Бугун ижтимоий тармоқларнинг бирида туман “Учқудуқдан мурожаат” сарлавҳаси остида танқидий пост эълон қилинди. “Ташаббусли бюджет” 1-мавсуми натижаларига кўра Амир Темур шох кўчасидан ўтувчи қарийб 1 км масофадаги автойўлда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Учқудуқ йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан 1 млрд 360 млн сўм маблағ ҳисобига олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари марказий светофоргача тўлиқ амалга оширилган.
Жорий йил охиригача марказий светофордан, ТИФ "Миллий банк" Учқудуқ туман филиалигача бўлган масофадаги йўлда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилиб фойдаланишга топширилади.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ