LOTIN-КИРИЛЛ

Навоий вилояти ҳудудларида зарарли чигирткага қарши кураш олиб борилмоқда

Республикамизда чигирткаларнинг 200 га яқин турлари аниқланган бўлиб 8-10 тури қишлоқ хўжалик экинлари, яйловлари ва бошқа ўсимликларга жиддий зарар етказади. Чигиртка ўз вазнига нисбатан 300-400 баробар кўп миқдорда озиқланишини ҳисобга олсак катта майдонларга зарар етказиши ва озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий ҳавф солиши мумкин.

Навоий вилоятида ҳам ушбу хавфга қарши жиддий кураш олиб борилмоқда. Вилоятда асосан Марокаш, Воҳа, Катта саксовул букур чигирткалари учрайди. Бу чигирткалар қишлоқ хўжалик экинлари ва чўл ҳудуддаги саксовулзорларга жиддий зарар етказади. Вилоят ҳудудида зарарли чигирткаларнинг ривожланиш даври апрел ойининг учинчи ўн кунлигида тўғри келиши кузатилган. Бироқ ёғингарчилик кам бўлгани ва ҳаво ҳарорати кескин исиб кетгани сабабли ривожланиш даври апрел ойининг иккинчи ўн кунлигига тўғри келиши кутилмоқда. Шу муносабат билан вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ҳузуридаги Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Вилоят ҳудудида зарарли чигирткаларнинг доимий ўчоқлари ҳисобланган туманларда ўтказилган кузги ва баҳорги кузатувлар натижасига кўра жорий йилда чигирткаларнинг 46600 гектар майдонда тарқалиши башорат қилинган, уларнинг олдини олиш ва йўқотиш мақсадида 40200 гектар майдонларда кимёвий ишлов ўтказилиши режалаштирилган.

Зарарли чигирткалар тарқалишининг олдини олиш ва ўз вақтида кимёвий кураш ишларини ўтказиш мақсадида вилоятда 4 та махсус отряд ташкил этилган. Хизмат техникалари шай ҳолатга келтирилган бўлиб, Навоий вилояти чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан 2025 йил мавсуми учун 3 дона (IZUSI- DMAX) махсус умо машиналари ва 2 дона IZUSI сув ташувчи машинаси, 5 дона (ОБХ-600) трактор пуркагичлари,7 дона моторли осма қўл пуркагичлар ҳамда 4 дона УАЗ автомабиллари мавсумга тайёр. Хизмат аграномлари ва мутахассислари томонидан ҳудудларда доимий кузатув-назорат ишлари олиб бормоқда.

Шу билан бирга вилоят туманларининг қир-адир ва яйловларида зарарли чигирткаларнинг тарқалиши бўйича доимий мониторинг ишлари йўлга қўйилган ва зарарланиши башорат қилинаётган майдонлар алоҳида назоратга олинган.

Зарарли чигирткалар тарқалиши башорат қилинган тоғ ва тоғолди ҳудудлари аҳолиси, фермерлари, чорвадорлари, маҳалла фаоллари диққатига зарарли чигирткаларга кураш чораларини кучайтириш мақсадида тезкор штаб ташкил этилганини маълум қиламиз. Чигиртка босқини ҳақидаги барча маълумотларни тўғридан тўғри тезкор штабга мурожат қилишингиз мумкин.

Мурожаат келиб тушган дақиқадан бошлаб махсус гуруҳ ҳудудга бориб зарур чора-тадбирларни амалга оширади ва сизга талафотларсиз зарарли чигирткалардан қутулишингизга ёрдам беради. Мурожаат учун вилоят штаби телефон рақамлари 94-282-26-27, 94-827-81-81.

Шунингдек, чигирткага қарши курашда хизматлар ва кимёвий дорилар мутлақо бепул экани таъкидланган ҳолда, шу ўринда кенг жамоатчилик ва журналист ҳамда блогерларни ушбу каби офатларнинг олдини олишда ҳамкорликка чақирилмоқда.

 

O'qilgan: 50 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: