Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан қидирувдаги қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулклари турган жойини аниқлаш, уларга қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида мамлакат бўйлаб самарали ва тезкор қидирув тадбирлари амалга ошириб келмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида жами 430 нафар жисмоний шахслар топилиб, жами 650,5 млн. сўм қарздорликлар ундирилиши таъминланган.Ҳозирда 61 нафар қарздорни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Ушбу шахсларнинг 19 нафари республика ҳудудида яшириниб юрганлиги, 42 нафари эса чет элга турли мақсадларда чиқиб кетганлиги аниқланган.
Биргина, ўтган йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида 48 нафар жисмоний шахслар қидириб топилди.Мисол учун, Учқудуқ туманида яшовчи фуқаро Ф.Р алимент пулларини ўз вақтида тўлаш юзасидан давлат ижрочилари томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан қарздор доимий равишда яшаш манзилини ўзгартириб, алимент мажбуриятини бажаришдан бўйин товлаб келганлиги оқибатида унинг 59,3 млн. сўм алиментдан қарздорлиги йиғилиб қолган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида қарздор жорий йилнинг 4 декабр куни Тошкент вилояти Тошкент туманидан ушлаб келиниб, унга нисбатан қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича туман судига юборилиб, қарздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ қўлланалиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.
Ҳозирда, ижро ҳужжатлари талабларини бажаришдан бўйин товлаб келаётган қарздор жисмоний шахсларни қидириб топиш борасидаги тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
Зокир Эшонқулов,
мажбурий ижро бюроси туман бўлим бошлиғи, 1-даражали юрист.