Учқудуқ туман ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги 4-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман кенгаши депутатлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, мажлис кун тартибида муҳокама қилинган масалаларга алоқадор ташкилот, корхона ва муассасалар мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Сессия ишини халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгаши котибият мудири Мубина Камолова бошқариб борди.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман ҳокими У.Елмуратов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 декабрдаги “Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ:-430-сонли қарори ижроси хақида маълумот бериб ўтди.
Депутатлар томонидан кун тартибида Туман маҳаллий бюджетининг 2024 йилдаги ижроси, Туманнинг 2025 йилги маҳаллий бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисида туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ж.Бобомуродовнинг, Учқудуқ тумани бўйича 2025 йил учун юридик ва жисмоний шахсларнинг ер солиғи ставкаларини ҳамда мол-мулк солиғини ҳисоблашда қўлланиладиган энг кам қийматни тасдиқлаш тўғрисида туман ДСИ бошлиғи А.Усмоновнинг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-37-сонли Фармони ижроси тўғрисида туман хокими ўринбосари Н.Муратовнинг, Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда “Аёллар дафтари” рўйхатидан чиқариш тўғрисида туман хокими ўринбосари, оила ва хотин –қизлар бўлими бошлиғи Н.Нажмиддинова ҳамда 2024 йилда туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи И.Расуловнинг ахборотларини тингладилар.
Халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгашининг навбатдаги 4-сессияси кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва ижрога қаратилди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.