LOTIN-КИРИЛЛ
Hokimiyat matbuot xizmati

Hokimiyat matbuot xizmati

25 Apr 2023

   Савол; Қайси ҳолатлар никоҳ тузишга тўсқинлик қилади ?

    Жавоб; Оила кодексининг 16-моддасига кўра, қуйидаги ҳолларда никоҳ тузишга йўл қўйилмайди:

-никоҳланувчилардан биттаси бошқа никоҳда турган бўлса; (Яъни бошқаси билан қонуний никоҳи узилмаган бўлса)

-никоҳланувчилар насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар бўлса, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида никоҳ тузилаётган бўлса шунингдек, фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузилаётган бўлса;

-никоҳланувчилардан бири руҳий касаллик сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса.

Учқудуқ туман адлия бўлими.

   Савол; Мен ҳеч қаерда ишламайман. Шунда мен ишсиз шахс хисобланаманми ?

Жавоб;

Йўқ, Сиз амалда ишсизсиз лекин хужжатда эмас.

Меҳнат кодексининг 60-моддасига кўра, ишсизлар- ўн олти ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр ва меҳнатга лаёқатли бўлган хамда ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва улар томонидан иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган шахслар ишсиз деб эътироф этилади.

Юқоридаги нормани содда тилга таржима қилсак, Сиз расман ишсиз бўлишингиз учун;

1) Расман ишламаётган бўлишингиз керак;

2) Меҳнатга лаёқатли бўлишингиз керак. 

3) Иш сўраб меҳнат органларига мурожаат қилиб, улар томонидан ишсизлар рўйхатига киритилган бўлишингиз керак;

4) Иш бўлса ишлайман деб стартда турган бўлишингиз керак; 

   Эслатиб ўтамиз, янги МК 2023 йил 30 апрелдан кучга киради.   Касаба уюшмаси ходимни бўшатишга розилик бериш ҳақида иш берувчига хабар бермаса...

   Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 164-моддасида амалдаги (бир ойдан кейин эскирадиган) Кодекснинг 101-моддасидаги умумий қоида сақланиб қолмоқда, яъни:

-агар жамоа келишувида ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитасининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, меҳнат шартномасини бундай розиликсиз бекор қилишга йўл қўйилмайди.

  Агар корхонанинг жамоа келишувида ёки жамоа шартномасида иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатишда касаба уюшмаси қўмитаси розилиги назарда тутилган бўлса, албатта бундай розилик олиш шарт. Акс ҳолда, иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатиш амалиёти ноқонуний бўлиб қолади.

   Лекин, баъзан, иш берувчи ходимни ишдан бўшатиш масаласида розилик олиш учун касаба уюшмаси қўмитасига тақдимнома чиқарса, касаба уюшмаси қўмитаси тақдимномани кўриб чиқиш натижаси бўйича ҳеч қандай ҳабар бермайди. Амалдаги ва эскираётган МКда бу масалага ҳеч қандай изоҳ ёки аниқ жавоб берилмаган.

   Янги таҳрирдаги МКнинг 164-моддаси эса ана шу саволга аниқ жавоб бермоқда, мана бундай деб:

-касаба уюшмаси қўмитаси ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилиги масаласи бўйича қабул қилинган қарор ҳақида меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг ёзма тақдимномаси олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда иш берувчига хабар қилиши керак;

-агар кўрсатилган муддат тугаганидан кейин касаба уюшмаси қўмитаси қабул қилинган қарор ҳақида хабар қилмаса, иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини ушбу Кодексда белгиланган тартибда касаба уюшмаси қўмитасининг розилигисиз бекор қилишга ҳақли.

  Яъни, агар касаба уюшмаси қўмитаси иш берувчининг тақдимномасини қабул қилган бўлса, бироқ юқоридаги 10 кунлик муддат тугаганидан кейин ҳам якун юзасидан иш берувчига ҳеч қандай хабар бермаса, иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси розилигисиз ходимни бўшатиши мумкин бўлади.

Учқудуқ туман адлия бўлими.

   Диққат! 30 апрелдан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома амалиёти чекланади.

   Айни пайтда жуда кўплаб иш берувчиларни ўйлантираётган нарса фуқаролик-ҳуқуқий шартнома (кейинги ўринларда қисқартириб “ФҲШ” деймиз) масаласидир.

  Амалдаги МКдан фарқли равишда янги МКда ФҲШлар борасида бир қатор қоидалар, шу билан бирга чекловлар кўзда тутилмоқда.

   Биринчи қоида. Янги МКнинг 11-моддаси 3-қисми, “ходим билан иш берувчи ўртасидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ҳақиқатда тартибга соладиган фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар тузиш тақиқланади”.

   Айни мана шу қоида ФҲШ амалиётида ўзига ҳос кульминация бўляпти. Эътибор беринг, бу ерда қисқача “якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар бўйича ФҲШ тузилмайди” деган маъно бор. Масала шундаки, янги МК кучга кирадиган 2023 йил 30 апрелдан бошлаб иш берувчилар ФҲШ амалиётини чеклашга ва уларнинг аксарият қисмини меҳнат шартномасига ўтказишга мажбур бўладилар. 

   Кейин, юқоридаги қоидада қарама-қарши маъно ҳам борлигини айтишимиз керак. Яъни, агар корхонадаги мавжуд муносабат якка тартибдаги меҳнат муносабати ҳисобланмаса ва “якка тартибдаги меҳнат муносабати” деб номланган ҳудуднинг чегарасини кесиб ўтмаса, демак бундай муносабатлар юзасидан фуқарони ФҲШ асосида ишга ёллаш мумкин. Айни пайтда ўша чегара қаердан бошланиб, қаерда тугаши ҳақида алоҳида пост тайёрлаяпмиз.

   Иккинчи қоида. Янги МКнинг 11-моддаси 12-қисмига кўра меҳнат тўғрисидаги қонунчилик фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар асосида ишларни бажараётган (хизматлар кўрсатаётган) шахсларга нисбатан тадбиқ этилмаслиги белгиланмоқда.

   Ўзи, ФҲШ амалдаги МКда назарда тутилмаган бўлса ҳам, барибир бу амалиётга меҳнат қонунчилиги, шу жумладан, меҳнат соҳасидаги бошқа ҳужжатлар тадбиқ этилмас эди. Асосан, Фуқаролик кодекси нормалари қўлланилар эди. Яъни, масалан ФҲШ бўйича ишлаётган шахсга МКда назарда тутилган меҳнат кафолатлари (таътил, касаллик нафақаси, оналик нафақаси, меҳнат ҳақи билан боғлиқ мукофотлар, моддий ёрдам тўловлари), ёки интизомий жазо кабилар қўлланмас эди. Фарқи, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида бу масала аниқ норма сифатида белгилаб қўйилмоқда.

   Учинчи қоида. Янги МКнинг 33-моддаси 1-қисмига биноан:

-жисмоний шахс билан ушбу Кодекс 11-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган муносабатларни ҳақиқатдан тартибга солувчи фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномани тузиш ушбу муносабатларнинг суд томонидан якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар деб эътироф этилишига сабаб бўлади;

-бундай ҳолда меҳнат шартномаси фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома тузилган кундан эътиборан тузилган деб ҳисобланади, тарафларнинг муносабатлари эса шартномада шартлашилган ишни жисмоний шахс томонидан бажариш бошланган кундан эътиборан якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар деб эътироф этилади.

Бу нормаларнинг маъноси жуда оддий. Агар иш берувчи янги МКнинг 11-моддасидаги талабга риоя қилмай, меҳнат шартномаси ўрнига фуқарони ФҲШ асосида ишга жалб қиладиган бўлса, ўша фуқаро судга даъво киритиш ҳуқуқига эга бўлади, бундай ҳолларда фуқаролик суди вазиятни ЯККА ТАРТИБДАГИ МЕҲНАТ МУНОСАБАТИ деб эътироф этиш ҳақида фуқаронинг фойдасига қарор чиқариб беради. Натижада, ўша фуқаро билан ФҲШ тузилган вақтдан ёки ФҲШ бўйича иш бошланган кундан меҳнат шартномаси тузилган ҳисобланади.

   Бундай ҳолларда ФҲШ бўйича ишлаб келган шахсларга ўша даврдан (яъни меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланган кундан) бошлаб барча меҳнат кафолатлари қайтадан ҳисоб-китоб қилиб берилади (тўлаб берилади). Масалан, таътиллар, касаллик нафақалари, бошқа ходимларга берилиб, бу шахсга берилмаган мукофотлар, моддий ёрдамлар ва ҳоказолар назарда тутилмоқда.

   Иш берувчиларга тавсия. ФҲШ амалиётидан кенг фойдаланиб келган иш берувчилар 30 апрелдан жиддий ўзгаришлар юз беришини тушунишлари керак. 

   ФҲШ амалиётининг маълум бир қисмидан воз кечишга, бундай шартномалар асосида ишлаётган шахсларни меҳнат шартномасига ўтказишга тўғри келади.

Янги МК ФҲШ амалиётини батамом бекор қилинглар демаяпти, фақат ўртадаги чегарани ажратиб олиш энг муҳими ҳисобланади.

Учқудуқ туман адлия бўлими.

21 Apr 2023

   Мамлакатимизда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлашнинг асоси сифатида мулк ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилиш Конституциявий ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналиши

   2023 йил 30 апрелда референдум ўзказиш белгиланган Конститциявий қонун лойиҳасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини янада самарали ҳимоя қилишнинг Конституциявий асослари белгиланмоқда-ки, мазкур нормалар амалдаги Конституцияда мавжуд эмас.

   Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирда қабул қилиниши кутилаётган Конституциясида ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эгалиги, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланиши қайд этилган ва бу ҳаётий ҳақиқатга айланади.

   “Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мақсадидир” деган норма белгиланган бош қомус лойиҳасидаги  моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони эса 275 тадан 434 тага кўпайиб,унинг матни 65 фоизга янгиланган. Ушбу мақсадга эришиш учун инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги, давлат органлари томонидан ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керакли белгиланмоқда.

   Айбсизлик презумциясини амалиётда қўллаш ислоҳ этилиб, Конституциямизнинг амалдаги 26-моддасида, шахснинг иши судда кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланган бўлса, эндиликда суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча у айбсиз ҳисобланиши мустаҳкамланмоқда.

Дарҳақиқат, Конституциядаги нормаларга диққат билан эътибор қаратадиган бўлсак, унда инсон манфаатлари давлат манфаатларидан устун қўйилганлигини кўришимиз мумкин бўлади.Масалан, шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмаслиги, ушлаб туриш чоғида унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиш асослари унга тушунтирилиши кераклиги (“Миранда қоидалари”), айбланувчи ва судланувчиларга ўзига қарши кўрсатма бермаслик, яъни “сукут сақлаш” ҳуқуқи кафолатланмоқда.

Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир ҳамда ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги назарда тутилмоқда. Янги ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар, почта, электрон хабарлар ва бошқа хабарларни сир сақлаш ҳуқуқи фақат суд қарорига асосан чекланиши мумкин.

Конституцияда давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиши ва бошланғич профессионал таълим бепул эканлиги ҳам белгиланмоқда. Конституцияда ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилиши Янги Ўзбекистонда ёшлар ҳаёти устувор эканлигига яққол ишора ҳисобланади.

Мулк дахлсизлиги ва у билан боғлиқ ҳуқуқларнинг таъминланиши давлат томонидан кафолатланиши, мулкий ҳуқуқларни чеклаш фақат суд қарори асосида бўлиши мустаҳкамланмоқда. 

Шунингдек, янгиланаётган Конституцияга кўра давлат атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чораларни амалга оширади, фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади.

Конституцияда илк маротаба ер хусусий мулк бўлиши мумкинлиги бунда ер қонунида назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулкчиликка йўл қўйилиши назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, мулк ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилиш таъминланишини белгиловчи, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда (бозор қийматида) қопланиши таъминланиши кафолатланмоқда.Мазкур янгилик ва ўзгартиришлар мамлакатимизда инсон қадрисуд орқали ҳимоя қилиш Конституциявий ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналиши эканлигини кўрсатиб беради.

Шоҳруҳ Муҳаммедов,

Навоий вилоят маъмурий судининг девонхона мудири.

   У таваккал қилиб  йўлга тушди. Акаларидан фойда йўқ. Хотинининг чизган чизиғидан чиқолмайди. Ёрдам сўраб борганди, насиҳат эшитиб келди. 

  Ўша куни қаттиқ чарчаганди. Охирги юкни олиб кетаётиб сал чалғидими, хуллас бировнинг машинасини туртиб юборди. Янги, қимматбаҳо машина экан. Бирпасда одам йиғилди. Машинани таъмирлатиб беришини айтиб қайта-қайта узр сўраб, уйига қайтди. Аммо йигит шунча пул сўрашини туш кўрибдими. Шунақа бўлишини билганда тинчгина ЙПХ ни чақириб қўя қоларди... Яқинда қизини фотиҳа қилганди. Бу ёқда тўй харажатлари турибди. Хотини ҳам далда беришни ўрнига тўмсайиб олиб айблашдан боши чиқмайди. Бундоқ бошқа аёлларга ўхшаб далда берса ҳам майли эди. Телефони жиринглади. Синглиси. 

   — Ака, ўзингиз омонмисиз? Ҳаммасини эшитдим. Бош омон бўлса, пул топилади, ака, мен сизни дуо қиляпман. Сиз манга қанча яхшилик қилгансиз. Оёққа туриб олгунимизча қўлладингиз, ака. Куёвингизга айтдим, ёрдам берадилар Худо хоҳласа. Ойлик маош олишимиз билан учиб олиб бориб бераман. Сиқилманг. Сиз яхши одамсиз, сизни Аллоҳ қўллайди, қилган яхшиликларингиз учун ҳам ўзи бир йўл кўрсатади. Акмал синглисига раҳматдан бошқа сўз айта олмади, ўпкаси тўлиб келаверди... 

   Кечга қовоғидан қор ёғаётган хотинининг қўлидан қизининг тўйига аталган пулларни олиб йигит айтган манзилга йўл олди. Бу пуллар машина эгаси талаб қилаётган пулнинг учдан бири ҳам эмас, майлида, қуруқ боргандан кўра. Гаплашиб кўради. Уйнинг ўймакор ёғоч дарвозаси олдида бироз туриб қолди, аммо Аллоҳга таваккал қилиб қўнғироқни босди. Йигитнинг ўзи уни ҳовлига бошлаб кирди. Шундоқ ҳовлидаги сўрига ўтирдилар. 

— Ада, машинамни уриб олган одам келди, чиқасизми? деди йигит шийпон ёнидаги уйнинг эшигини очиб. Акобир бошини эгиб ўтирар экан, сал енгил тортди. Хайрият, уйнинг катталари бор экан! Ичкаридан қарашлари тийрак, ўзи ҳам ҳали анча тетик кўринадиган қария чиқиб келди. Акмал кўришиш учун ўрнидан тураркан бир лаҳза бу одамни қаердадир кўрганини эслади. Чол эса... Чол уни таниди 

— Ия, бормисан, болам! Ўз оёғинг билан кебсанда! дея маҳкам қучоқлаб олди. Кейин ўғлига қарата:

   — Нега анқайиб турибсан, бор қўрадаги қўчқорни олиб чиқ, акангни оёғини тагига сўямиз! Қандай қилиб танимадинг, шу одам сени қутқариб қолган-ку! Жонини тикиб қудуққа тушиб олиб чиққан, пул берсам, олмай қочиб кетган йигит шуку! Пўлат ўшанда ҳеч нарсани эслаб қолмаган бўлса-да халоскорининг қоши тепасидаги йирик холи негадир хотирасида муҳрланиб қолганди.

   Узр сўраш учун келган Акмал бир зумда хонадоннинг азиз меҳмонига айланди. Пўлат билан ҳам, чол билан ҳам қучоқлашиб хайрлашди. Машинага ўтираркан яна синглиси қўнғироқ қилди

   — Ака, ман ҳозир ҳожат намоз ўқиб, ҳақингизга дуо қилдим. Аллоҳ мушкулларингизни осон қилади, Иншааллох, деди. Боядан бери ўзини ушлаб турган одам синглисидан ҳам уялмай: “Бўлди, синглим, бўлди, дуоларинг ижобат бўлди...”, дея ҳўнграб йиғлаб юборди.

   Саҳифадаги материалларни Фарида НУРМУРОДОВА тайёрлади.

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: