LOTIN-КИРИЛЛ

Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ.

 

   Коррупция нима?                                   

 “Коррупция- шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиши”.

 Коррупция атамаси лотинча “Оруптион” сўзидан олинган бўлиб, пора бериб сотиб олиш, ахлоқий бузилиш деган маъноларни билдиради. Мансабдор шахс томонидан унга берилган мансаб ваколатлари ва ҳуқуқлардан, шунингдек шу билан боғлиқ расмий нуфуз мақомидан, имкониятлар ва алоқаларидан ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаб қонунчилик ва ахлоқ қоидаларига зид равишда фойдаланишини англатади.

Коррупция ҳар қандай давлат ва жамият ривожига жиддий салбий таъсир кўрсатувчи хавфли омил, барча мамлакатларга таҳдид солувчи мураккаб ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳодисадир.

Ушбу омил сабабли давлатнинг ривожланиши секинланиб, ҳукумат тизими ишдан чиқади. Ҳатто қонун устуворлигига салбий зиён етказади. Шу сабабли унинг таъсири остида инсонларнинг ижтимоий адолатга ва давлат органларига ишончи йўқолади. Ҳар қандай жамият учун ушбу жиноятга қарши курашиш энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. 

 Жамият ривожига хавф солувчи коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш ер юзидаги барча давлатларда ҳамиша ва ҳамма замонларда бўлган. 

Қурони каримда ҳам порахўрлик бевосита таъқиқланади: “Бир бирларингизни молларингизни ботил йўл билан еманг. Билиб туриб одамларнинг молларидан бир қисмини ейишингиз учун уни ҳокимларга гуноҳкорона ташламанг”- деб таъкидланади. (Бақира сураси, 188)

Қадим замонлардаёқ ушбу иллатга қарши қаттиқ жазолар белгиланганига қарамасдан, бу ҳамиша ҳам кўнгилдагидек натижа бермаган. Шу сабабли ушбу иллатни олдини олиш учун нима қилмоқ керак, деган доимий савол пайдо бўлади.

 Коррупциянинг қамрови кенг бўлиб, у жамиятнинг айрим қатламлари, тоифалари, гурухлари кундалик фаолиятига айланиб, ўзаро бир-бирига боғланиб кетганлигидан кўз юмиб бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент сифатида имзо чеккан энг биринчи ҳужжат бу “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўлди. Ушбу қонун меъёрларининг самарали ижросини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида Президентнинг 2017 йил 2 февралдаги қарори билан “2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури” қабул қилинди. Дастур доирасида қатор қонун лойиҳалари ишлаб чиқилди, мавжудлари инвентаризациядан ўтказилди. Сўнги йилларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилди. Фармоннинг туб моҳиятига эътибор қаратадиган бўлсак, коррупцияга қарши 

нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва давлат ташкилотлари, балки жамоатчилик назорати институти имкониятидан ҳам кенг фойдаланиш белгилаб қуйилганини кўришимиз мумкин. Мазкур фармон жамиятда адолатлилик ғояси, барчанинг қонун олдида тенглиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги муҳим ҳужжат бўлди. Республикамизда ушбу жиноятга қарши курашиш соҳасида мақсадли сиёсат олиб борилмоқда. Ушбу соҳада қонунчилик асосларини такомиллаштириш, давлат органларининг, жамиятнинг очиқлигини таъминлаш, ахборотлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда.

Агар қонун ҳаётда ишламаса, унинг бир неча варақ оддий қоғоздан фарқи қолмайди. Шундай экан коррупция иллатидан қутулиш, ислоҳотларни унинг чангалидан озод этиш ҳақида ҳаммамиз ўйлашимиз, бунинг заруратини ҳар биримиз юрагимиздан ҳис қилишимиз, унга қарши қатъий курашишимиз керак. Иқтисодиётни инвестиция киритилган, “пул ишлайдиган”, “ёғли” тармоқларига ўрнашиб олган, “коррупция халқаси” миллий тараққиётимизнинг душмани, жамоат назорати эса уларга қарши курашда ожизлик қилаётгани ҳам афсуски мавжуд. Мамлакатда коррупция, меҳнат қилмасдан пул топиш ва тез бойиб қолиш механизмлари, ишланган усуллари “занжири” узиб ташланмас экан, давлатимизнинг ҳар қандай сиёсий, иқтисодий ислоҳотини ҳаётга олиб кириш, халқни фаровон қилиш вазифаси қоғозда қолиб кетаверади.

Коррупция балосидан, ислоҳотларни унинг чангалидан озод қилиш ҳақида ҳар бир фуқаро юрагидан ўтказиши, унга қарши қатъий курашиши керак. Бу курашни кундалик ҳаётимиздаги оддий ҳолатлардан бошлашимиз лозим. Жумладан; шифокордан яхшироқ маслаҳат олиш, навбатни тезлаштириш, талабанинг рейтенг дафтарчасига яхши баҳо қуйдириш сингари вазиятларда ўзимизни муносиб тутишимиз лозим бўлади. Баъзида кўз ўнгимизда содир бўлаётган қонун бузилишларга бефарқ бўлмаслигимиз, иддалаб кетаётган иллатларни кўриб, кўрмасликка олмаслигимиз, ҳар қандай ҳолатда лоқайд муносабатда бўлмаслигимиз бу бизнинг барчамизни фуқаролик бурчимиздир.

 Коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига қарши курашишни биз энг аввало ўзимиздан бошлашимиз лозим. Бунинг учун эса ҳар қандай шахснинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти етарли даражада шаклланган бўлиши даркор.

                                                        Учқудуқ туман Кенгаши депутати 

                                                           Камолова Мубина Бахшуллаевна

O'qilgan: 407 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: