Учқудуқда чет тили сертификатини қўлга киритаётган ёшлар саноғи йилдан йилга ошиб бормоқда. Туманда чет тилига қизиқиш билдираётган ёшларнинг ортиб боришига эса малакали мутахассис ва устозларнинг ҳам сони ошаётганлиги таъсир қилади албатта. 18-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси сифатида ёш авлодга таълим тарбия бериб келаётган Караматдин Зинатдинович ҳам малакали инглиз тили фани ўқитувчиларидан бири.
3 йиллик фаолияти давомида кўплаб шогирдлар етиштирган қатор кўрик-танловларда фахрли ўринларни қўлга киритган бу ёш устознинг ўқувчилари бугун ишончни оқламоқда. Караматдин ўзбек, қозоқ ва рус тилларида дарс ўтиб, инглиз тили ўқув курсида ўқувчиларнинг чет тилларни билиш даражасини ошишига хизмат қилмоқда. 2023 йилда 64 нафар шогирдидан 57 нафари чет тилини билиш даражасини белгиловчи сертификатни қўлга киритган бўлса, биргина декабр ойида 32 нафар ўқувчидан 29 нафари имтихонлардан муваффақиятли ўтди. Тинимсиз меҳнат ва изланиш ортидан эришилаётган бу каби ғалабалар албатта мактабнинг ҳам ютуғи саналади, чунки, чет тилини билиш даражасини белгиловчи сертификатнинг қўлга киритилганлиги, бу олий таълим даргоҳига қадам қўйишнинг биринчи босқичи ҳисобланади. Караматдин каби илмли, салоҳиятли, ҳар томонлама мукаммал бўлган устозни тарбиялаб, халқ корига ярайдиган фарзанд қилиб тарбиялаган Караматдиннинг ота-онасига 18-мактаб жамоаси ўз миннатдорчилигини билдиради.
Учқудуқлик ёшларнинг билимини оширишга хизмат қилаётган Караматдиндек ёш ва билимли устозларимизга омад тилаб қоламиз.