LOTIN-КИРИЛЛ

Мактаб — билим асоси, тараққиёт пойдевори

     Эртамиз эгалари бўлмиш келажак авлодга  сифатли таълим - тарбия бериб келаётган 20-умумий ўрта таълим мактаби педагогик жамоаси нафақат туманда балки вилоятда ўз ўрни ўз нуфузига эга билим даргоҳларидан бири, десак муболаға бўлмайди.

    Илм ўчоғида 2000 нафарга яқин ўқувчига 141  нафар олий маълумотли педагог ходимлар таълим-тарбия бериб келмоқда.  Уларнинг 56 нафари олий 38 нафари биринчи тоифали ўқитувчилардир. Жорий ўқув йилида 249 нафар ўқувчи 1-синфга қабул қилиниб, бу борада туман мактаблари орасида пешқадамликни қўлдан бермаётир.

“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвонига эга мактаб директори Насиба Рўзиева   жамоани  бир мақсад сари бирлаштириб, таълим сифатини янада оширишга бор билим ва салоҳиятини сафарбар қилиб келаётган тажрибали раҳбарлардан.

20 нафар хорижий тил фани ўқитувчиларининг барчаси C1 даражадаги халқаро ва миллий сертификатга эга. Бунинг натижасида  ўқувчиларининг  тил билиш даражаси мунтазам ортиб бормоқда. 10-11-синф ўқувчиларининг 30 нафарида миллий ва халқаро сертификатларнинг борлиги фикримизнинг яққол  далилидир.

     Шунингдек, 6 нафар информатика, 3 нафар математика фани ўқитувчилари ҳам халқаро даражадаги сертификатга эгалик қилишади. Ўтган ўқув йилида 4 нафар ўқитувчи вазир жамғармаси устамаси совриндори бўлди.  Айтиш жоиз бўлса,  мактаб  ўқувчиларининг билим ва ўзлаштириш кўрсаткичлари бўйича  вилоят ва  республика рейтингида юқори поғоналардан ўрин олган.

2023-2024-ўқув йилида 9-11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Фан олимпиадаси”нинг туман босқичида 41 нафар ўқувчи фахрли ўринларни қўлга киритган. Вилоят босқичида эса 13 нафар ўқувчи, уларнинг 5 нафари биринчи ва иккинчи,  8 нафари тўртинчи ва бешинчи ўринларни қайд этди.

    Эътиборлиси, икки йилдан бери Президент соврини учун ўтказиб келинаётган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” кўрик-танловининг вилоят босқичида ғолибликни қўлдан бермай келмоқда. Инглиз тили фани ўқитувчилари  Тўйбиби Қадамова ва Муқаддас Музаффарова раҳбарлигида 5 нафар инглиз тили билимдонлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида таълим саёҳатида бўлиб қайтдилар. 7 кун давом этган таълим саёҳати ўқувчи-ёшларнинг инглиз тилини  чуқур ўзлаштиришга бўлган қизиқишларини янада оширди, дейиш мумкин.

   Икки йиллик танлов жамғармасининг 700 млн. сўм маблағи ҳамда Оpen budget портали орқали ғолиб, деб топилган лойиҳаларга  берилаётган пул ҳисобидан мактабнинг моддий техник базаси мустаҳкамланмоқда. Энг сўнгги русумдаги жиҳозлар келтирилган. 44 та электрон доска, 26 дона моноблок компьютерлари, фаоллар зали учун 6 м2 катталикдаги LED экран, янги парта ва стуллар шулар жумласидандир.

    Албатта, эришилаётган салмоқли натижалар ортида педагогик жамоанинг машаққатли меҳнати мужассам!  Зотан, илм ўчоғида ҳар бир болага сифатли таълим-­тарбия бериш, уларни қўллаб-қувватлаш, иқтидор ва қобилиятини руёбга чиқаришга етарли шароит яратиб берилгани ўқувчи-ёшларнинг интилишларига саодат, ютуқларга қанот  бермоқда.

Фарида Ботирова,

20-мактабнинг  ММИБДЎ.

O'qilgan: 356 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: