Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатаси депутати Тожиев Козим Қаюмович билан учқудуқлик сайловчилар ва туман Кенгаши депуталари учрашуви ташкил этилди.
Учрашув давомида халқаро тажрибада сайлов тизимининг мажоритар, пропорционал ва аралаш турлари ҳақида маълумотлар келтириб ўтилди. Шу кунгача Ўзбекистонда сайлов жараёнлари мажоритар сайлов тизимида ўтказилганлиги маълум қиқлиниб, янги тизим афзалликлари ҳақида тушунчалар берилди.
Аралаш сайлов тизими депутатлик мандатларининг бир қисми ҳукуматнинг барқарор шаклланишига ҳисса қўшадиган мажоритар тизим тамойиллари бўйича, иккинчи қисми эса пропорционал тизим тамойилларига мувофиқ тақсимланади. Овозларни тўлиқроқ ҳисобга олиш ва мамлакатдаги сиёсий вазиятнинг ҳақиқий манзарасини аниқроқ акс эттиради.
Мажоритар сайлов тизимида кўп овоз олган номзод муайян округ бўйича сайланган ҳисобланади. Бунда овозларнинг умумий сонидан мутлақ кўп овоз олган номзод сайланган ҳисобланади. Номзод ўз рақиблари орасидан ҳар бирига нисбатан кўп овоз олса ғолиб деб топилади.
Пропорционал сайлов тизимида сайловчилар аниқ бир шахсга эмас, балки партияга овоз беришади. Ҳар бир партия ўз вакилларининг рўйхатини илгари суради. Бунда сайловчилар тегишли партиялар томонидан кўрсатилган вакилларнинг рўйхати учун овоз беради. Сайловчи амалда номзод учун эмас, балки сиёсий партия учун овоз беради.
Учрашувда сайловчилар томонидан берилган саволларга жавоблар бериб ўтилди.