LOTIN-КИРИЛЛ

РАЦИОНАЛИЗАТОРЛИК ТАКЛИФЛАРИ – КОРХОНА РИВОЖИГА ҲИССА ҚЎШМОҚДА!

    Учқудуқнинг фахри ҳисобланган Шимолий кон бошқармасига қарашли 3-гидрометаллургия заводида инновацион ғоялар ва рационализаторлик таклифларини ҳаётга тадбиқ этиш орқали юқори самарадорликка эришилмоқда. Буни корхонадаги технологик жараёнлар орқали ҳам яққол кўриш мумкин. Жумладан, компрессор станцияси ва айланма сув таъминоти станцияси участкасидаги К-500 турбокомпрес-сорларининг бошқарув тизими янгилангани ижобий ўзгаришларга замин бўлди.
     Мазкур турбокомпрессорлар дастлаб «УКАС» бошқарув тизими орқали автоматлаштирилган тарзда бошқарилган. Аммо вақт ўтиши билан ушбу бошқарув тизими ва шкафлар ҳам маънан ҳам техник жиҳатдан эскирганлиги, эҳтиёт қисмларнинг ишлаб чиқарилиши тўхтатилганлиги туфайли қурилмада режадан ташқари тўхтовлар кўпайиб борди. Бу эса турбокомпрессорларни зудлик билан қайта ишга тушириш жараёнида кечикишларга сабаб бўлаётганди.
      Ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқаришни автоматлаштириш участкаси мутахассислари Дилшод Жабборов, Шавкат Рамазонов, Мурод Журабаев ва Сайфиддин Эсанов ҳамкорликда таҳлил ўтказиб, завод раҳбариятига К-500 турбокомпрессорларини «УКАС» бошқарув тизимидан контроллер бошқарув тизимига ўтказиш таклифини беришди. Таклифни амалга ошириш учун Германиянинг SIEMENS компанияси томонидан ишлаб чиқилган замонавий контроллер ва приборлар танланди.
       Янги бошқарув тизими завод раҳбарияти билан келишилган ҳолда ўрнатилди. Контроллер бошқарув шкафи йиғилиб, компрессорларни бошқариш учун зарур дастурий таъминот яратилди. Бунинг натижасида «УКАС» тизимидаги камчиликлар бартараф этилди. Янги тизим операторлар учун технологик параметрларни кузатиш ва бошқаришда қулайликлар яратиб, масофадан бошқарув имконини берди.
       Турбокомпрессорларнинг автоматлашган бошқарув тизими орқали сиқилган ҳавони ўз вақтида ва тўхтовсиз етказиб беришга эришилди. Пировардида ишлаб чиқариш жараёни янада самарали бўлмоқда.
Биз ёш мутахассислар бу билан чекланиб қолмасдан, келгусида ҳам заводимиз ривожи учун янги рационализаторлик таклифлари ва инновацион ғояларни ишлаб чиқишда давом этамиз. Бу йўналишда бизга яқиндан ёрдам бераётган завод раҳбариятига, хусусан бош асбобсоз Улуғбек Ҳамроевга самимий миннатдорчилик билдирамиз.

Сайфиддин ЭСАНОВ,
3-ГМЗ муҳандис-электрончиси.

O'qilgan: 82 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: