LOTIN-КИРИЛЛ

КОРХОНА ИШЧИЛАРИНИНГ МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ – МУҲИМ МАСАЛА!

    Меҳнат муҳофазаси бу инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилятининг сақланишига қаратилган тадбирлардир. Зеро, меҳнат қилувчи шахснинг хавфсизлиги, саломатлиги, меҳнат қилиш қобилиятини ҳимоялаш, соғлом меҳнат шароитлари яратиш, касб касалликлари юз бериши хавфининг олдини олиш, ишлаб чиқаришда жароҳатланишларга йўл қўймаслик меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунда белгилаб қўйилган.

Юртимиздаги барча ишлаб чиқариш корхоналарида бўлгани каби Шимолий кон бошқармасида ҳам “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ аҳамиятга молик ишлар олиб борилмоқда. Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги  бошлиғи Азим Жумаев билан суҳбатимиз шу хусусда бўлди.

   -Корхонада ишчи-ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш  борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

-Навоий КМК хавфли ишлаб чиқариш объектларидан бири бўлиб, меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлигига риоя этилиши доимий назорат олинган. Мониторинг юритилади. Аввало, ходим то ишга қабул қилингунича тиббий текширув ва ўқув жараёнларидан ўтади. Фавқулодда вазиятлар, ёнғин хавфсизлиги хизмати мутахассислари томонидан амалдаги қонун ва низом талаблари асосида махсус ўқув курсида ўқитилади. Ишга қабул қилинганлиги тўғрисида буйруқ чиққанидан сўнг, 15-30 кун давомида ўқув-курс  комбинати малакали устозлари томонидан меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича дастлабки билимларни эгаллайди. Шундан сўнг, корхона раҳбари томонидан малакали ходимга  бириктирилиб, тажриба амалиётини ўтайди.  Имтиҳон натижасига кўра, ишга чиқишга рухсатнома берилади. Корхонада ишлаётган барча ходимларнинг хавфсизлиги биринчи галдаги муҳим масала сифатида қаралиб, меҳнат муҳофазаси қатъий назоратга олинган.

- Ишчи-ходимларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлик даражаси қандай?

-Жорий йилнинг 10 ойи давомида  98 турдаги умумий қиймати 2 млрд. 382 млн. сўм маблағ ҳисобидан мавсумий сифатли махсус кийимбош ва ҳимоя воситалари билан таъминланган. Шунингдек, ишни бошлашдан олдин участка бошлиғи, уста, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги муҳандислари иштирокида   меъёрий ҳужжатлар билан таништирилади.

-Меҳнат муҳофазасида ахборот технологияларнинг ўрни ҳақида маълумот бериб ўтсангиз?

-Барча бўлинмаларда замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланган ўқув синфлари ташкил этилган. Биргина, Автомобил транспорти бошқамаси мисолида айтадиган бўлсак,  16 ўринга мўлжалланган ўқув хонаси фаолият юритади. Инсон омили  аралашувисиз самосвал ҳайдовчиларини имтиҳон қилишда ўқув-машқ симулятори  катта аҳамиятга эга.

-Ходимларнинг саломатлиги сақлашга оид ишлар тўғрисида ҳам тўхталиб ўтсангиз?

-Моддий бойлик яратувчи ҳар бир ишчи-ходимнинг соғлигини сақлашга  муҳим масала сифатида қаралади, албатта. Улар учун махсус ювиниш хоналари ишлаб турибди, бу ерда вақти-вақти билан зарарсизлантириш  ишлари олиб борилади. Меҳнат шароити зарарли ва хавфли ишлаб чиқаришларда, шунингдек ўта ноқулай ҳароратли ёки ифлосланишлар билан боғлиқ шароитларда  меҳнат қилувчиларга сут ва сут маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқатнинг  берилиши фикримизнинг далилидир.

“Тонг”, 3-гидрометаллургия заводи,  “Шарқий”  ва “Даугизтау” очиқ усулда қазиб олиш конларида жойлашган  ошхоналар фаолияти назоратга олинган. Корхона  томонидан бу мақсадларга жами  26 млрд. 430 млн. сўм маблағ ажратилган.

Ходимларнинг меҳнат шароитларидан келиб чиқиб, йилида бир ёки икки марта бепул профилактик кўрикдан ўтказилади. Республика ҳудуди ва хорижий давлатларида жойлашган сиҳатгоҳ ва соғломлаштириш марказларига саломатлигини тиклаш ва дам олиш учун йўлланмалар берилади. Жорий йил бошидан ходимлар учун 2 122 та йўлланмалар ажратилиб, бу мақсадларга  8 млрд. 700 млн. сўм сарфланди.

Яна бир эътибор бериладиган жиҳат, ҳар йили ШКБ бўлим ва бўлинмалари ўртасида “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш” юзасидан кўрик-танлов ташкил этилмоқда. Бу йилги танловда  3-гидрометаллургия заводининг йирик майдалаш цехи  “Намунали бригада сменаси” йўналишиди ғолибликни қўлга киритиб 80 млн. сўм,  “Шарқий” очиқ усулда қазиб олиш кони 2-сонли бурғулаш ишлари участкаси 29-гараж бурғулаш ускунаси бригадаси “Намунали бурғулаш ускунаси бригадаси”,  йўналишида совриндор бўлиб 41 млн. сўм миқдорида моддий рағбатлантирилди.

Суҳбатни Агабек Атаниязовёзиб олди.

O'qilgan: 325 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: