LOTIN-КИРИЛЛ

ТАСАННО СИЗГА, САЛОМАТЛИК ПОСБОНЛАРИ!

   Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар аҳолининг ҳар жиҳатдан тўкис ҳаёт кечиришини таъминлашга йўналтирилганлиги билан янада аҳамиятлидир. 

   Хусусан, тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларни ҳам бунга мисол сифатида келтириш мумкин. Конституциямизда ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган. Фуқароларнинг ушбу ҳуқуқини рўёбга чиқариш борасида тиббиёт муассасаларининг ўрни беқиёс!

    Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 7 та – оилавий шифокорлик пункти ва 1 та оилавий поликлиника томонидан 37 495 нафар аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиб келинмоқда. Ҳозирда муассасалар фаолияти 8:00 дан 20:00 гача белгилаб қўйилган.

   Халқимизда “Эл соғлиги — юрт бойлиги”, деган нақл бежиз айтилмаган.  Бу ҳикмат замирида катта маъно мужассам. Инсон қачон соғлом бўлади, қачонги сифатли тиббий хизматдан фойдаланса. Бу борада Учқудуқ туманидаги тиббиёт муассасаларида 19 та тиббий бригада ташкил этилган. Улар томонидан 13 125 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, 1305 нафар аҳолида турли касалликлар аниқланган.

   Шунингдек, тиббий кўриклар нафақат туман тиббиётчилари томонидан балки республика ва вилоятдан ташриф буюрган малакали мутахассислар ҳамкорлигида ўтказилди. Чуқурлаштирилган тиббий кўрикларда 11 105 нафар учқудуқлик фуқаролар иштирок этиб, уларнинг 836 нафарида касаллик аниқланган. 542 нафарига амбулатор, 230 нафарига туман стационарига 52 нафарига вилоятда стационар шароитда, даволанишга тавсиялар берилди. 12 нафар бемор эса республика даражасида даволаниши соғлигини тиклаш мақсадида йўлланма берилди.

 Тиббий хизматни аҳолига яқинлаштириш, бирламчи тизимнинг бу борадаги мутлақ янги механизмларини шакллантириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида 7 та – оилавий шифокорлик пункти ва 1 та оилавий поликлиника ҳамда кўп тармоқли марказий шифохона таркибида 40 та кундузги стационар ўринлари ташкил этилди. 7 256 нафар бемор даволанди. Шунингдек, 3 012 нафар аҳолига 64 турдаги дори дармонлар бепул тарқатилиб, муолажа самарадорлиги оила шифокорлари ва оила ҳамширалари томонидан назорат қилиб борилмоқда.

576 нафар ҳомиладор аёл саломатлиги ҳамда боласининг соғлом ривожланиши мунтазам кузатувга олинган. Жорий йил давомида 409 нафар чақалоқ туғилган. Шифохонада 2604 нафар бемор стационар шароитида даволанган. Уларнинг 220 нафарида жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан "Очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни туманда амалга оширишга қаратилган йўл харита ишлаб чиқилган. Аҳолига ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида апрель ойида терапия бўлими таркибида 8 ўринли эндокринология даволаш ўрни ташкил этилган. Бугунги кунга қадар 135 нафар бемор даволанди. 

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиникасига 1 дона центрафуга ва марказий шифохона стерилизация бўлимига 1 дона дистилятор олиб келинди. Центрафуга орқали 1853 та текширувлар олиб борилди.

Бундан ташқари, муассаса бўлимларига 7 дона ЭКГ аппарати, 8 дона термосумка, 2 дона кислород концентраторлари янгидан берилди.

Бирламчи тиббий-санитария хизмати муассасаларини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш ишларини янада яхшилаш мақсадида 80 турдаги дори воситалари, 16 турдаги стоматологик воситалар, 24 турдаги тиббий воситалар билан таъминланди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 24 мартдаги тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг қабцл қилинган 33-сонли Президент қарорига кўра, оилавий шифокорлик пункти ва оилавий поликлиникада кундузги стоционарлар ташкил этилди.

Марказий шифохона учун марказлашган ҳолда 360 млн. сўм, бюджет маблағлари асосида 652 млн. сўм миқдорида бепул дори-дармон воситалари олиб келинган.

Бирламчи тиббий-санитария хизмати моддий техник базасини такомиллаштириш мақсадида 7 та оилавий шифокорлик пунктларига 7 дона монаблок берилган. Кўп тармоқли марказий поликлиникаси вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан марказлашган ҳолда компютерлар жамламаси билан таъминланди.

Ҳозирги кунда тумандаги беморларни ихтисослашган марказларда даволанишлари учун йўлланма ва ордерлар берилиши назоратга олинган. Бугунга қадар 4 та ордер республика муассасаларига 77 та йўлланма вилоят тиббиёт муассасаларига берилган.

Хонадонбай “мақсадли” скрининг ўтказиш чораларини кўриш мақсадида ойма-ой “Мақсадли скрининг” ташкил қилинган. “Мақсадли” скрининг овул фуқаролар йиғинларида ўтказилиб, дерматолог, хирург, окулист, гинеколог, стоматолог, педиатр, терапевт мутахассислари томонидан 6908 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, касалликлар профилактикаси кенг тарғиб қилинмоқда. Бунга 9 нафар оилавий шифокор 56 нафар патронаж ҳамширалар жалб қилинган.

2022 йил 1 июлдан бошлаб, 3-15 ёшдаги 8124 нафар боланинг рўйхати шакллантирилиб, уларга бепул йод препарати берилмоқда.

Дарҳақиқат, инсон ҳаётидан қимматроқ нарса йўқ. Шу боис соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масалалари доимий диққат марказдаги масалалардан бўлиб келмоқда. Фикримизни юқумли касалликлар бўлимида ўтказилган таъмирлаш ишлари мисолида давом эттирадиган бўлсак, ушбу бўлим фаолият кўрсатаётган бинонинг эскилиги даволанаётган беморларга қатор ноқулайликлар келтириб чиқараётган эди. Яқинда “Опен бюджет” портали орқали 500 млн. сўм маблағ эвазига жорий таъмирдан чиқарилди. Эндиликда шифо масканида беморлар, бу ерда ишловчи тиббий ходимлар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Эътиборлиси, 10 ўринга мўлжалланган бўлимда муолажа, лаборатория, диагностика ва даволаш хоналари беморлар учун хизмат қилмоқда.

   Мухтасар айтганда, аҳоли саломатлигини сақлашдек олижаноб ишга ўз ҳаётини бахшида этган сиз, азизларни тиббиёт ходимлари куни муносабати билан чин дилдан табриклаймиз, масъулиятли ва шарафли вазифаларингизда улкан зафарлар тилаймиз!.

O'qilgan: 440 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: