Бугун Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг навбатдаги етмиш еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг барча ўринбосарлари, барча сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, тегишли ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Мажлисни туман ҳокими, Кенгаш раиси С.Хамроев бошқариб борди.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман “Иссиқлик манбаи” ДУК раҳбари Бахтиёр Элмуродов сўзга чиқиб, туманда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга доир амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳисобот бериб қуйидагиларни таъкидлаб ўтди.
Кўп квартирали уйларни бошқаришни янада такомиллаштириш асосида сифатли коммунал хизматлар кўрсатишни ташкил қилиш ҳамда кўп квартирали уйдаги умумий мол мулкни ва унга туташ ер участкасини талаб даражасида сақлаш, мулкдорларга кўрсатиладиган хизмат турларини кўпайтириш мақсадида бошқарув сервис ташкилотини ташкил этиш мақсадида Учқудуқ туманидаги 6 та уй-жой мулкдорлари ширкати фаолияти тугатилиб, 305 та кўп қаватли уйлардаги 7882 та хонадонлар, 6 та Бошқарув Сервис компаниясига бириктириб берилди. Хозирги кунда БСКда 96 та ходим томонидан ахолига коммунал хизматлар кўрсатилиб келинмоқда. Ахолидан йиғиладиган мажбурий бадал миқдори 1м2 га (1080) сўмдан 1600 сўмгача қилиб белгиланган. 2023 йил Учқудуқ туманида 25 та кўп қаватли уйларни таъмирлаш ишлари амалга ошириш режалаштирилган бўлиб бу ишларни амалга оширишга 992.млн сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган, бу маблағларнинг 491 млн сўми БСК маблағидан, 501.млн эса Республика бюджет маблағларидан сарфланиши режалаштирилган.
Кун тартибидаги масала юзасидан туман депутатлари, аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва муаммоларни ҳал этиш бўйича сўзга чиқиб, иситиш тизими бўйича аҳоли хонадонларида олиб борилиши лозим бўлган ишлар юзасидан таклиф бирдириб ўтдилар.
Шундан сўнг, туман газ бўлими раҳбари Зулфиқор Мўминов сўзга чиқиб, туманда келгусида газ етказиб бериш бўйича муаммолар бўлмаслигини, аҳоли томонидан газдан иситиш мақсадида фойдаланмаслик юзасидан тўғри тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича таклифини билдириб ўтди. Депутатлар томонидан газ босимидаги ўзгаришлар натижасида юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида, босимдаги ўзгаришлар тўғрисидаги эълонларни расмий саҳифалар ва ижтимоий тармоқларда ёритиб бориш бўйича таклиф киритилди. Туман газ бўлими раҳбари томонидан жорий йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида қуйидагилар маълум қилинди.
Учқудуқ ГРС дан Учқудуқ шаҳрига қадар 5 км масофаси газ қувурларини бўёқлаш режалаштирилган бўлиб, амалда 5,5 км режага нисбатан 108 % бажарилган. 2 км Газ қувурларини босим остида синаш ва тозалаш режалаштирилган бўлиб, амалда 3,2 км режага нисбатан 150,7 % бажарилган. 8 дона Газ ёпқичларини тафтишдан ўтказиш, 8 дона Газ ёпқичларини бўёқлаш, 2 дона Манометрларни қиёслаш кўригидан ўтказиш, 5 дона Газголдер ускуналарини бўёқлаш ишлари, 10 дона Газголдер ускуналарини тафтишдан ўтказиш, режалаштирилган бўлиб, ҳозирда ишлар тўлиқ якунига етказилган. Шунингдек 14 дона газ тақсимлаш қурилмаларини ревизия килиш режалаштирилган бўлиб амалда 14 дона режага нисбатан 100 % бажарилганлиги айтиб ўтилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан туман электр тармоқлари бўлими бошлиғи Молдабек Абдукаримов сўзга чиқиб, туманда 2023 йил давомида таъмирлаш ва қуриш режалаштирилган трансформаторлар тўғрисида ахборот бериб, аҳоли ва бюджет ташкилотларининг электр энергиясидан фойдаланиш ҳолати, қарздорлиги ва тежаб ишлатилганлиги тўғрисида маълумот бериб ўтди. 240км электр узатиш тармоқларини жорий таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, амалда 240км ишлар бажарилган режага нисбатан 100%. 31,2км лектр узатиш тармоқларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб амалда, 31,4 км ишлар бажарилган режага нисбатан 101%. 30дона трансформатор пунктларини жорий таъмирлаш режалаштирилган бўлиб амалда 30 дона трансформатор пунктларини жорий таъмирлаш ишлари бажарилган режага нисбатан 100%. 16дона трансформатор пунктларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб амалда 16 дона трансформатор пунктларини мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилган режага нисбатан 100 %. Шунингдек 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида электр тармоқ ва ускуналарни мукаммал таъмирлаш ишларини бажарилиши бўйича 4 та биригада ташкил этилган бўлиб ушбу биригадалар учун 20 нафар ходим шундан 4 таси инженер техник ходимлар, 16 таси электромонтёр ходимлар ҳамда 1 дона махсус техника, биригадалар учун 4 дона автомашина ажратилганлиги тўғрисида ахборот бериб ўтди.
Кун тартибида муҳокама қилинган биринчи масала юзасидан депутатлардан Т.Шукуров, М.Камолова, Р.Қодирова, Г.Алланова ҳамда У.Давидовлар музокараларда сўзга чиқдилар.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан туман ИИБ бошлиғи Аристанғали Райханов сўзга чиқиб, туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш юзасидан 2023 йил 11 ойи давомида олиб борилган ишлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар тўғрисида ахборот берди. Туманда жиноятчиликни “маҳаллабай” жиловлаш, аҳолининг кунлик ижтимоий муаммоларини “хонадонбай”, “фуқаробай” ҳал этиш бўйича янгича ишлаш тизими ҳақида тўхталиб, туманда содир этилган жиноятларнинг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таққосалама таҳлилини ўқиб эшиттирди. Қайд этилган жиноятларга кўра ўғрилик, 44,4 %(9/13)га, фирибгарлик 125 %(4/9)га, товламачилик 100 % (0/1), безорилик 100% (1/2) номусга тегиш 100% (0/1) га ошганлиги тўғрисида маълумот берилди. Туманда жиноятчиликни камайтириш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи тадбирларни ошириш бўйича таклифлар берилди.
Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгашининг навбатдаги етмиш еттинчи сессияси кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва ижрога қаратилди.
УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.