LOTIN-КИРИЛЛ

  УСТОЗЛАР ВА МУРАББИЙЛАР-КЕЛАЖАК АВЛОД МЕЪМОРЛАРИ 

“Таълим ва тарбиянинг асоси, пойдевори бу – мактаб. Мактабни мактаб қиладиган куч эса ўқитувчилардир!.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев

  

    Таълим тизими ҳар доим эътибор қаратиш лозим бўлган муҳим соҳа саналади. Келажак авлод тақдирига қайғурган педагог борки, касбига масъулият юки ила ёндашади. Соҳа жонкуярларининг меҳнати, заҳматлари ўқувчи-ёшларнинг тақдирида, эришган ютуқларида яққол сезилади.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида мактабгача ва умумий ўрта таълимни янги босқичга олиб чиқиш, унинг сифатини ошириш ҳамда таълим дастурларини такомиллаштириш юзасидан бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

    Жумладан: умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларга қизиқиш ва қобилиятига мос бўлган билимларни беришга йўналтирилган ўқув дастурлари ва ўқув-методик мажмуалар жорий этилмоқда. Ўқувчилар билимини баҳолашнинг янги тартиби  амалга тадбиқ этилмоқда. Шунингдек, умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синфларида информатика фани, ўрта синфларда эса ўқувчиларнинг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган дарслар жорий этилиб, барча фанлар бўйича амалий машғулотлар улуши 60 фоизга етказилмоқда.

    Яна бир муҳим ўзгаришлардан бири 2024 йил 1 июндан бошлаб, давлат мактабгача таълим ташкилотларини олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлари базавий тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига тенглаштирилмоқда. Жорий йил 1 сентябрдан бошлаб, умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади.

   Фикримизни Учқудуқ тумани мисолида давом эттирадиган бўлсак, тизимда фаолият юритаётган 23 %  олий тоифали, 30 %   биринчи тоифали педагог ходимларнинг самарали меҳнатлари эвазига эътирофли натижаларга эришилаётир. 2022-2023 ўқув йилини таҳлил қилар эканмиз, таълим сифатини янада юқори босқичга кўтариш борасида амалга оширилган ишлар натижасида бир қатор ютуқлар қўлга киритилганлигини кўришимиз мумкин. Жумладан, фан олимпиадасининг вилоят босқичида билимли ва иқтидорли ўқувчиларимиз 13 та совринли ўринни қўлга киритишган бўлса, уларнинг 3 нафари республика фан олимпиадасида фаол иштирок этди.Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ойлик устамага даъвогарлик қилган 150 нафар навоийлик педагоглар орасида 12 нафар учқудуқлик устозларимиз ҳам 9 ой давомида вазир устамасини олишдек шарафга муяссар бўлдилар.

    Бундан ташқари, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловининг туман ва вилоят босқичида туманимиздаги 20-мактаб жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаб, танловнинг Республика босқичида фаол иштирок этди. Танловда қатнашган жамоа аъзолари Буюк Британияга бир ҳафталик саёҳат йўлланмасини қўлга киритдилар. 

    Ҳозирда туманда жами 35 та давлат ва нодавлат - оилавий мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатаётган бўлиб, қамров даражаси 96 % ни ташкил этмоқда.  Сўнгги йилларда соҳага қаратилаётган улкан эътибор натижасида мактабгача таълим ташкилотлари моддий – техник  базаси янада яхшиланиб, таълим-тарбия сифати ва мазмуни анча юксалди.  Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагогларнинг 35 фоизи олий маълумотли мутахасислардан иборат.

Тарбиячиларнинг тоифа таркибида бирмунча ўзгариш сезилмоқда, яъни 1-тоифали тарбиячилар улуши 1,8 % ни,  2 -тоифали тарбиячилар улуши 13,4 % ни ташкил этади.

Албатта яратилган шарт-шароит, имконият ва имтиёзлар натижаси ўқувчиларга берилаётган таълим-тарбиянинг сифати ва самарадорлигида кўринади. Буни шараф билан уддалашимиз учун барча таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнлари замонавий талаблар асосида сифатли ташкил этилиши, ота-оналар, жамоатчилик билан фаол ҳамкорлик муҳити яратилиши, ҳар бир педагогнинг ўз ишига масъулият билан ёндашиб, дарсларда ўқувчиларга зарурий билимлар берилишига эришишимиз муҳим.

   Айниқса, умумий ўрта таълим бўғинида ўқувчиларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, уларни катта ҳаётда ўз ўрнини топишида ҳал қилувчи билим берилиши зарурлигини  инобатга олсак, елкамизда қандай масъулият борлигини чуқур англаймиз. Зеро, жамиятимиз тараққиёти, эртанги кунимизнинг қандай бўлиши бугунги ёшларимизнинг қандай таълим-тарбия олишларига боғлиқдир.

    Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг қуйидаги сўзлари халқимизнинг  сизларга бўлган юксак ҳурмат-эҳтиром ва эзгу тилакларини ифодалайди: “Сизлар дунёдаги энг бебаҳо бойлик ва боқий меросни яратиш, уни халқимизга, униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга безавол етказиш йўлида чинакам фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган улуғ инсонларсиз.  Буулканбойлик – ақл-заковатваилм, буўлмасмерос – яхшитарбиядир”.

Сизу - бизнинг шаънимизга билдирилаётган ана шундай эзгу тилакларни  чексиз ҳурмат ва эҳтиром рамзи, деб биламиз албатта!.

   Ҳурматли устозлар, сизларни давлатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги билан муборакбод этаман. Машаққатли аммо масъулиятли, шу билан бир қаторда шарафли касбингизда улкан муваффақиятлар ёр бўлишини тилайман.

 

Жамшид ХАЛИЛОВ,

туман мактабгача ва мактаб таълими  бўлими бошлиғи.

O'qilgan: 474 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879)222-00-05-101
  Telefon: (+99879)222-00-05-102
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: