LOTIN-КИРИЛЛ

ЙЎЛЛАРНИ ЁРИТГАН НУРСИЗ АСЛИДА

 

Алберт Эйнштейннинг бир сўзи бор: “Ўқитувчининг олий маҳорати - ижодий ифода ва билим олиш қувончини уйғота олишдир.” Бугун қаламга олаётган барча қаҳрамонларимиз Аллоҳ инъом этган илоҳий туйғулар: метин ирода ва улкан сабр эгалари ҳисобланади. 

-Тўғри ҳар бир йигит - қиз мустақил ҳаёт остонасида: “Ким бўлсам экан?!”, деган саволга рўбарў келади. Шундай пайтда ота-она ўгитларига амал қилиш фойдадан ҳоли бўлмайди, - дейди 5-мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Дилшод Ғиёсова. – Мен ҳам ҳаётимдаги муҳим қарорни қабул қилишда отажоним фикрларига қулоқ осдим, ўгитларига амал қилдим. Ўқитувчиликни танладим, тақдирим таълим билан боғланди. 

Ўрта мактабни олтин медаль билан тугатган Дилшод Ғиёсова Бухоро давлат педагогика университетига ўқишга қабул қилинди. Билим ва кўникмаларини муттасил ошириб бориб, талабаликнинг ўқиш ва изланишга бой олтин йиллари бир умр эсида қолди. 

Тақдир шамоллари уни Қизилқум кенгликларига учирма қилганига ҳам қарийб, 30 йил бўлди. Шу йиллар мобайнида чўли каби бағри кенг, қучоғи қайноқ Учқудуқ Дилшод Аясовнага – она Ватан бўлди. Бу ерга туп қўйиб палак ёзди, ўғли, қизлари шу ерда туғилди.  

Қаҳрамонимизнинг таржима ҳолини қарайдиган бўлсак, оддий муаллимликдан бошлаб, 20 – мактабда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, Учқудуқ касб-ҳунар мактабида масъулиятли вазифада ишлаган. Кейинчалик Баркамол авлод болалар мактабида директор лавозими унга ишониб топширилган.

Ҳозирда “Йўлчилар” овулидаги 5-мактабда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари вазифада фаолият юритиб, кўплаб ёш ўқитувчиларга устозлик қилиб келмоқда. Кўп йиллик тажрибага эга устоз нафақат ўқувчилар орасида балки мактаб жамоасида ҳам алоҳида ҳурматга сазовор.

Дилшод Ғиёсова фарзандлари бахту-камолини кўришни истаган барча аёллар каби қалби уйғоқ она! У турмуш ўртоғи билан 3 нафар фарзандни вояга етказиб, элга қўшди. 3 нафар шириндан шакар невараси бор. Бугун олий маълумотли ўғил-қизлар юрт тараққиётига муносиб улуш қўшаётир. –Келиним ҳам ўзим каби ўқитувчи, - дея фахрланиб гапирди биз билан суҳбатда Дилшод Аясовна.

 Дарҳақиқат, устоз меҳнати ортидан жамият тараққий этади, янги замонавий билимларга эга авлод шаклланади. Шундай экан устоз хизматини ҳеч бир мезон билан ўлчаб бўлмайди. Учқудуқ туманидаги муқаддас даргоҳ саналмиш таълим масканларида Дилшод Ғиёсова сингари оиласидан кўпроқ вақтини халқнинг болалари учун сарф этаётган минглаб фидойиларимиз омон бўлсин, деймиз!.

O'qilgan: 54 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: