LOTIN-КИРИЛЛ

Гельминтозлар ҳақида биласизми

     Учқудуқ туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат  саломатлиги бўлимининг Паразитология лабораторияси томонидан  2-10 ёшли болалар ўртасида гижжа касалликларини олдини олиш ва саломатлигини сақлаш бўйича Дегельминтизация тадбирларини ўтказиш мақсадида гелминтоздан сақланиш бўйича тавсиялар

Гельминтозлар профилактикаси учун эcлатмa

 Гeлминтозлap - инсон организмида яшаб, унинг соғлигига жиддий зарар келтирувчи паразит чувалчанглap-гижжaлap томонидан кўзғатиладиган бир гурух касалликлар хисобланади.

           Юқиш йўллари:

- мулоқот-маиший юқиш йўли - ифлос, тоза ювилмагaн қўллаp opкaли;

- озиқ-oвқат орқали юқиш йўли - ювилмаган мева-сабзавотлар,кўкатлар, очик сув хавзаларининг суви ва бошқа термик ишлов берилмаган озиқ-овқат маҳсулотлари орқали;

- кам холатларда хаво-чанг орқали гельминтозлap тухумларини ютиш ёки нафас олиш йўли орқали.

   Гельментлар билан зарарланганлик белгилари

-Ўзини ёмон хис килиш,кучcизлик, заифлик, тез чарчаб қолиш, юқори жиззакилик, cepжaxллик;

-aллeprик peaкциялap(тошмалар);

-иштаханинг пасайиши ёки аксинча доимий очлик хиссининг бўлиши;

-кориндаги оғриқлар, метеоризм ва бошқа диспепсик ўзгаришларнинг бўлиши;

-таъм сезиш хиссининг ўзгариши;

-баъзида тана xapopатининг кўтарилиши;

-юқори нафас йўлларининг зарарланиши, қуруқ йўтал, хансираш, Haфac eтишмовчилиги;

-мушакларда ва бўғимлардаги оғриқлар.

        Оддий шахсий ва жамоавий гигиена қоидаларига амал қилиш билан  бу касалликларнинг олдиии олиш мумкин:

-овқатланишдан олдин, хожатхонага киргандан кейин, кўчадан келгандан кейин, хайвонлар билан мулоқотдан сўнг ва тупроқ билан боғлиқ ишлардан кейин кўлларни яхшилаб совунлаб ювиш;

-Xом холатда истеъмол қилинадиган кўкатлар, меваларни 5-10 дақиқа оқиб турувчи сувда ювиб кайноқ сувда чайиб олиш;

-яхшилаб қайнатилган ва қовурилгаи гўшт ва гўшт махсулотлари, балиқ ва балиқ махсулотарини истеьмол қилиш:

-кайнатилмаган сувларни, айникса, очиқ сув хавзаларидаги сувларни қайнатмасдан истеъмол қилмаслик;

-яйловларга, хайвонлар сув ичадиган сув хавзаларига яқин жойлардаги ифлосланган чучук сув хавзаларида чўмилмаслик;

-дезинфекцион воситалар билан доимий равишда хоналар ичида нам тозалаш ишарини олиб бopиш:

-гилам, юмшок ўйинчоқлар, кўрпа ва ёстиқлар, тўшакларни чанг юттич билан тозалаш ва очик хавода шамоллатиш;

-ўрин чойшаб-оқликларини ва ички кийимлар тозалигига эътиборни кучайтириш, уларни ювилгандан кейин дазмоллаш, ўзининг караватида ухлаш, бошкаларнинг шахсий гигиеник воситаларидан фойдаланмаслик:

-унитазлар, кечки тувакларни дезинфекцион воситалар билан ювиш ва устидан кайноқ сув қуйиш;

-уй хайвонларини ўз вақтида гельминтоз касалликларидан даволаш, уй хайвонларини гельмпнтоз касалликлар билан касалланишини олдини олиш:

-ўғит сифатида хайвонларнинг янги нажас/гўнгларини ишлатмаслик,             фақат  чиритиш ишлари ўтказилганлан сўнг фойлаланиш керак.

 ЭСЛАТМА!!!

 

       Ушбу қоидаларга мунтазам риоя қилиб борилса гижжа касалликларини олдини олган бўламиз. Соғлигингиз ўз қўлингизда эканлигини ўнутманг.

O'qilgan: 356 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: