LOTIN-КИРИЛЛ

БРИТАНИЯГА САЁҲАТ БИЗГА БЕРИЛГАН  ИМКОНИЯТ ВА ИШОНЧДИР!

   Икки йилдан буён хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши, деб топилган мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари Буюк Британияга саёҳат қилмоқда. Қувонарлиси, улар орасида вилоятимиз шаънини ҳимоя қилиб танловнинг республика босқичида фаол иштирок этган 20-мактаб жамоаси ҳам бор. Куни-кеча илм даргоҳининг совриндор ўқувчилари ўз устозлари билан Англиянинг турли шаҳарларида таълим саёҳатида бўлиб қайтдилар.

Муқаддас Музаффарова – 20-мактаб инглиз тили фани ўқитувчиси:-

     Биз ушбу танлов ортидан ўз билим ва салоҳиятимизни намойиш этиш билан бир қаторда, ўрганганларимизни яна бир бор мустаҳкамладик. Албатта  икки йилдан бери бу танловда ғалаба қозониш осон бўлмади. Бунинг ортида бизнинг тун-у кун қилган меҳнатимиз ва тинимсиз ўтказилган машғулотлар самараси мужассам. Бизга берилган бу имконият ортидан кўпчиликка орзу бўлган мамлакатда саёҳат қилиш бахтига муяссар бўлдик. Темза дарёси бўйидаги кема саёҳати эса эртакнамо кайфият улашди. Мен ўйлайманки, бу каби танловлар нафақат имконият балки бизга билдирилган улкан ишонч ҳамдир.

 Дониёр Кузиев 20-мактаб ўқувчиси

     Таълим саёҳати давомида Кембриж, Лондон, Винзор, Оксфорд каби машҳур шаҳарларда бўлиб, у ерда инглиз тенгдошларимиз билан ўтказилган учрашувларда мулоқот қилдик. Буюк Британия маданияти ва тарихи билан боғлиқ тадбирларда иштирок этиб, таълим ва маданиятимиз ўртасидаги ўхшашлик ва фарқлар хусусида инглиз тилида суҳбатлашдик. Ёшлар ўртасида тил ўрганишга бўлган қизиқишнинг нақадар баланд эканлигига яна бир бор амин бўлдим. Инглиз тилида равон сўзлашаётган тенгдошларимдан, бунга имкон яратиб берган юртимдан  ва Юртбошимдан фахрландим!.

Фарзона Самадова– 20-мактаб ўқувчиси

    Англия таълим жараёнларини бевосита кузатувчиси бўлиб қолмасдан, балки таълим жараёни иштирокчиси сифатида “Ардмор” тил ўқитиш мактабида таҳсил олдик. У ерда нафақат тил кўникмаларимизни оширдик, балки малакали тренер ўқитувчилар томонидан берилган фойдали билимларга эга бўлдик. Бизнинг таълим тизими билан ўхшашликлари кўп бўлган ушбу даргоҳда олган билим ва кўникмаларим умрим давомида менга кўп бора ас қотишига ишонаман.


  Самадбек Рахимов – 20-мактаб ўқувчиси

     Кембриж, Оксфорд университетлари фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида уюштирилган саёҳат давомида бу даргоҳлардаги кутубхоналар фонди билан яқиндан танишдим. Ноёб дурдоналар жамланган кутубхонада адабиётларни варақлар эканман шу даргоҳларда таълим олиб, юртим равнақига ҳисса қўшадиган малакали кадр бўлишни мақсад қилдим. Биргина, тил ўрганиш ортидан менга берилган бу имконият менга келажак касбимни аниқлаб олишимда туртки бўлди.

Сухроб Мирзақулов20-мактаб ўқувчиси

     Англияга қилган ташрифимиз биз учун нафақат таълим олиш ва саёҳат қилиш, балки кўплаб дўстлар орттириш имконини ҳам берди. Гарчи бир мамлакат фарзадлари бўлсакда биз билан саёҳат қилган 70 дан ортиқ тенгдошларимдан жуда кўп нарса ўргандим. Англиялик тенгдошларим билан эса мамлакатларимиз тарихи хусусида фикр алмашдим. Шу ўринда айтишим керакки, Европа мамлакатларидан бирига бўлган бу ташрифимизни, устозларимиз ва ота-онамиз  ишончини оқлашга қўйилган дастлабки қадам, деб биламан!.

Самир Ҳасанов20-мактаб ўқувчиси

    Лондонда саёҳат давомида мен учун энг унутилмас жиҳатлардан бири Буюк Британияда машҳур бўлган, суратларда ёки видеоларда кўрганим  “Лондон кўзи”, “Биг-Бен” ва “Тауер”кўприклари каби машҳур иншоотларни бевосита томоша қилиш бўлди. Қироллик қароргоҳи бўлмиш Bukingem саройиниг салобати эса бутун умр хотирамда қолиши шубҳасиз.

     Биргина билим ортидан чет мамлакатга саёҳат қилиш бахтига эришган бу каби ўқитувчи ва ўқувчиларимиз билан суҳбатда уларнинг дунёқараши нақадар кенглиги ва бу имкониятни яратиб берган юртига бўлган муҳаббатини, ҳар бир сўзининг сўнгида билдирган шукроналик сўзларидан англаб олиш қийин эмас албатта.

O'qilgan: 261 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: