Янги йил байрами олдидан туман марказида ва олис овулларида ҳам арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилган. Бунда асосий эътибор аҳоли байрам дастурхонинг тўкин бўлишини таъминлаш, сифатли ва арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш шунингдек нарх-наво кескин ошиб кетишининг олдини олишга қаратилган.
Бугун “Кокпатас” маҳалласида ўтказилган кўчма байрам ярмаркасида сифатли ва сархил мева, сабзавот ва полиз экинлари, шунингдек, 20 дан ортиқ турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харидорларга тақдим этилди. Ушбу ташаббус орқали олис манзилларда яшовчи аҳоли вакилларига бир қатор қулайликлар яратиш билан бирга нархларнинг асоссиз равишда оширилишининг олди олинмоқда.
Маҳалла аҳолисининг узоғини яқин қилувчи бундай кўчма дўконларни туманнинг бошқа олис манзилларида ҳам ташкиллаштириш кўзда тутилган.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ