САВОЛ;
Менинг мулкимга бошқа бир шахс томонидан атайлаб зарар етказилди. Энди ўша шахсга қонун бўйича қандай жавобгарлик бор ?
ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61 прим 2-моддасига кўра, ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш, оз миқдорни ташкил этса, - базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш кўп бўлмаган миқдорни ташкил этса, - базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача (3 400 000 сўм) миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Оз миқдор деганда базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари (10 200 000 сўм)гача бўлган миқдор,
Кўп бўлмаган миқдор деганда эса, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз баравари (34 000 000 сўм)гача бўлган миқдор тушунилади.
Учқудуқ туман Адлия бўлими