LOTIN-КИРИЛЛ

КАСБ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

 

Бир кун жамоадошларимиз билан суҳбатлашиб туриб, беихтиёр қўлига телефон олиб, хабарларга кўз қирини ташлаган ҳамкасбимиз юзида нимтабассум пайдо бўлди. Ҳамма ҳайрон. Ажойиб хабар, дея ўқий бошлади. “Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори. Шанба ва якшанба кунлари республикамиз келинлари учун дам олиш кунлари. “Барча келинлар ота-оналари ҳолидан хабар олишлари, бирор жойга дам олиш учун боришлари мумкин. Бунга қаршилик қилган қайноналар ва уларнинг турмуш ўртоқларига белгиланган тартибда жазо чоралари қўлланилиши ҳақида огоҳлантирилсинлар,” дея ёзиб қўйилган эди. Ҳаммамизнинг юзимизга кулги югурди. Бу ижтимоий тармоқлар орқали келган ҳазиломуз маълумот эди.

Ўйлаб қарасам инсоният матбуот ва оммавий ахборот воситалари орқали берилаётган хабарларни ўқиб туриб гоҳида кулади, гоҳида йиғлайди, гоҳида ажабланади, баъзида ҳайратдан ёқа ушлайди, гоҳида ғазабланади, гоҳида қувонади, гоҳида нафратланади… Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзига тегишли хулосани чиқаради. Тўғри, ҳамма ҳам тўғри хулоса чиқаради, дея олмайман, аммо ўзида қайсидир жиҳатини ўзгартиради. 

Ҳа, дунёқарашимиз кенгайишида, фикрлаш қобилятимизнинг ошишида, дунё ҳамжамиятининг саҳналарида рўй бераётган воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлишимизда, ОАВ вакилларининг ўрни беқиёс! Ҳозирги кунни уларсиз тасаввур қилиш жуда қийин. 

Ушбу йўналишнинг тарихига назар ташласак, ахборотни етказиш жуда оддий кўринишда, бироқ қийин бўлган. Оддий кўринишда деганда, чопарлар хизмат қилган, кабутарлардан фойдаланилган, халқ ичида баланд овозда жарчилар томонидан хабарлар тарқатилган ва ҳоказо. Қийинлиги, узоқ муддатда тарқатилиши билан бирга, қабул қилувчига аниқ етиб бориши ёки бормаслиги, яъни бошқалар қўлига тушиб қолиш эҳтимоллари кўп бўлган. Бир неча кундан бир неча ойларгача чўзилган бўлиши мумкин. Бироқ бугунга келиб ушбу соҳа жуда ривожланди. Албатта бу табиий. Чунки вақт ўтган сари ҳар бир йўналиш оддийликдан мураккабликка қараб бораверади, яъни мукаммаллашади. 

Ҳозирда бу ҳолатни газета, журналларимиз, радио ва телевидение, ҳамда интернет мисолида яққол кўриш мумкин. Ҳар бири ўз ўрнига эга, ҳар бирининг ўз аудиторияси бор. 

Оммавий ахборот воситалари жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий, маданий ва маърифий соҳаларини ёритар экан, инсоният улардан фақатгина тўғри хулосалар чиқара олса, бас!.

Дилором Салимова,

 ШКБ 3-гидрометаллургия заводи 

манънавий-маърифий ишлар 

бўйича инсректори.

O'qilgan: 197 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: