LOTIN-КИРИЛЛ

АХБОРОТ КУТУБХОНА МАРКАЗИДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ

    Жорий йилнинг 31 август куни Учқудуқ туман Ахборот кутубхона марказида Китоб миллат хазинаси, аҳоли  ва ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, маънавиятини юксалтириш бўйича қилинаётган ишлар юзасидан  очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Сўнгги йилларда юртимизда китоб тарғиботи ва китобхонликни ривожлантириш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилаётганлиги замирида ташкил этилган мулоқотда китобга ихлосманд ёшлар қаторида корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ишчи ходимлар ҳам фаол иштирок этди. Очиқ мулоқот сўнгида Ахборот кутубхона марказида ташкил этилган адабиётлар кўргазмаси доирасида янги адабиётлар тақдимоти ҳам ўтказилди.

photo 2023 09 06 16 07 10

   Бугунги кунда Учқудуқ туман ахборот-кутубхона маркази 20,75 штат бирликда 25 нафар ходим билан хизмат қилиб келмоқда.
Марказнинг жами китоб фонди 2233 /11528 нуcхада бўлиб
Шундан;Бадиий адабиёт-1434/9252, ижтимоий-сиёсий-403/1079, фалсафа фанлари-43/93, диний-21/53, амалий фанлар-94/171, санъат ва спорт-83/158, тарих, география-58/153, табиий ва аниқ фанлар-25/40, Умумий бўлим-1/12
Тиллар бўйича жами: Ўзбек тили-2339/11523, лотин алифбоси-463/2321, кирилл алифбосида-1757/8523, қозоқ тили-50/289, рус тили-62/374, инглиз тили-4/16 ном ва нусхалардаги китоблар билан хизмат кўрсатиб келмоқда.
Кутубхонанинг жами фойдаланувчилари: 7988 нафар бўлиб,
Шундан; 7-13ёшли-1705 нафар, 14-17ёшли-1684нафар,18-25ёшли-1535нафар, 26-54ёшли-2076 нафар, 55ёшдан юқори-988 нафарни ташкил қилмоқда
Қолаверса, кутубхона бирваракайига 50-60 нафар китобхон ўтириб бемалол китоб мутолаа қиладиган шинам ва ёруғ, тоза озода, ҳар томонлама қулай, китобхонни ўзига жалб қилаоладиган ўқув зали билан хизмат қилаётганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.Шунингдек, Абономентларга хизмат кўрсатиш хизмати китобхонлар қатновини, китоб ўқилишини таъминласа, Фондларни сақлаш ва уларга ишлов бериш хизмати томонидан китоблар таъмирланиб борилаётгани, жовонларда аскарлардек тузилиб турган топилмас жавохирларни асраб авайлашга хизмат қилаётган бўлса, Ахборот-коммуникация технологиялари хизмати, интернет базасига уланган компиютерлари билан талабини қондириб, китобхонларга иштимоий тармоқлар орқали ҳам онлайн, ҳам офлайн хизмат кўсатишлари учун барча шароитлар яратилмоқда.

photo 2023 09 06 16 07 10 2

O'qilgan: 437 bora O'zgartirish kiritilgan san'a 11 Sep 2023

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: