LOTIN-КИРИЛЛ

ИСТИҚЛОЛ – ЮРТИМНИНГ БОҚИЙ БАЙРАМИ!

          Энг улуғ, энг азиз... бу ибора замирида юксак ҳурмат, чексиз ғурур ва самимий шукроналик мужассам. Бу  мустақиллик тантанаси, истиқлол садоси албатта. Яратганга минг шукурки, бугун мустақилликнинг яна бир қутлуғ ёшини тантана қилмоқдамиз. Бугун учқудуқликлар бу азиз айёмни дилда қувонч ва чексиз шодлик билан кутиб олмоқдалар.

           Бу йилги мустақиллигимиз шодиёналари “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” ғояси остида  “Истиқлолинг муборак жонажон Ўзбекистоним” шиори билан кўтаринки руҳда туман бўйлаб ўтказилиб келинмоқда.
        Туман марказидан 200 км олис масофада жойлашган Кокаяз овулидан “старт” олган байрам тантаналари, тумандаги 14 та маҳалла ва овуллар фуқаролар йиғинлари бўйлаб давом этди.

       Илк таассуротлар ҳам, байрам кайфияти ҳам шу олис манзиллардан бошланди. Кенг, сўнгсиз саҳро оралаб борар эканмиз чўл бағридаги милтиллаган умид учқунлари сингари ҳар ердан кўриниб қоладиган туялар ва отлар тўдаси эътиборни тортади. Тор йўл бўйлаб давом этаётган бу манзиллар охири йўқдек туюлади. Олис йўл чарчоғи ўз сўзини ўтказиб кўзинг илиниши билан, чўлнинг ўзига хос бедор табиати яна сени ўзига чорлайди.

Ҳа, узоқ манзил инсонни хаёллар сари элтар экан, мўъжиза мисол чўл бағрида кундан-кунга чирой очаётган овулларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишларидан руҳланасан. Буларнинг бари истиқлол берган неъмат эканлигидан шодланасан.

        Биргина Кокаяз овули мисолида оладиган бўлсак,  узоқ йиллар давомида  телефон алоқа тизими ишламаган бу овулда бугун нафақат телефон алоқаси, балки  юқори тезликда ишлайдиган интернет тармоғи ҳам йўлга қўйилган. Бир вақтлар каттагина бўлган бу овулда бугун саноқли аҳоли яшасада, улардаги аҳиллик, одамийлик ва юрак - юракдан сизиб турган шукроналик туйғуларини англаш қийин эмас.

-Шу кунларни ҳам кўрдик шукр, –дейди байрам дастурини кўзларида ёш ила томоша қилиб ўтирган нафақадаги Рустембек ота. – Бахтлимиз, халқимизнинг азалий орзулари ушалди. Юртбошимиз қайта-қайта таъкидлайдиган, озод ва обод Ватан қураяпмиз ва мана шундай гўзал байрамларда иштирок этаяпмиз. Фарзанд ва набираларимиз қуршовида ҳеч кимдан кам бўлмасдан давра қуряпмиз... Юртимизга кўз тегмасин.

    Байрам шукуҳи озод ва обод Ватанимиз бўйлаб давом этар экан кейинги манзиллар оралаб байрам тантаналарини кузатамиз. Жузқудуқ, Кокпатас, Узунқудуқ, Қулқудуқ, Шалхар ва Мингбулоқ овулларида давом этган мустақиллик шодиёналари митти қизалоқларнинг шўх рақслари, куйлаган қўшиқлари билан ҳамоҳанг жаранглайди. Обод элга тўй-тантана ярашганидек, овулдаги тумандошлар ҳам бир кунга рўзғор ташвишларини унутиб кўнгил ёзганидан шодланиб кетасиз. Истиқлол берган неъматлардан баҳраманд бўлаётган ватандошларимиз кулгусига, қувончига шерик бўласиз.

         Ҳа, эркимиз ортидан эришаётганимиз сокин ва хотиржам ҳаётнинг чашмасидан тўйиб-тўйиб сув ичамиз. Бахт манзил ва макон танламайди, туман ҳокими томонидан олис ва яқин ҳудудларга ташриф давомида билдирилган самимий байрам табриклари, фуқароларга улашилаётган совғалар, аҳолининг ёш-у-қари қатлами билан олиб бораётган суҳбатларини тинглар экансиз, бахт ҳар инсоннинг қалбида яшашини ҳис этасиз.
       Туман марказидаги 7 та маҳалла бўйлаб давом этган байрам тантаналари, тарғибот гуруҳи доирасида ташриф буюрган меҳмонларнинг илиқ таассуротлари, самимий тилакларига ҳамоҳанг, нуронийларнинг шукроналикка йўғрилган дуолари билан ўзгача шукуҳли ва файзли давом этди. Мустақиллик баҳонасида учқудуғимиз байрамлар қуршовида қолди.

       Ҳа, мустақиллик қадр-қиммати бирор нарса билан қиёслаб бўлмас неъматимиз, бугун шу неъмат шукронаси сифатида юртимизда ўтаётган шодиёналар абадий бўлсин.

Феруза ЯНДАШОВА

 

O'qilgan: 418 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: