Бугун мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган тиббиёт соҳасида ҳам кўплаб ибратли ишлар, улкан вазифа ва мақсадлар амалга оширилаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Жумладан, “НКМК жамғармаси” давлат муассасаси “Учқудуқ” ҳудудий бошқармаси №2-тиббий санитария қисмида ҳам сўнгги йиллардаги ўзгаришлар шубҳасиз, соҳа жонкуярларининг фидойилиги самарасидир.
№2-тиббий-санитария қисми “НКМК” АЖ Шимолий кон бошқармаси, “Навоийуран” ДК “Учқудуқ” ишлаб чиқариш майдони, “НКМК жамғармаси” ДМ “Учқудуқ” ҳудудий бошқармаси таркибидаги бўлинмалар ҳамда “Иссиқлик манбаи” ДУК, “Ҳудудгаз” таъминоти туман бўлими, мактабгача ва мактаб таълими ташкилоти, ободонлаштириш бошқармалари ходимларига уларнинг фарзандларига ҳамда нафақахўрларга тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.
Бугунги кунда 488 нафардан ортиқ ишчи-ходим ишлаб келаётган муассасада 85 нафар шифокор, 255 нафар ўрта, 93 нафар кичик тиббиёт ходимлари 55 га яқин бошқа соҳа ходимлари фаолият олиб боради. Тиббий-санитария қисмида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни муносиб йўлга қўйиш баробарида, шифокорларнинг малака тоифаси йилдан йилга яхшиланиб бормоқда. Бугунги кун ҳолатида шифокорларнинг 56% дан ортиғи малака тоифасига эга.
Шифо масканида Учқудуқ туман аҳолиси ва меҳмонларига кўрсатиладиган хизмат турларидан келиб чиқиб, пуллик тиббий хизмат кўрсатиш ҳам йўлга қўйилгани аҳамияли.
Ҳозирда асосий эътибор, муассаса моддий-техника базасини яхшилашга қаратилган бўлиб, 2019 йилдан бошлаб НКМК маблағлари ҳисобидан маънан эскирган тиббий асбоб-ускуналар босқичма босқич янгиланмоқда. Аксарияти юқори технологияли тиббий ускуналарга алмаштирилмоқда. Бу эса беморларни қисқа вақт ичида текшириш, аниқ ташхислаш ва ўз вақтида даволаш имконини бермоқда.
Жумладан, клиник лаборатория учун Германиянинг "НUМАN" компаниясида ишлаб чиқарилган лаборатория ва диагностика ускуналари харид қилиниб, лаборатория синовлари халқаро стандартларга мувофиқ бажариб келинмоқда. Шунингдек "FABIUS" наркоз қурилмаси, жонлантириш бўлими учун "SABINA" юрак мониторлари харид қилинди. Портатив ЭКГ аппарати беморларни уйда электрокардиограмма қилиш имконини бермоқда. Марказий стерилизация бўлимига ўрнатилган ГК-100-3 русумли стерилизатор ва Аквадистиллатор (лотинча) эса тиббий асбобларни юқори даражада стерилизация қилишда қўл келмоқда.
Стоматология поликлиникасига 5 та замонавий стоматологик кресло олинган. Мутахассислар мазкур креслолар ва унга бириктирилган ускуналарнинг юқори технологик самарадорлигини қайд этишмоқда. Поликлиникада ўрнатилган ультратовуш қурилмаси қорин бўшлиғи ички аъзолари касалликларини аниқ ташхислаш имконини бермоқда. Охирги йилларда катталар поликлиникаси оториноларингология хонасига олиб келинган янги тиббий ускуналар ҳам ташхислашда аниқлик тезкорлик ва қулайликларга сабаб бўлди. Профилактик кўрик вақтида қаттиқ шовқин таъсирида пайдо бўладиган касалликларни осон аниқлашга эришилди. Ушбу тиббий ускунанинг фойдали томони шундаки, эшитиш билан боғлиқ касалликларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида даволаш орқали, ишчиларнинг касаллик оқибатида бутунлай эшитмай қолиш ҳолатларининг олди олинади.
Марказий стерилизация бўлимига лаборатория синовлари пайтида барқарор ҳарорат сақлаб қолиш учун ТСО-1/80 СПУ русумли электро термостат (лотинча) қуритиш шкафи, иситиш плитаси келтирилган. Бу ускуналар лабораторияда амалга оширилаётган ишлар сифатини оширади, албатта.
Физиотерапия хонасида ўрнатилган 7 та ВТЛ-400 ва ВТЛ-600 русумли қурилмалар ёрдамида бажариладиган муолажалар комбинациялашган даволаш самарадорлигини сезиларли даражада оширмоқда.
Нафас олиш тизими касалликлари билан оғриган беморларни ташхислашда янги рақамли сканерловчи "Проскан-2000" (лотинча) флюорографик қурилманинг ўрнатилиши DT-570 рақамли рентген аппарати билан жиҳозлангани жуда аниқ ва информацион натижа бермоқда.
Бундан ташқари, 2021-2023 йилларда «CORSIX-R32» портатив рентген аппарати, портатив УЗИ аппарати, 2 дона хирургик коагулометр (лотинча), гемоконтакт (лотинча), анализатор, барокамера (лотинча), портатив плазмофорез (лотинча) аппарати, 2 дона дефибрилятор (лотинча), 4 дона тиббий отсос (лотинча), 3 дона кардиомонитор (лотинча), чақалоқлар ИВЛ сипап (лотинча) аппарати, венавизор (лотинча) ускунаси харид қилинди.
№2-Тиббий-санитария қисми тасарруфида 10 та тиббий пункт мавжуд бўлиб, корхонанинг асосий ишлаб чиқариш корхоналарида жойлашган. 1- Автокорхона, Темир йўл цехи, Геотехнологик кони, Сульфат кислота ишлаб чиқариш цехи, 3-гидрометаллургия заводи, Автомобиль транспорти бошқармаси, “Шарқий” кони, “Даугизтау” кони ҳамда “Калчиктау” конида жойлашган тиббиёт пунктларида кечаю–кундуз 50 дан ортиқ малакали фельдшерлар ишчи-ходимлар соғлигини назорат қилаётир.
Жорий йил давомида поликлиникада 20 мингга яқин бемор ва фуқаролар қабул қилинади, уйларга бориб хизмат кўрсатилади. 12 мингдан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари ишчилари профилактик кўрикдан ўтказилади. Бу эса касб касалликларини олдини олишда ва касалликларни эрта аниқлашда муҳим аҳамиятга эга.
Даволаш-диагностика хизмати ўз ичига қуйидаги хизматларни қамраб олган. Жарроҳлик, ички касалликлар, туғруқхона, болалар бўлими, юқумли касалликлар, жонлантириш-интенсив даволаш бўлими, паталогик - анатомия бўлими, функционал ташхислаш бўлими, клиник ташхислаш лабораторияси ва дорихона. Аҳолига шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган тез тиббий ёрдам бўлими туну кун ишлаб турибди.
Бундан ташқари, №2-ТСҚ да 90 та ўриндан иборат стационар мавжуд шундан 25 ўринли ички касалликлар бўлими, 13 ўринли юқумли касалликлар бўлими, 13 ўринли болалар бўлими, 16 ўринли жарроҳлик бўлими, 20 ўринли акушер-гинекология бўлими 3 ўринли жонлантириш бўлими корхона ишчи-ходимларига малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.
Туман аҳолисига сифатли хизмат қилаётган тиббиёт ходимларининг келгуси фаолиятларида зафарлар тилаб қоламиз.