Учқудуқ туман ҳокими У.Ф.Елмуратов, туман ИИБ бошлиғи А.Раджапов ва қатор масъуллар Боздун ОФЙ, Жузқудуқ овулида бўлиб, ҳудуднинг ижтимоий соҳа обектларини кўздан кечирди.
Ўқувчи ёшларнинг етук баркамол инсонлар бўлиб вояга етиши учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Овулда жойлашган мактаб, мактабгача таълим ташкилоти ва ҚВПнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлигидан тортиб аҳоли учун яратилган барча шарт-шароитларни ўрганди.
Ташриф якунида овул аҳолиси билан, мавжуд муаммо ва камчиликлар борасида суҳбатлашиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглади.
Овул оқсоқоли ОФЙ раиси С.Қаюпов ҳамда хоким ёрдамчиси И.Абдиказиев сўзга чиқиб, овулда яшаётган аҳолининг аксарияти ижтимоий соха обьектларида ишлаётгани, кўпчилиги чорва билан шуғулланиб келаётганлиги ҳамда йил бошидан буён 4 нафар фуқаро кредит олиб мол боши сонини кўпайтирганлиги хусусида умуман ахолининг турмуши, улар бандлиги хақида маълумотлар бериб ўтди.
Учрашув сўнгида овул фаоли А.Ментуров сўзга чиқиб 2-мактабда сунъий қопламали мини стадион қуриб бериш таклифини илгари сурди. Туман ҳокимининг ташрифи ҳудудлар бўйлаб давом этади.
Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати