“НКМК” АЖда инсон ҳаёти, соғлиги билан боғлиқ бўлган меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникасини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
Комбинат ишчи-ходимларининг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси талабларига риоя қилишдаги масъулиятини ошириш, бўлинма ва корхоналар жамоаларида меҳнат муҳофазаси муҳитини яхшилаш ҳамда ишлаб чиқаришда юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг март ойидан бошлаб комбинат бўлинмаларида ҳар чорак якуни бўйича бу борада юқори натижага эришган ҳамда белгиланган ишлаб чиқариш режаларини 100 фоиздан кам бўлмаган миқдорда бажарган меҳнат жамоаларини рағбатлантириш тартиби йўлга қўйилди. Ушбу тартибга мувофиқ, “НКМК” АЖ Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бош бошқармасининг тавсияси асосида энг намунали меҳнат жамоаларини 11 та номинация бўйича мукофотлаш амалга оширилмоқда.
Яқинда 2023-йилнинг 3-чораги якунлари бўйича натижалар эълон қилинди. Унга кўра, энг юқори натижаларни кўрсатган Шимолий кон бошқармасига қарашли “Шарқий” кони бурғилаш ускунаси бригадасида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ишчи-ходимлар рағбатлантиришга лойиқ топилди.
Бундан асосий мақсад иш жойида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникасининг муҳим талабларига риоя қилиш, ишлаб чиқаришда юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар олди олинишини таъминлашга қаратилган.
Суратда: “Шарқий” кони бурғилаш ускунаси бригадаси.