LOTIN-КИРИЛЛ

Ўғиллар

 

Қишлоқ кўчасига водопоровод суви келаркан деган хушхабар ҳаммани хурсанд қилди. Энди шаҳарликлардек жўмракни бурасанг сув келади. Ана сенга яхши яшаш... Ўша кун келди. Сув ҳамма ўйлагандек хонадонларга эмас уч тўрт ҳовли ўрталаб кўчага кранлар ўрнатилди. Вақти билан узатиладиган сув уйга пақирларда ташиб кирилади. Бундан норизолар ҳам бўлди. Шу кунгача ҳовузини бир ойлик сувга тўлдириб ичаётганлар шукр қилди, “Ҳовуздан ташиб кирганимиздекда, “зато” ҳар кунлик тоза сув ичамиз.... Бундан шукроналикни Салим бобо ва кампири ҳам қилди. Иккови учун трактор олиб келиб ташлайдиган бир ҳовуз сув бир ойдан ошиб ҳам тугамасди. Сув ҳам иссиқда айнирканда... Энди кўча бошидан икки пақир сув олиб кирса бир кунига етиб ортади. Унда-мунда неваралар келиб қолса, сув муаммоси бўлмаса...

- Сувга ҳамма айтган пулни бермаётган экан, маҳалла мажлис қилиб, ҳисоблагич қўйиб, уйинга сувни олиб кир деяпти,- деган гапни чол кўчадан топиб келди. 

- Энди нима қиламиз, Собир деди эрининг ҳурмати учун бош фарзандини исмини айтиб чақирадиган кампир.   

- Нима қилардик биз ҳам уйгача труба торттириб, сувни уйга олиб кирамиз. 

- Қанча пул кетишини биласизми, чол. 

- Кетса бир пенсиянг кетар... 

- Пенсия ҳам ўлсин, унга менга дори-дармон оласизми, невара келинга сарпо суруқ қиласизми. 

Бир миллиондан ошиқ нафақа пули оладиган чол-кампирнинг ҳисоб - китоби уйгача сув келишига етмади. Бир пенсияга сув олиб келишса кейин нима бўлади, ҳар ҳафта учта талаба пул сўрамасада, биз ўқишга кетдик, деган болани бобо-биби қуруқ қўл билан қайтаролмайди. Ҳали олинда ўғли ўғил уйлантиради. Бир нажот - топарман икки ҳовли нарида турадиган катта ўғил Собирда қолди.  

-Собир ўзига сув ўтказиб, бизни ўгай қилиб қўймас, онаси.

- У ҳам қай бирини қилсин , - деди хўрсиниб кампири. 

Салим бобо ва Қурсия биби ҳамма боласини илмли қилди. Худога шукр ҳаммаси ўқимишли. Ўзидан тинди. Бироқ ҳамманинг рўзғори бўлак. Бола чақаси бор. Сени ўқитдим, катта қилдим, деб на она на ота фарзандидан бир нарса сўрамайди. 

- Сизларга ҳам Қобил сув ўтказиб берса бўларди, деган шаъмали гап қилди шу кунларда катта келин. 

- Қобил қачон шаҳаридан кўчиб келса ўзига ўтказиб олар, унга ҳам нима деймиз. Кун ора боласи касал бўлади, ишига комиссия келади. Ишлари яхши бўлиб кетса ўтказар бир кун. Кенжасининг тарафи бўлди она. – Бобонгизга айтдим, яна ҳовузни тўлдирамиз, икки ойга етади. Менга водопровод нима керак. Битта чойим билан овқатимга сув бўлса бўлди. 

 Чол кампирига қаради. Ёшлиги етимликда ўтган бўлсада кампири 70 дан ошибдики, ҳали ориятли.  

 Ҳамманинг уйига 66, 67 хонадонларга ҳам сув кирди. Фақат кўчанинг бошини бошлаб берган 68 хонадонга келмай тўхтади...

...Ҳар тонг саҳарда хонадон олдида бир “Дамас” тўхтайди. Бир бочка туширилб, иккинчиси юкланади. Кейин дуога қўл очилади. “Сувдай сероб бўл, болам ”. Онаси билан отасининг уйига сув олиб кирилмаганидан ҳаммадан кўпроқ иккинчи ўғил куйинди. Ишхонаси ёпилиб ишсиз қолган ўғил эскироқ бўлса ҳам ойлик тўлови камроқ дея бир “Дамас”ни ижарага олди. Киракашликдан ҳам кўра, Дамхўжа трубалари ўтган, трасса ёриғидан онаси-отасига сув олиб келади. 

- Энди сув керак эмас, болам. Қобил уканг, водопроводга труба келтириб ташлади. 

- Она, мен олиб келаётган сув, тоза Дамхўжа суви. Водопроводга ўзимизнинг сувни аралаштиради. –деб мўлтираб қаради, иккинчи ўғил.

- Раҳмат, болам бир йил ташидинг, ўзиям. Энди сенга ҳам қийин. Ишга кириб ол. Олдинку мошинанг бор эди.  

 Ўғилнинг кўзида ёш милтиллади, 

- Қани эди бойроқ бўлганимда водопроводни биринчи сизнинг уйингизга ўзим ўтказиб берардим. Шунда уни ҳар бураганингизда мени дуо қилардингиз. Олган бир йиллик дуом билан икки болам олий ўқув юрти талабаси бўлди. Сизлардан бошқа кимнинг ҳам дуоси ўтарди, менга Онажон! Аммо бу гапларни у онасига гапиролмасди. Йиғлаб юбориши аниқ. Телефонни баҳона қилдида эшикка томон юрди. 

- Сув олиб келмасанг ҳам дуо қилавераман, болам мен ахир онангманку, -деди она. У боласининг дили тубидаги ҳамма ўкинчларни у айтмаса ҳам ўқиб бўлган эди. Чунки она эди.

O'qilgan: 238 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: