Шу саволга жавоб олиш мақсадида бугун туман ҳокими У.Ф.Елмуратов бозорда бўлди. Унга ҳамроҳлик қилган сектор раҳбарлари туман прокурори М.Ортиқов, туман ИИБ бошлиғи А.Раджапов, туман ДСИ бошлиғи А.Усмонов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Шакаров, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими бошлиғи Ж.Абдукаримов ҳамда мутасадди ташкилотлар билан биргаликда олиб борилган ўрганишлар натижасида Учқудуқ “Деҳқон бозори”да бир қатор камчиликлар аниқланди.
Хусусан, сотувчи ва харидорлар учун етарли шароитлар яратилмагани, айрим маҳсулотлар санитария талабларига жавоб бермайдиган ҳолатда сақланаётганлиги ва сотилаётгани шунингдек, бетартиб жойда ўтириб савдо-сотиқ билан шуғулланаётганлар кескин танқид қилинди.
Бундан ташқари, бозор атрофидаги тозалик ишлари ҳам ўлда-жўлда бўлиб ўз ҳолига ташлаб қўйилгани устидан назоратни қатъий амалга ошириш юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати