LOTIN-КИРИЛЛ

ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРЛАР УЧҚУДУҚДА

    Юртимизда қулай инвестиция муҳитини яратиш, хорижий инвесторларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун имкониятларни кенгайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Натижада хорижий сармоядорларнинг мамлакатимизга бўлган қизиқиши ортиб, ҳамкорликдаги йирик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатлар кўлами тобора кенгайиб бормоқда.
    Бугун Учқудуқ туманида хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда 5 та қўшма корхона фаолият олиб бормоқда. Жорий йилда улар сонининг ортиши кутилмоқда. Ҳа, Учқудуқ тумани ер ости бойликларга кон ҳудуд ҳисобланади. Бу ерда Менделеев даврий системасидаги барча элементларни учратиш мумкин. Шу боис хорижий инвесторларнинг қизиқиши кундан-кунга ортмоқда.
     Хитой халқ республикаси Хуби провинциясидан ташриф буюрган инвесторлар билан Учқудуқ туман ҳокими в.в.б Д.Шакаров инвестицион лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш борасида музокаралар олиб борди. Қиймати 1 млн. АҚШ долларни ташкил этадиган ушбу лойиҳа амалга ошириладиган бўлса дастлаб, 20 та янги иш ўрни яратилади.
    Муҳокамалар чоғида асосий эътибор нафақат қимматбаҳо фируза (бирюза) тошини қазиб олиш балки қайта ишлашни шу ернинг ўзида амалга оширишга қаратилди.
    Ушбу лойиҳаси юзасидан 25-26 август кунлари кенг миқёсда музокаралар олиб борилади.

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

O'qilgan: 182 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: