LOTIN-КИРИЛЛ

Ёнғин хавфсизлиги учун «йиллик тўлов» ундирилмайди.  

    Юртимизда сўнгги йилларда асосан куз-қиш мавсуми бошланиши билан махсус кийим-бошдаги шахслар ўзларини давлат ёнғин назорати органи ходими сифатида таништириб, фуқаролардан «йиллик тўлов» қабилида турли миқдордаги пул маблағларини мажбурий тарзда йиғиш ҳолатлари кузатилмоқда.

    Юқорида айтиб ўтилган шахсларнинг ФВВ давлат ёнғин назорати органи фаолиятига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ёнғин ва унинг олдини олиш билан боғлиқ тадбирлар учун ФВВ тизими ходимлари томонидан ҳеч қандай пул йиғимлари ва бошқа турдаги тўловлар ундирилмайди.

    Ҳозирда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида фавқулодда вазиятлар, ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган тадбиркорлик субъектлари фаолият юритади. Уларнинг асосий мақсади аҳолининг кенг табақаларини ёнғиннинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тадбирларини ўтказишда фаол қатнашишга жалб қилиш йўли билан давлатни халқ хўжалиги, саноат–ишлаб чиқариш, маиший хизмат кўрсатиш секторлари ва аҳоли турар жойларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга ёрдам бериб, ёнғинни олдини олишда кенг қамровли профилактик тадбирларни амалга ошириш ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш яъни, мўриларни тозалаш эвазига пул маблағи олиши мумкинлиги белгиланган.

    Шу муносабат билан Сиздан бу борада қуйидагиларга эътибор қаратишингизни сўраймиз:

- хонадонга келиб, ўзини ФВВнинг қуйи тизимларига ўхшаш ташкилотлар номлари билан таништирган шахслардан, биринчи навбатда, ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатини тақдим этишини сўраш;

- уларнинг фаолият тури ҳамда қандай хизматлар кўрсатиши ва ишларни бажаришига аниқлик киритиш;

- улар томонидан таклиф қилинадиган хизматларни бажариш фақат фуқаронинг розилиги асосида амалга оширилиши мумкинлигини унутмаслик.

     Агар хизмат кўрсатмасдан ёки фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш юзасидан бирор ишларни бажармасдан, мажбурий тартибда тўлов талаб қилинса, ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этишингиз мумкин.

 

ШКБ ОЁХТТЭБ ходими

И.И.Собиров

O'qilgan: 450 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 31 Oct 2023

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: