоларини ўрганиб, ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

   Хусусан, 2022-йилнинг июль ойи давомида Учқудуқ туманидаги 187 та корхоналарнинг муаммолари батафсил ўрганилди. Натижада, солиқ хизмати органлари ходимлари кўмаги билан 49 та муаммолар ижобий ҳал этилди. Бугунги кунда бошқа ташкилотлар билан боғлиқ масалалар қатъий назоратга олиниб, ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

   Шунингдек, ўрганишлар давомида солиқ турлари бўйича 11 та субъектларнинг 15 700 000  сўм мавжуд ортиқча тўлов суммаси қайтариб берилди. 28 та субъектларнинг 19 658 000 сўм мавжуд ортиқча тўлов суммаси хисобидан бошқа солиқ турлари бўйича қарздорлигига ўтказилиб сингдирилди.

   Таъкидлаш ўринлики, бугунги кунда солиқ тўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида электрон хизматлар кўрсатиш кўламининг янада кенгайтирилаётгани муҳим омил бўлмоқда. Бугунги кунга қадар туманда «Э-ижара» автоматлаштирилган дастурий маҳсулоти орқали 3 та шартномалар рўйхатга олинди. «Э-актив» автоматлаштирилган дастурий маҳсулоти бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

   Дарҳақиқат, Президентимиз таъкидлаганларидек, солиқ тўловчиларга ҳақиқий маънода кўмакчи, ўргатувчи бўлиш солиқ органларининг бош вазифасига айланмоқда. 

   Масалан, жорий этилган қатор солиқ имтиёзлари, солиқ юки ва турларининг камайтирилганлиги тўғрисида тадбиркорлар ўртасида олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ишлари натижасида 44 та норасмий иш ўринлари қонунийлаштирилди. Муҳими, фуқаролар муқим иш ўринларига эга бўлди.

   Бугунги кунда қўлида ҳунари бор ёки уйда якка тартибда маълум фаолият билан шуғулланиб келаётган фуқароларимиз талайгина. Уларнинг ўзини ўзи банд қилиши, иш стажига эга бўлиши учун солиқ хизмати органлари томонидан доимий кўмак кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг июль ойи якуни билан туманда 80 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилиш тизими орқали рўйхатдан ўтиб, муайян фаолият турлари билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Энг муҳими, уларнинг 17 нафарини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.

   Ҳурматли солиқ тўловчилар! Биз солиқ хизмати органлари ходимлари сизларнинг муаммоларингиз қонуний ҳал этиш, фаолиятингиз давомида юзага келган барча тушунмовчиликларга ечим топишда доимий кўмак беришга тайёрмиз. 

 

O'qilgan: 554 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: