LOTIN-КИРИЛЛ

УЧҚУДУҚ ТУМАНИДАГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ

    Таълим тизими ҳар доим эътибор қаратиш лозим бўлган муҳим соҳа саналади. Келажак авлод тақдирига қайғурган педагог борки, касбига масъулият юки ила ёндашади. Соҳа жонкуярларининг меҳнати, заҳматлари ўқувчи-ёшларнинг тақдирида, эришган ютуқларида яққол сезилади. Бугунги кунда юртимизда кечаётган ислоҳотлар инсон қадрини улуғлаш деган эзгу ғоя остида бирлашаётган бир вақтда. Таълим тизимидаги ислоҳотлар жамиятда ўқитувчилик касби ва нуфузини оширишга, таълим сифатини янада юксалтиришга ва келажак авлодни баркамол инсонлар этиб тарбиялашга хизмат қилмоқда. 

     Куни кеча кенг  нишонланган ва бутун ватанимиз бўйлаб шукуҳи кезаётган  энг улуғ, энг азиз байрамимиз ҳисобланган ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллиги билан ҳамоҳанг тарзда бошланган янги ўқув йили шуниси билан аҳамиятлики, бугунги кунда келажагимиз пойдевори ҳисобланган ёшлар тарбияси, уларга замон талаблари асосида тегишли шарт шароитлар яратиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда, янги ўқув йили дарслар ва дарсликлар, ўқитиш сифати борасида қатор янгиликлар билан бошланмоқда. 
      Ўтган даврда муаллимларнинг ойлик иш ҳақи ўртача 2,5 баравар оширилиши, Юқори малакали муаллимларни янги ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш тизими яратилиши, Таълим сифатини ошириш мақсадида республика бўйича 500 та мактабда Президент ва ихтисослашган мактаблар ўқув дастури, баҳолаш тизими жорий этилишини йулга куйилиши, юқори синфда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага қисқариши албатта таълим сифатига ўз таъсирини кўрсатади.
      Янги ўқув йилида мактабларни компьютер синфлари билан жиҳозлашга республика бюджетидан 200 миллиард сўм ажратилиб, маҳаллий бюджетлардан яна 200 миллиард сўм ажратилиши кўзда тутилган. Касб-ҳунар эгаси бўлиш истагидаги ўқувчиларга эса мактабнинг ўзида тайёр мутахассис бўлиб етишиб чиқиш имконияти яратилмокда.

     Бугун учқудуқлик болажонлар учун яна ҳаяжонли, қувончли ва масъулиятли дамлар бошланди. Биринчи қўнғироқ садолари жаранглаб, тумандаги умумтаълим мактаблари йигит-қизларни яна ўз бағрига чорлади...    ... Эрталабки соат саккиз. Учқудуқ туманидаги барча мактабларда янги ўқув йилининг бошланишига бағишланган маърифий тадбирлар бўлиб ўтди. "Биринчи қўнғироқ" тадбирларига ўқувчилар, таълим соҳаси фидойилари, маҳалла фаоллари таклиф этилди. Шу куни барча мактаблардаги биринчи дарс - "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун” шиори остидаги "Мустақиллик дарслари" билан бошланди.

     Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев 5-умумий ўрта таълимида ўтказилган “Билимлар куни” тадбирида иштирок этиб, нутқ сўзлади, мактабда 220 ўринга мўлжалланган янги мактаб биносининг очилишида иштирок этиб, ўқувчиларга янги ўқув йилида зафарлар тилади.

     Шунингдек, мактабда бўлиб ўтган “Мустақиллик дарси” да иштирок этган туманимиз раҳбари, мамлакатимизда мактаблар тизимини ривожлантириш учун давлатимиз томонидан маблағ, имконият, зарур барча саъй-ҳаракатлар сафарбар этилаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

     Дарҳақиқат, янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшаш саодати билим, маърифат, маънавият, одоб ва тарбияга, фидойи устозларнинг катта тажрибаси, ўқувчиларимизнинг эса қунт ва саботига, ота-оналарнинг ўз фарзанди тақдирига куйинчаклик билан муносабатига боғлиқ.

   Анъанага кўра, бу йил ҳам барча 1-синфга борган 920 нафар ўқувчиларга ўқув анжомларидан иборат "Президент совғалари" берилди.

 

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

O'qilgan: 362 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: