Савол; Ажрашгандан кейин ҳам собиқ эр (хотин) таъминот олиши мумкинми, шу ҳақида маълумот берсангиз ?
Жавоб: Қонунчиликка кўра, етарли маблағга эга бўлган собиқ эр (хотин)дан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли
- собиқ хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб 3 йил давомида;
- ўртадаги ногиронлиги бўлган болани у 18 ёшга тўлгунига қадар парваришлашни ёки болаликдан I гуруҳ ногиронлиги бўлган болани парваришлашни амалга оширган, ёрдамга муҳтож бўлган собиқ хотин (эр);
- никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 1 йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр);
- никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 5 йил ичида пенсия ёшига етган ёрдамга муҳтож хотин (эр), агар эр-хотин узоқ вақт никоҳда туришган бўлса, суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ажрашгандан кейин собиқ эр ёки хотинга тўланадиган алимент миқдори ва уни тўлаш тартиби келишув билан белгиланиши мумкин.
Агар улар ўртасида келишув мавжуд бўлмаса эр ёки хотинга (собиқ эр ёки хотинга) суд тартибида ундириб бериладиган алимент миқдори суд томонидан эр ёки хотиннинг (собиқ эр ёки хотиннинг) моддий ва оилавий аҳволини ҳамда тарафларнинг эътиборга лойиқ бошқа манфаатларини эътиборга олиб, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади, бироқ бу сумма қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 11,75 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.
Учқудуқ туман адлия бўлими